Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
VII БЎЛИМ. ИНСОН РЕСУРСЛАРИ, БИЗНЕС
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
VII БЎЛИМ. ИНСОН РЕСУРСЛАРИ, БИЗНЕС
ФАОЛИЯТИНИНГ МАДАНИЯТИ ВА ТУРЛАРИ 7.1. Назарий тушунчалар. Инсон ресурслари, меҳнат ресурслари, ишчи, мутахассис, доимий ишчи, вақтинчалик, ўриндош ишчи, ишчининг иж- тимоий ишлаб чиқаришдаги ўрни, инсон фаолияти, фаолият турлари, наф, нафлилик, фойда, меҳнат унумдорлиги каби тушунчалар «Иқтисодиёт назарияси», «Бизнес асослари», «Меҳнатни ташкил этиш», «Меҳнат статистикаси», «Меҳнат социолгияси», «Меҳнатга ҳақ тўлаш», «Пенсия таъминоти», «Ижтимоий ҳимоя асослари» каби қатор фанларда ўргани- лган ва таянч сўзларга таърифлар берилган. Айниқса, «Инсон» ижтимоий категориясига кўп ўринлар- да тўхтаб ўтилган. Лекин ҳалигача инсоннинг барча хусусият- лари тиббиёт ҳам, биология ҳам, ижтимоий фанлар ҳам тўлиқ ўргана олмаган. Инсонларнинг бошини қовуштириб, фойдали меҳнатга жалб қилиш жараёнларидаги ҳал қилувчи омиллар, одатда, кўп ўрганишни талаб қилади. Шуни таъкидлаш керакки, инсон ресурсларини, унинг бир қисми бўлган меҳнат ресурсларини тўғри бошқаришни билганимизда эди, бир километрдан ҳам кўп қалинликдаги олтин устида юриб, пулга муҳтож бўлмас эдик. Дунёдаги 7 миллиард нафардан кўпроқ инсонлар бир вақтнинг ўзи- да 10 миллиарддан кўпроқ фикр юритадилар. Ҳамма фан- лар – тиббиёт соҳасими, иқтисодиётми, ижтимоий фаолият, жисмоний тарбия, санъатшунослик бўладими – ҳали «ин- сон омили»ни, «инсон капитали»ни, «инсон ресурслари»ни кўп ўрганишлари керак. Кўплаб диссертациялар ёқланиши, ҳимоя қилиниши зарур, илмий асарлар ёзилиши керак. Инсон кўнглига тўғри йўл топа олган бизнес жуда тез ривожланган. Бундай бизнеслар ҳозир ҳам бор. Кичик бўлса ҳам катта ишларни уддалаяпти. Оилавий бизнес нисбатан самарадор бўлишининг сабаблари маълум. Лекин айрим жа- моавий бизнеслар ҳам борки, оилавий бизнесдан ўн карра 128 самаралироқ. Инсон билан, меҳнат кишиси билан ҳамкорлик қилиш санъати – энг нозик санъат. Фирма сирини сақлаб қолиш учун соғлиғидан воз кечган ҳамкорлар тўғрисида жуда кам биламиз. Техникани, технологияни, бозор қоидаларини, талаб ва таклифни билишимиз мумкин. Меҳнат ресурслари, инсон- ни ўй-хаёлларини тўлиқ била олмаймиз. Ўрганамиз, сўров- лар ўтказамиз, кўнгилларга йўл қидириб мукофотлаймиз, тақдирлаймиз, лавозимини оширамиз. Чунки бизнеснинг тақдири кўп жиҳатдан ишчи-ходимларга, мутахассисларга боғлиқ. Ҳеч эътибор берганмисиз, Германия капитали Тур- кияда салмоқли ўрин эгаллайди. Туркия капитали эса Яқин Шарқ мамлакатларида ишлаяпти. Демак, бу мамлакатлар тадбиркорлари бошқа миллий анъаналарни, бошқача мада- ниятни ўрганишлари керак бўлади. Бошқачасига меҳнат ре- сурсларини бошқариб бўлмайди. Сиз ҳам бизнес соҳаларидан бирида фаолият юритмоқчимисиз? Ҳали қайси миллат тили, маданияти ва урф-одатларини ўрганишга тўғри келади – билмайсиз. Сиз инновация ихтиро қилган пайтингизда, дунёнинг қайсидир нуқтасида шу янгиликка катта эҳтиёж борлигини билиб оласиз ва ўша ерга сармоя (ақлий ва моддий) қўйиб, бизнес бошлайсиз. Сиз у ерга ўн, юз кишини ўзингиз билан бир- га олиб бориб, яшаш шароитини яратиб бера олмайсиз. Бу табиий. Сизнинг ихтироингиз ҳеч кутилмаганда бошқа бир давлатда қўлланиши мумкин. Хуллас, меҳнат ресурсларидан бизнес жараёнида фойдала- нишда нималарга эътибор бериш кераклигини ҳам ўрганиш зарур. Бизнес маданияти бутун дунёда деярли бир хил: ман- фаатдорлик, яхши шароит, яхши меҳнат шароити, яхши муо- мала, рағбатлантириш, мукофот, касбий ўсиш. Кўнгил хотир- жамлиги ва фирмага садоқат. Холислик ва ҳалоллик. бир сўз билан айтганда, япон ишчиларидек бўлиш зарур. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling