Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Асосий (ёки мамлакат билан боғлиқ) риск
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Шартнома ёки инвестицияга кадар риск
- 3. Операцион ёки инвестициядан кейинги рисклар
1. Асосий (ёки мамлакат билан боғлиқ) риск:
- инвестиция киритиладиган мамлакатдаги сиёсий ва иж- тимоий баркарорлик; - ҳукумат ўтказадиган макроиқтисодий сиёсатнинг изчил- лиги ва барқарорлиги (инфляция даражасини назорат қилиш, бюджет, кредит сиёсати ва бошқалар); 344 - тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойда ва бошқа да- ромадларнинг инвестиция қўйилган мамлакатдан хорижга ўт- казиш имконият ва шароитлари; - инвестициялашнинг ўзга ҳуқуқий шароитлари (хорижий инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган қонун ва қонун дои- расидаги ҳаракатларнинг мавжудлиги). 2. Шартнома ёки инвестицияга кадар риск: - мураккаб жараёнларнинг давомийлиги ва самарадорлиги; - шартнома шартларини келишиш ва маъқуллаш жараёни, шунингдек, томонларнинг шартномаларда назарда тутилган шартларга риоя этишларини назорат қиладиган муассасалар- нинг бўлиши ва самарали ишлаши; - муносиб маҳаллий шерик топиш имконияти; - янги ташкил этиладиган корхона низом жамғармасига ускуна-жиҳозлар, технологиялар, ноу-хау, хом ашё, материал- лар ва бошқа кўринишида қўшиладиган ҳиссани баҳолаш ти- зимининг мавжудлиги; - интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосла- ри, шу жумладан, технологияларни трансферлаш (ўтказиш) масалалари. 3. Операцион ёки инвестициядан кейинги рисклар: - операцион (ҳаракат) қарорларни қабул қилиш жараёни тартиб-қоидалари ва давомийлиги; - фойда ва уни тақсимлаш масалалари бўйича қарор қабул қилиш жараёнида таъсир кўрсатиш даражаси; - менежментни ташкил этиш масалалари, шу жумла- дан, инвестиция лойиҳаси инфратузилмасини, ходимларни бошқариш, молиявий менежментни ташкил этиш; - маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш имкониятлари ва уни олиш тартибларини ҳал қилишнинг давомийлиги; - маҳаллий бозор маркетинги; - малакали маҳаллий иш кучининг топилиши; - жамоат хавфсизлиги, шу жумладан, ушбу мамлакатда ишлаётган хорижлик ходимлар учун хавф-хатарсиз ишлаш шароитлари. Ҳар бир компания ўзининг инвестициялаш стратегияси, рақобат курашидаги ўз ўрнидан келиб чиққан ҳолда инвести- ция риски мажмуини мустақил баҳолайди ва у ёки бу мамла- катга инвестиция киритади. Кейинги ўн йилларда ривожлан- 345 ган мамлакатлардаги компаниялар билан саноат жиҳатидан жадал ривожланаётган мамлакатларнинг компаниялари ўрта- сидаги фарқлар яққол кўзга ташлана бошлади. Ривожланган мамлакатлардаги компаниялар ғоят синчков ва пишиқлиги билан ажралиб турадилар. Улар мамлакатда- ги сиёсий-иқтисодий вазиятни узоқ ўрганади, таҳлил этади ва шундан кейингина бу мамлакатга инвестициялар киритиш ёки киритмаслик ҳақида бир қарорга келади. Янги саноати ривожланган мамлакатлардаги компаниялар уларга қараганда фаолроқ. Уларнинг стратегияси ҳужумкорлиги ва тезкорлиги билан ажралиб туради. Бу компаниялар учун янги бозорларга тез кириш ҳамда у ерда етакчи мавқени эгаллаш асосий маса- ла ҳисобланади. Бозорга киришнинг ҳам биринчи, ҳам иккинчи стратеги- ясига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Аммо уларнинг қайси бири яхши, қайси бири ёмон деган саволга жавоб бе- риш қийин. Бу стратегиялар умуман бошқа-бошқа, ҳар бири мазкур мамлакатларнинг тарихий тажрибаси, бизнес олами анъаналари, кишиларнинг менталитети (дунёқараши) асосида шаклланган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг хорижий ин- вестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилиш тизими- ни яратишга киришилди. Бу борада бир қатор қонунлар ва Президент фармонлари чиқарилди. «Ташқи иқтисодий фа- олият тўғрисида», «Чет эл инвестициялари ва хорижий ин- весторлар фаолиятининг кафолатларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қонун ва фармонлари шулар жумласидандир. Бу қонун ва фармонлар маълум маънода хорижий инвестици- яларни жалб этишнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Инвестиция муҳитига бир қатор омиллар таъсир кўрсата- ди. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling