Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

XIII БЎЛИМ. МОЛИЯВИЙ БОШҚАРУВ
13.1. Молия ва унинг бизнес фаолиятидаги ўрни.
Молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиш та-
рихи инсоният, жамият ривожи билан боғлиқ бўлиб, минг 
йиллар аввал пайдо бўлган. Қадимги Бобил давлатида амал 
қилган Ҳамурапи қонунлари ёки Қадимги Ҳиндистоннинг 
Ману қонунлари, Хитой, Юнонистон ёки Турон, Рим им-
перияси қонунларининг барчасида бож-хирож, солиқлар 
тўплаш, давлат хазинаси ҳисоб-китоби каби масалалар ўз ак-
сини топган. Уларда жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган 
пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муносабатларга 
катта аҳамият берилган. Чунки молия соҳасида, солиқ-бож 
соҳасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тараққиётининг 
муҳим шарти бўлган.
Соҳибқирон Амир Темур ўз тузукларида: «Амр этдим-
ки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга со-
лишдан, ёш мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан 
сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш 
давлат хазинасининг (Марказий банк – таҳр. бизники
камбағаллашишига олиб келади» дея солиқларнинг, молия-
нинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эгалигини 
таъкидлаб ўтган.
Шундай қилиб, узоқ ўтмишда ва ҳозирда ҳам, ҳар қандай 
мамлакатда молиявий муносабатлар кўп қиррали бўлиб, 
иқтисодий муносабатларнинг муҳим таркибий қисмини таш-
кил қилади. Чунки иқтисодий субъектлар ўртасида юзага ке-
лувчи пул муносабатлари бозор иқтисодиётининг зарур тар-
киби ҳисобланади. Бу муносабатлар тизимида молия муноса-
батлари алоҳида муҳим ўрин эгаллайди.
Молия – бу турли даражада марказлашган пул фондлари 
воситасида иқтисодиёт субъектлари пул даромадларини таш-
кил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича вужуд-
га келадиган иқтисодий муносабатлардир. Бошқача айтган-


254
да, молия иқтисодий категория сифатида пул маблағларидан 
фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан 
боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг восита-
сида турли даражада пул фондлари вужудга келтирилади ва 
улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий 
эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.
Корхоналар, уй хўжаликлари ва давлат молиявий муно-
сабатлар пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлар 
унинг субъектлари ҳисобланади. 
Шу билан биргаликда, молиянинг бошқа пул муноса-
батларидан фарқлаб турувчи белгилари мавжуд бўлиб, улар 
қуйидагилар ҳисобланади:
1. Иқтисодий муносабатлар пулнинг ҳаракати билан тав-
сифланиши.
2. Молия муносабатларининг тақсимловчилик тавсифига 
эгалиги.
3. Молия муносабатларнинг фонд тавсифига (ЯИМ 
тақсимоти пул фондлари орқали амалга оширилади) эга бў-
лиши.
Молиянинг моҳияти унинг вазифаларида тўлароқ намоён 
бўлади. Булар молиявий ресурсларни жалб қилиш, назорат 
қилиш, рағбатлантириш ва тақсимлаш вазифаларидир.
1. Молиявий ресурсларни жалб қилиш вазифаси шунда 
кўринадики, бозор иқтисодиёти шароитида давлат ўз вазифа-
ларини бажариш учун зарур бўлган ресурсларни марказлаш-
ган тартибда тўпланишига ҳаракат қилади.
2. Давлат молиявий дастак ва воситалар ёрдамида ишлаб 
чиқариш, иқтисодиётда яратилган маҳсулотни тақсимлаш, 
айирбошлаш ва истеъмол устидан назорат ўрнатади. Моли-
явий назорат корхона (фирма)ларининг молия интизомига 
риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиши, турли солиқлар 
ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали 
амалга оширилади. Давлат молия воситасида зиммасига 
юклатилган вазифалар доирасида, иқтисодиёт субъектлар 
тасарруфига молиявий маблағлар қанчалик ўз вақтида ту-
шаётганлиги, шунингдек, улардан фойдаланиш самарадор-
лигини назорат қилади;
3. Молиянинг тақсимлаш вазифаси аниқ иқтисодий 
вазиятда жамғариш ва истеъмолни оптималлаштириш 


255
мақсадида миллий даромаднинг тақсимланиши ва қайта 
тақсимланишини таъминлашда намоён бўлади. Бу реал 
ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи маҳсулотни, 
айниқса, унинг миллий даромадини ташкил қилувчи 
қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига 
асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб 
чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш 
ва қайта тақсимлашда намоён бўлади. Бунда миллий даро-
маднинг бир қисми корхона ва аҳоли даромадларидан тур-
ли хил солиқлар олиш, рента ва божхона тўловлари, акциз 
йиғинлари кабилар орқали давлат бюджетида тўпланади. 
Давлат тўпланган миллий даромаднинг катта қисмини мо-
лиявий воситалар орқали аҳолининг ижтимоий маданий 
эҳтиёжларига (уй-жой, қурилиш, тиббиёт хизмати, маориф, 
нафақа, стипендия ва шу кабиларга), даромадлар даража-
сини ушлаб туришга, миллий мудофаага, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш ва шу кабиларга сарфлайди.
Шуни айтиш лозимки, молиявий муносабатлар тизимида 
давлат молияси алоҳида ўрин тутади. Бунда нафақат дав-
лат, балки хусусий сектор корхоналари даромадининг бир 
қисмини ундириш йўли билан давлат пул фондларини шакл-
лантиради. 
4. Молия иқтисодий жараёнларни, турли тадбирларни мо-
лиялаш ва унга хизмат кўрсатиш вазифасини ҳам бажаради;
5. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчи-
дан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёнида, 
иккинчидан, фоизли даромадларни ташкил қилиш ва тақдим 
қилиш механизми воситасида амалга оширилади. Икки 
ҳолда ҳам молия ишлаб чиқариш самарадорлигига, унинг 
пировард натижасига, маҳсулот сифатига сезиларли таъсир 
кўрсатади.
6. Ижтимоий ҳимоялаш ҳам молия тизими орқали амал-
га оширилади. Маълумки, аҳолининг муҳтож қатламлари 
қариялар, ногиронлар, кам даромадли оилалар ўз тирикчи-
лигини юритишни минимал даражада таъминлаш имкония-
тига эга бўлмайди. Ижтимоий ҳимоялаш эса уларни молия-
вий таъминлаш, бошқача айтганда, молиявий кафолатлаш-
ни талаб этади. Бу асосан давлат молияси ёрдамида амалга 


256
оширилади. Давлат махсус фондлар ташкил этиб, бундай 
ҳимоялашни тизимли амалга ошириб боради. Ишсизлик 
нафақалари, болалар учун нафақа, ногиронлар пенсияси ка-
билар шулар жумласига киради.
Бундан ташқари, ижтимоий истеъмол орқали амалга оша-
диган фондлар ҳам мавжуд бўлиб, буларга бепул тиббий хиз-
мат, маориф, атроф-муҳитни муҳофазалаш кабилар киради.
Молия тизимига юклатилган вазифаларнинг самарали 
амалга оширилиши иқтисодий ўсиш учун хизмат қилади. 
Моддий ва меҳнат ресурсларининг тўғри тақсимланиши ва 
улардан самарали фойдаланиш молия фаолиятига, унинг 
вазифалари реал бажарилишига боғлиқ. Такрор ишлаб 
чиқариш ва иқтисодий ўсишни пул маблағлари билан таъ-
минлашда ҳам молиянинг роли беқиёс. Молия ўз вазифала-
рини бажариш билан бирга, иқтисодий ва ижтимоий ўзга-
ришларни тартибга солади, самарали хўжалик фаолиятини 
рағбатлантиришни ҳам таъминлайди.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling