Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Табиат билан боғлиқ риск турига табиий офатлар 
оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар киради. 
Масалан, ер қимирлаши, сув тошқини, довул, эпидемия ва 
бошқалар туфайли кўрилган зарар даражаси.
Экология билан боғлиқ риск – бу атроф-муҳитнинг иф-
лосланиши оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар 
ёки қўшимча харажат.
Сиёсат билан боғлиқ риск – бу сиёсат беқарорлик 
оқибатида эҳтимол қилинадиган моддий (молиявий) зарар-
лар. Бу таваккалчилик корхона фаолиятига эмас, балки мам-
лакатдаги социал-сиёсий барқарорликка боғлиқ. Бунга ом-
мавий тартибсизликлар, иш ташлашлар, ғалаёнлар, эмбарго 
жорий қилиниши, ҳукуматнинг олдинги шартномаларини 
бажаришдан бош тортиши каби оқибатлар натижасида кўри-
лиши таваккал қилинадиган зарарлар киради.
Транспорт билан боғлиқ риск – бу автомобиль, темир 
йўл, денгиз, ҳаво транспортларида юкларни ташиш жараё-
нида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар.
Тижорат билан боғлиқ риск – бу хўжалик субъектлари-
нинг тадбиркорлик фаолияти оқибатида эҳтимол (таваккал) 
қилинадиган зарарлар. Бундай турдаги рисклар ўз навбатида 
ишлаб чиқариш, савдо ва қисман молия билан боғлиқ бўлган 
таваккалчиликларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ риск – бу ишлаб чиқариш 
жараёнининг тўхтаб қолиши ёки бир маромда ишламаётганли-
ги, технологиянинг бузилиши, сифатсиз хомашё оқибати ёки 


330
ходимларнинг сифатсиз ишлашлари эвазига эҳтимол (таваккал) 
қилинадиган зарар ёки қўшимча харажатлар.
Савдо билан боғлиқ риск – бу ўзаро тўловларнинг ке-
чиктирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги 
оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки олин-
майдиган даромад.
Молия билан боғлиқ риск – бу эҳтимол қилинадиган 
молиявий зарарлар бўлиб, у ўз навбатида, инвестиция ва 
пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ. Бу эса, ўз на-
вбатида: инфляция ва валюта билан боғлиқ бўлган таваккал-
чилик турларга бўлинади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling