Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Лизинг операцияларини амалга ошириш босқичлари
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
Лизинг операцияларини амалга ошириш босқичлари.
Лизинг операцияси тушунчаси, асл моҳиятига кўра, ли- зинг компаниясининг ўз ҳисобига муайян техника ва техно- логияларни, машина ва ускуналарни сотиб олиши, сўнгра эса уларни лизинг олувчи субъектга шартнома асосида ижа- рага бериши муомалаларини ўз ичига олади. Лизинг опера- цияси уч босқичга бўлинади. 1-босқич: Лизинг операцияларини амалга татбиқ этишнинг бошланғич босқичида лизинг компанияси умумий тайёргар- лик ишларини олиб боради. Бунгача, албатта, лизинг компа- нияси барча ҳужжатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга келти- ради. Чунончи, лизинг лойиҳасининг барча хусусиятлари ва шартномаларини чуқур ўрганиб чиқиш шулар жумласидан- дир. Мазкур босқичда лизинг олишга имконияти бор лизинг олувчиларнинг буюртмалари кўриб чиқилади ҳамда олган кре- дит маблағларни ўз вақтида қайтара олиш имкониятлари тўла таҳлил қилинади, техника ва технологиялари сотиб олиш учун сарфланаётган маблағларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда уларнинг келгусида фойда келтириши билан боғлиқ ҳисоб- китоблар амалга оширилади. Шунингдек, бу босқичда бизнес- режа тузилиб, унда баён этилаётган маълумотлар тўла таҳлил қилинади. 2-босқич: Бу босқичда юқорида баён этилган барча ҳужжатлар расмийлаштирилади, яъни улар амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга келтирилади. Бун- да зарурат туғилганда лизинг тўловларини кафолатлаш, бирор мулкни гаровга қўйиш бўйича шартнома имзолаш, шунинг- дек, лизинг шартномаси ва лизинг бўйича Бош шартномани имзолаш, лизинг объектларини келтириш билан боғлиқ шарт- 377 номани имзолаш, лизинг операцияларини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўз маблағлари ёки қарз маблағлар ҳисобига молиялаш, келтирилган техника ва тех- нология ҳамда ускуналарни ишлаб чиқаришга жорий қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, лизинг объектларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни суғурталаш каби қатор муомалалар амалга оширилади. 3-босқич: Бу босқич лизинг тўловларини тўлаш, монито- ринг, яъни лизинг объектларининг ишлатилиши ҳамда ли- зинг тўловларини вақтида тўлашни назорат қилиш, лизинг объектини лизинг берувчига қайтариш ёхуд уни лизинг олувчига бериш ҳамда лизинг компанияси томонидан сар- фланган қарзларни қайтариш ва ҳоказоларни ўз ичига олади Ҳар қандай лизинг жараёнида лизинг компанияси учун муҳим жиҳатлардан бири – бу мижозлар билан олиб бори- ладиган иқтисодий иш жараёни ҳисобланади. Лизинг компа- нияси лизинг операцияларининг барча босқичларини, яъни бирор ускунани олиш учун буюртма йиғишдан бошлаб, тў- ловларнинг ўз вақтида тўланиши, лизинг объектларининг тўғри ишлатилиши, қолаверса, лизинг шартномаси муддати тугашига қадар бўлган даврнинг таъминланиши ҳамда улар- ни назорат қилиши, шунингдек юқоридаги босқичларни ўз ичига олган бу ишларга жиддий муносабатда бўлиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling