Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Ташқи иқтисодий фаоллик рейтинги. Жаҳон молия-
вий-иқтисодий инқирози шароитида самарали ташқи 
иқтисодий фаолият мамлакат ривожланишида муҳим роль 
ўйнайди. Шуни ҳисобга олиб, ташқи иқтисодий алоқаларни 
тўлиқ тавсифловчи ЯИМда экспорт улуши ҳамда ички иш-
билармонлик муҳити фаоллигини акс эттирувчи – асосий 
капиталда хорижий инвестиция ва кредитлар, шунингдек
хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаёт-
ган корхоналар салмоғи каби кўрсаткичлар танлаб олинди. 
Ушбу кўрсаткичлар 2001 йилда Навоий, Андижон ва Сир-
дарё вилоятларида энг юқори бўлган. 2015 йилда Тошкент ва 
Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри юқори кўрсаткичларга 
эришган. Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё вилоятла-
рида ташқи иқтисодий фаолият 2015 йилда 2001 йилга нис-
батан бирмунча сустлашган. Аксинча, 2015 йилда ушбу фао-
лият Тошкент шаҳрида, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд, Бу-
хоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида анча 
фаоллашган. Бу ҳудудларда ташқи иқтисодий фаолият учун 
энг яхши шарт-шароитлар яратилганидан далолат беради.


372
Умумий рейтинг баллари. 2001 ва 2015 йиллар бўйича 
ҳамма кўрсаткичлар асосида ҳисобланган 4 та мезон рей-
тинг баллари йиғиндиси келтирилган маълумотлар ўтган 
икки даврда мамлакатимиз ҳудудларида олиб борилган иш-
лаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётни эркин-
лаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар чора-тад-
бирлари натижаларини ўзида намоён этади. Рейтинг баллари 
йиғиндисига мувофиқ ҳудудларнинг инвестицион жозибадор-
лигини кўрсатувчи ўринлар тақсимланиши 2015 йилда 2001 
йилга нисбатан анча ўзгарган. Бу ўзгаришлар 2001 йилда энг 
юқори рейтинг баллига эга бўлган Тошкент ва Андижон вило-
яти ҳамда Тошкент шаҳрининг инвестицон жозибадорлиги ва 
иқтисодий ўсиш даражалари билан тавсифланади.Ушбу рей-
тинг баҳоларни инобатга олиб қуйидаги хулосаларга келиш 
мумкин:
- мамлакат ҳудудлари ичида кейинги йилларда Тошкент 
шаҳри, Андижон, Тошкент, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоят-
ларининг иқтисодий ривожланиши бирмунча тезлашган ва бу 
инвестициялар жалб қилиш учун қулай ҳисобланади;
- рейтинг баллари бўйича нисбатан паст балларга эга 
бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, 
Хоразм вилоятлари салоҳиятлари тўлиқ ишга солинма-
ган ҳудудларидир. Улар иқтисодиёти ривожланишини янги 
поғонага кўтариш, давлат бюджетидан инвестициялар ажра-
тишни кенгайтириш ҳамда хорижий инвесторларга кушимча 
рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш орқали амалга ошириш 
мумкин;
- ҳудудлар бўйича аниқланган рейтинглар ҳар бир ре-
спублика минтақаси ва вилояти иқтисодиётининг кучли ёки 
заиф соҳаларини аниқлашга кўмаклашади;
- рейтинг баллари ҳудуд иқтисодиётининг қайси соҳасига 
инвестициялар киритиш бўйича қарор кабўл қилишга ахбо-
рот асоси бўлиб хизмат қилади.
Ҳудудлар ривожланиши кўрсаткичлари асосида амал-
га оширилган рейтинг баҳолашлар ва натижаларнинг 
таққослама таҳлили, ушбу ишда қўлланилган услубий ёнда-
шувнинг амалий жиҳатдан тўғри танланганлигини кўрсата-
ди.


373

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling