371
20,6 фоизини ташкил этади. Аҳоли даромадларининг 94,2
фоизи истеъмол харажатлари ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич
Тошкент шаҳрида даромадлар миқдоридан 2,1 фоизга ошиқ.
Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида эса аҳоли хара-
жатлари даромадларнинг 90 фоиздан ортиғини ташкил эта-
ди.
Инвестициявий фаолликни тавсифловчи яна бир кўрсат-
кич – бу уй-жойларни ишга тушириш ҳисобланади. Ушбу
кўрсаткич 2015 йилда Самарқанд,
Наманган, Сурхондарё
ҳамда Қашқадарё вилоятларида энг юқори даражада бўлган.
Нисбатан энг кам уй-жойлар ушбу даврда Сирдарё ҳамда
Навоий вилоятларида ишга туширилган. Умуман олганда,
аҳоли даромадлари ва харажатлари рейтинги бўйича Тош-
кент шаҳри 2001 йилдаги 3-ўриндан 2015 йилда 1-ўринга,
Андижон вилояти 6-ўриндан 2-ўринга кўтарилган. Фарғона
вилояти 2001 йилдаги 1-2 ўриндан 2015 йилда 3-ўринга
тушган, Самарқанд вилояти 11-ўриндан (2001 й.) 2015 йил-
да 4-ўринга кўтарилган. Навоий вилояти 2001 йилда Тош-
кент шаҳри билан 1-2 ўринларда бўлган, 2015 йилда эса На-
манган вилояти билан биргаликда 10-11 ўринларга
тушиб
қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: