Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рискларнинг самарадорлигига баҳо бериш усуллари.
- Статистик усул
- Аналитик усул
Риск эгри чизиғи.
Риск эгри чизиғи деганда, эҳтимол қилинаётган зарар билан кутиладиган фойда ўртасидаги боғланишни ифода- ловчи эгри чизиқ тушунилади. Бу ерда фойда тасодифий миқдор ва у нормал тақсимот қонунига биноан тақсимотга эга деб фараз қилиняпти. Бундай ёндашув қуйидагиларга йўл қўйилишини тақозо этади: Фойда олиш эҳтимоли (Фэ) = ҳисобланган фойда (Фҳ) Бу фойда олиш эҳтимоли (Фэ) максимал, умумий фой- да (Ф) эса математик кутиш эҳтимоли сифатида қабул қилинади, деган сўздир. Ҳисобланган фойдадан оз ёки кўп фойда олиш эҳтимоли таваккалчилик даражаси (эҳтимоли) га боғлиқ. Тафовут ортиб борган сари фойда олиш эҳтимоли бир хил тарзда камайиб бораверади. Рискларнинг самарадорлигига баҳо бериш усуллари. Рискларнинг эгри чизиғини чизиш, ундаги хавф зо- наларини аниқлаш, рискнинг самарадорлигига баҳо бе- риш бир қатор усулларни аниқлашни талаб қилади. Улар қуйидагилар: 335 1. Статистик усул. 2. Эксперт усули. 3. Аналитик усул. Статистик усул ёрдамида ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган хўжаликларда кўриладиган зарар, унинг да- ражалари ва такрорланиб туриш ҳоллари ўрганилади. Эксперт усули ёрдамида тажрибали тадбиркорлар фикри йиғилади, у қайта ишланади, менежер ва мутахассисларнинг аниқ тижорат операцияларида хавфнинг кутилиши даража- лари тўғрисидаги фикрлари таҳлил қилинади. Аналитик усул эҳтимоллар назарияси, ўйинлар (тео- рии игр) назариясидаги математик моделларни аниқлашга асосланади. Рискларни бошқариш фаолияти менежмент соҳасида энг тез ривожланиб бораётган профессионал фаолият ҳисобланади. Ғарб фирмаларининг штатида айнан шу хавф- ни камайтиришга жавоб берувчи риск бўйича лавозим мав- жуд (таваккалчи-менежер). Улар фирма раҳбарлари билан бир қаторда хавф-таваккалчилик бўйича қабул қилинадиган қарорларда қатнашадилар ва унинг оқибати учун баб-баро- бар жавоб берадилар. Рискларни бошқариш қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади: 1. Рискни аниқлаш, таҳлил қилиш ва унинг даражасини баҳолаш. 2 Рискни огоҳлантирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш, уни минималлаштириш ва суғурталаш тадбирларини белгилаш. 3. Риск оқибатида кўрилган зарарларни қоплаш ва корхо- нани тиклаш йўлини излаш. Бундан ташқари, бу стратегияни амалга ошириш меха- низмини, яъни таваккалчиликни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш лозим. Бу қуйидагилардан иборат: 1. Қабул қилинадиган қарорларни самарали баҳолаш ва уни назорат қилиш тизимини яратиш. 2. Корхонада рискни бошқариш учун махсус бўлимни ташкил қилиш ёки шахсни тайинлаш. 3. Рискни суғурталаш, зарар ва йўқотишларни қоплаш учун махсус маблағлар ва захиралар ажратиш. 336 Амалиётнинг тасдиқлашича, бу тадбирлардан ташқари, рискларни бошқариш бўйича махсус аниқланмалар ишлаб чиқишни тақозо этади. Айнан шу аниқланмада ҳар бир бў- лим ва менежерларнинг таваккалчиликка бориш меъёрлари кўрсатилган бўлади. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling