Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Инвестиция фаолиятини молиялаштириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Инвестиция фаолиятини молиялаштириш
Давлат 
бюджетидан 
ажратмалар
Кредитга олинган 
маблағлар
Қарзга олинган 
маблағлар
Қимматбаҳо 
қоғозлар 
ва заёмлар 
чиқариш 
ҳисобига
Инвесторнинг 
ўз маблағлари 
ҳисобидан


359
тутлар молиявий бозорда талаб томонида ва таклиф томонида 
туриб иштирок этиши мумкин. Молиявий бозорнинг қисқа 
муддатли сектори пул бозори деб аталади, узоқ муддатлиси 
эса капитал бозори деб аталиб, унда фонд биржасининг ўрни 
салмоқлидир.
Инвестиция жараёни иштирокчилари. Инвестиция жараё-
нининг бош иштирокчилари – давлат, компаниялар ва хусу-
сий шахслар бўлиб, уларнинг ҳар бири инвестиция жараёнида 
талаб томонида ёки таклиф томонида туриб иштирок этиши 
мумкин.
Давлат. Ижроия ҳокимиятининг ҳар бир даражасига 
ўз фаолиятини молиялаштиришга катта миқдорда пул ке-
рак бўлади. Ушбу фаолият мактаб, касалхона, турар-жойлар, 
катта йўллар каби ижтимоий иншоотларни қуришга сарфла-
наётган капитал қўйилмалар билан боғлиқдир. Юқоридаги 
лойиҳалар турли кўринишдаги узоқ муддатли қарз мажбури-
ятлар – облигациялар чиқариш йўли билан молиялаштирила-
ди. Пулга бўлган талабнинг бошқа манбаси давлатнинг жорий 
эҳтиёжлари ҳисобланади. Масалан, ҳукумат солиқ кўриниши-
да давлат бюджети даромадига тўланганга қараганда кўп ха-
ражат қилиш мумкин.
Инвестиция жараёни 
иштирокчилари
Давлат
Компаниялар
Хусусий шахслар
Чет эл
Қўшма корхона 
Маҳаллий ташкилот
Молия бозори


360
Устун даражада ҳокимликлар ўз эҳтиёжларини қисқа муд-
датли облигациялар чиқариш ёрдамида молиялаштирадилар.
Айрим вақтда ижроия ҳокимияти идоралари пул-
ни таклиф қилувчилар томонида қатнашадилар. Масалан, 
шаҳарда маълум вақтга келиб қандайдир пул суммаси бўшаб 
қолса, уни жорий ҳисоб рақамида ушлаб турмасдан, шаҳар 
ҳокимияти маблағни қисқа муддатли молиявий бозорга қўйиб 
даромад олишлари мумкин.
Ижроия ҳокимияти идоралари молиявий маблағларга 
эҳтиёж сезаётган томонда ва таклиф томонида молиявий 
институтлар ва молиявий бозорлар ҳолатига кучли таъсир 
кўрсатади. Аксарият ҳолларда давлат – бу пул маблағлари 
истеъмолчисидир, яъни у маблағ беришга қараганда кўп 
маблағни ишлатади.
Компаниялар. Кўпгина компаниялар шаклларидан каътий 
назар ўз фаолиятини юритиш учун йирик молия маблағларига 
мухтож бўлади. Ижроия ҳокимияти идоралари сингари, улар-
нинг молиявий эҳтиёжлари узоқ ва қисқа муддатлига бўли-
нади. Узоқ муддатли мақсадларни амалга ошириш учун ком-
панияларга заводлар қуриш, асбоб-ускуналар ва иншоотлар 
олиш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун пул керак 
бўлади. Қисқа муддатли эҳтиёжлар товар захираларини таъ-
минлаш, дебитор қарзларини ва бошқа жорий харажатларни 
қоплаш заруратларидан юзага келади.
Қисқа ва узоқ муддатли эҳтиёжларни молиялаштириш 
учун компаниялар муомалага турли хил қимматли қоғозлар ва 
акцияларни чиқарадилар. Қачонки уларда вақтинча ортиқча 
пул маблағлари пайдо бўлса, улар пулларни бошқаларга 
таклиф қиладилар. Амалда кўпгина йирик компаниялар 
нақд пулларни бошқаришнинг фаол ва мураккаб страте-
гиясини амалга оширадилар ва қисқа муддатли қимматли 
қоғозларнинг асосий харидорлари ҳисобланадилар.
Давлатга ўхшаб компаниялар умуман пул маблағларининг 
соф харидорлари ҳисобланади.
Хусусий шахслар. Хусусий шахслар инвестиция жараё-
нига турли усулар билан: масалан, омонат ҳисобларга пул 
жойлаш-тириш, облигация ва акциялар сотиб олиш, суғурта 
полислари олиш билан пул етказиб беришлари мумкин. Мо-
лиявий қуролларни танлаш кўпинча жудаям оддий вазифа 


361
эмас, у якка инвестор ўз олдига қандай мақсад қўяётганига 
боғлиқ. Пул маблағларига хусусий шахсларнинг талаби асо-
сан мулкни, одатда, уй, автомобиль харид қилишни молияла-
штириш учун заём шаклига эга бўлади. Ваҳоланки, бундай 
талаб миқдори жуда катта, хусусий шахслар – соф пул етказиб 
берувчилардир, бошқача қилиб айтганда, улар инвестиция жа-
раёнига қараганда кўпроқ пул берадилар. Давлат ва компани-
ялар пул маблағларининг соф харидорлари ҳисобланар экан, 
хусусий инвесторларнинг иқтисодий ўсиш ва ривожлани-
ши, молиялаштириш учун пул етказиб беришдаги роли жуда 
салмоқлидир.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling