Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Бизнес режа, уни тузиш тартиби ва шартлари


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

14.2. Бизнес режа, уни тузиш тартиби ва шартлари.
Бизнес режа – истиқболни белгиловчи ҳужжат ҳисоб-
ланади. Бизнес режа 3-5 йилга тузилади. Биринчи ва иккин-
чи йиллар учун топшириқлар кварталларга бўлинган ҳолда, 
учинчи йилдан бошлаб эса ҳар йиллик кўрсаткичлар белги-
ланиши мумкин.
Жаҳон амалиётида бизнес режаларнинг 5 бўлимдан то 
18 бўлимгача шакллари мавжуд. Бизнес режа тузилишини 
ҳар бир тадбиркор тадбиркорлик доираси, фаолияти, тури ва 
имкониятларидан келиб чиқиб, ўзи мустақил равишда бел-
гилайди (бизнинг республикамизда қишлоқ хўжалигидаги 
ширкат ва фермер хўжаликлари учун тасдиқланган намуна-
вий шакли мавжуд).


296
Бу фаолият давомида олдиндан танлаб олинган лойиҳа-
нинг бош стратегиясидан келиб чиқиб, ўз бизнес режаси 
таркиби белгиланади.
Бизнес режа қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
1. Фирманинг имкониятлари (кириш).
2. Товар (хизмат)лар турлари.
3. Товарлар сотиш бозорлари.
4. Товарларни сотиш бозорларида рақобат.
5. Маркетинг режаси.
6. Ишлаб чиқариш режаси.
7. Ташкилий режа.
8. Фирманинг ҳуқуқий таъминоти.
9. Таваккалчиликни баҳолаш ва суғурта.
10. Молия режаси.
11. Молиялаштириш стратегияси.
Корхоналарда бизнес режалар тузишга махсус ишчи 
гуруҳлари ташкил этилади. Ишчи гуруҳлари таркибига кор-
хонанинг етакчи мутахассислари ва малакали ходимлари 
киритилади. Ишчи гуруҳларига корхона раҳбари раҳбарлик 
қилади. Ҳар бир ишчи гуруҳига аниқ вазифалар берилади ва 
бажариш муддати белгиланади.
Иш ҳажми юқори бўлган гуруҳлар таркибида ҳам ало-
ҳида гуруҳчалар ташкил этилиши мумкин. Гуруҳлар умумий 
йиғилишида тузилган лойиҳалар муҳокама қилинади ва улар 
асосида бизнес режа тузилади. Қўшма корхона бизнес режа-
ларига қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
1. Бизнес режа тушунарли, содда бўлиши.
2. Бизнес режаларда фақат биринчи даражали асосий 
маълумотлар акс эттирилиши лозим, яъни технологик жа-
раёнларни тўла ёритиш шарт эмаслиги.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling