257
малар, спорт ташкилотлари ва бошқа илмий маърифий жами-
ятларнинг ҳам ўзига хос молияси мавжуд бўлади. Бундай иж-
тимоий ташкилотларнинг
молиявий ресурсларининг манбаи,
ташкилот аъзоларининг кириш пули ва бадаллари,
тижорат
фаолиятидан келган даромад, ҳомийлар ажратган ёки
хайрия
қилган маблағлардан иборат бўлади. Жамият молия тизимида
махсус ва хайрия фондли хўжалик субъектлари ва аҳолининг
пул маблағларини аниқ бир мақсад йўлида бирлаштиради ва
улар мақсадли ишлатилади.
13.2. Молиявий режалаштириш ва прогнозлаштириш.
Давлат бюджети – бу давлат харажатлари ва уларни моли-
явий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир.
Давлат бюджети тушунчаси, умумжамият миқёсида мар-
казлашган ва давлат иштирокида тўпланган ва
сарфланади-
ган молиявий ресурслар ҳаракатини англатади.
Бюджетнинг қай даражада эканлигидан қатъи назар, унга
уч жиҳатдан ёндашиш мумкин: иқтисодий категория, молия-
вий дастак ва ҳуқуқий категория сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: