Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Инвесторлар типи. Икки типдаги инвесторлар бор: улар 
институционал ва якка инвесторлар.
Институционал инвесторлар – мутахассислар бўлиб, улар-
га бегоналарнинг пулини бошқаргани учун ҳақ тўлайдилар. 
Уларни молиявий муассасалар, масалан, банклар, суғурта 
компаниялари, ўзаро ва пенсия фондлари, йирик номолия-
вий корпорациялар, айрим ҳолларда хусусий шахслар ёллай-
дилар. Молиявий институтлар ўз омонатчиларини яхшигина 
даромад билан таъминлашга ҳаракат қилиб, катта суммани 
инвестициялайдилар. Масалан, банкнинг траст бўлими унга 
ишониб топширилган маблағга етарли даромад тўлаши ло-
зим; ҳаётни суғурталаш компанияси мижозларга ҳамда мижоз 
вафот этган ҳолатларда уларнинг меросхўрларига ва олувчи-
ларига суғурта мукофоти тўлайдиган даромадни тўлаш учун 
суғурта бадалларини инвестициялаши лозим. Саноат ёки сав-
дога ўхшаш номолиявий компаниялар ҳам кўпинча ортиқча 
пул маблағларига эга бўладилар. Бўш пулларни даромад 
келтириши ёки жорий операциялар ва истиқболга капитал 
қўйилмалари талабни қоплашига ёрдам бериш учун омонатга 
қўядилар.
Якка инвесторлар – ўз молиявий манфаатлари учун шах-
сий маблағларини тасарруф этадилар. Якка инвестор кўпинча 
пенсияга кетганда ёки оиласининг молиявий барқарорлигини 
таъминлашда даромад манбаи бўлиши учун бўш турган пул-
лари фойда келтиришидан манфаатдордир. Якка инвесторлар-
нинг кўпчилиги фақат шахсий қимматли қоғозлар портфели-
ни нима билан тўлдириш ёки шахсий пенсия фондини қандай 
таъминлаш учун изланиш билан банд бўладилар. Катта сум-


362
мадаги пулларни қўйиши мумкин бўлганлар инвестиция 
соҳасида касбий тайёргарликка эга бўлмаганликлари туфайли 
ўз маблағларини бошқаришни институционал инвесторларга, 
масалан, банкларнинг траст бўлимларига ёки инвестициялар 
бўйича малакали маслаҳатчиларга топширадилар.
Институционал ва якка инвесторлар учун асосий иш та-
мойиллари ягонадир: тўғри институционал инвесторлар одат-
да пул эгалари номидан анчагина йирик суммалар билан иш 
қиладилар, шунинг учун улар юқори малакага эга бўладилар 
ва мураккаб, нозик усулларни қўллайдилар.
Инвестициялаш. Махсус танланган молиявий қуролларга 
пулни қийматини кўпайтириш ёки ижобий даромад олиш 
мақсадида жойлаштириш жараёни инвестициялаш деб 
аталади. Ушбу фаолият катта иқтисодий аҳамиятга эга, у 
мантиқий кетма-кет харажатлар сифатида бажарилиши мум-
кин, унинг натижаси эса даромад олиш ҳисобланади. Кейин-
ги вақтларда бир қатор янгиликлар киритилдики, улар инвес-
тициялашни рағбатлантиради ва ушбу жараённи анчагина 
мақбуллантиради. 
Инвестициялашнинг ижодий аҳамияти. Иқтисодиётнинг 
амал қилиши ва ўсиши давлат ва компаниялар, шунингдек
хусусий шахсларнинг ўсиб бораётган талабларини молиялаш 
учун қанчалик пул маблағларини жалб қилишга боғлиқ. Ма-
салан, агар ипотека заёмлари ишонч тариқасида бўлмаганда 
эди, кўпчилик уйларни сотиб олиш имкониятига эга бўлмас-
ди. Заём маблағларисиз уйлар қурилиши ва қурилиш ашёла-
ри ишлаб чиқаришда жудаям кам ишчи банд бўлган бўлур 
эди. Шунинг учун, агар кўчмас мулкни кафолатсиз кредит-
лаш ҳажми камайса, пировардида бу мамлакатда умумий 
иқтисодий фаолликнинг пасайишига олиб келган бўлар-
ди: бу тушунарли, чунки айнан пулларни мақбул тасарруф 
қила олиши мумкин бўлганларга уларни олиш енгил бўлса, 
иқтисодий ўсишнинг зарур шароити таъминланган бўлур эди. 
Ҳамон хусусий шахслар пулларни етказиб берувчилар бў-
либ ҳисобланар экан, давлат ва компаниялар уларнинг соф 
харидорлари ҳисобланадилар, инвестициялаш жараёни жуда 
салмоқли натижаларга эга бўлади.
Инвестиция мукофоти. Инвестицияларга даромад ёки 
фойдани, жорий даромад ёки қўйилган маблағлар қийматини 


363
ўсиши сифатида олиниши мумкин. Масалан, банк омонат 
ҳисобига жойлаштирилган пуллар мунтазам ҳисобланадиган 
фоизлар шаклида жорий даромад беради, шу билан бир 
пайтда бўш турган ер участкасини сотиб олишга қўйилган 
пуллар, уни сотиб олиш ва сотиш орасидаги ўтган пайтда 
участка қийматини ўсиши кўринишида даромад келтиради. 
Маблағларга муҳтож бўлаётганларга кимда улар ортиқча бўл-
са жалб қилишлари мумкин, даромад ёки фойда пул етказиб 
берувчиларнинг таваккалини қоплаши лозим. Соддароқ қилиб 
айтганда, инвестициялаш жараёни бир текис кетиши учун 
пул етказиб берувчилар мукофот олиши, пул харидорлари эса 
ушбу мукофотни таъминлашлари лозим. Мукофот миқёси ва 
шакли қимматли қоғозлар билан битишувларнинг хилма-хил-
лигига боғлиқ.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling