Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Тармоқ билан боғлиқ риск – айрим тармоқ иқтисодиёти 
билан боғлиқ бўлиб, у иккита омил таъсири остида бўлади:
- тармоқдаги даврий беқарорликка;
- тармоқ ишлаб чиқаришининг ҳаётий босқичларига.
Корхона риски инвестиция объекти бўлган аниқ кор-
хона фаолияти билан боғлиқ. Гарчи бу риск тармоқ ва ре-
гионал рисклари таъсири остида бўлса-да, ундаги риск да-
ражаси корхонанинг бозордаги мавқеи, доимий мижозлар 
(истеъмолчилар)нинг 
бўлиши, 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотнинг сифати ва бошқаларга боғлиқ.
Корхона фаолиятидаги риск қуйидаги кўринишларда 
бўлади:
- ишлаб чиқарилган маҳсулотни истеъмолчи томонидан 
талаб қилиб олмаслиги оқибатида кўриладиган таваккал за-
рар;
- хўжалик шартномаларини бажармаслик оқибатида 
кўриладиган таваккал зарар;
- рақобатнинг кучайиши оқибатида кўриладиган тавак-
кал зарар;
- кўзда тутилмаган харажатларнинг вужудга келиши ва 
даромаднинг камайиши оқибатида кўриладиган таваккал 
зарар;
- корхона маблағининг талафоти туфайли кўриладиган 
таваккал зарар.


332
Инвестиция риски деганда, янги товар ёки хизмат, янги 
технологияни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун сарфлан-
ган харажатларнинг қопланмаслиги оқибатида кўриладиган 
таваккал зарар тушунилади.
Рискларни бошқариш.
Юқорида 
таъкидлаганимиздек, 
аксарият 
ҳолларда 
иқтисодий баҳолашлар ва бошқарув қарорлари кўп вариан-
тли бўлиб, эҳтимоллик характерига эга. Шу сабабли хато ва 
янглишишлар бу жараёнда табиий бўлганда, барибир нохуш 
ҳолдир. Шундай шароитда менежер:
- таваккалчиликдаги хавф эҳтимолини;
- хавф даражасини пасайтириш чораларини;
- эҳтимол қилинаётган зарарни қоплаш йўлларининг ол-
диндан ҳисоб-китобини қилиши лозим. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling