Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Глобаллашув жараёнида хорижий мамлакатларнинг


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Глобаллашув жараёнида хорижий мамлакатларнинг 
Ўзбекистон енгил саноатига қилган инвестициялари 
улуши 
(2008-2015 йиллар, фоиз ҳисобида)
1.
Жанубий Корея
38 %
2.
Туркия
10 %
3.
Хитой Халқ Республикаси
7 %
4.
Швейцария
6 %
5.
Германия
6 %
6.
Буюк Британия
6 %
7.
Ҳиндистон
6 %
8.
Россия
5 %
9.
Португалия
3 %
10.
Америка Қўшма Штатлари
2 %
11.
Сингапур ва бошқалар
11 %
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон иқтисодиётида турли мам-
лакатлар, трансмиллий ва кўпмиллатли компаниялар билан 
узвий қўшилиб, бир-бирига чирмашиб, туташиб кетиш тен-
денциялари кўзга ташланмоқда. Буни бир талай давлатлар 
мисолида кўриб чиқамиз.
Америка Қўшма Штатлари
Америка Қўшма Штатлари аҳоли сони бўйича жаҳонда 
3-ўринда (325,5 млн.), ҳудуди жиҳатидан 4-ўринда. Ялпи 
ички маҳсулоти 2016 йилда 22,4 трлн. доллар. Умумий эк-
спорт ҳажми 2,5 трлн. долларга тенг бўлиб, ЯИМнинг 12 
фоизини ташкил этади. 2002 йилда жами 500 та йирик сав-
до корпорациялари томонидан амалга оширилган умумий 
экспорт миқдори 13,7 трлн. долларни, 2014 йилда эса 17,8 
трлн. долларни ташкил этди.
АҚШнинг турли давлатлар корпорацияларида 192 та 
штаб-квартираси мавжуд. Жаҳонда энг йирик корпорация-
лар, универмаглар унинг филиалларидир. Wal-mart товар ай-
ланмаси 2002 йилда 247 млрд. доллар, 2014 йилда 444 млрд. 
долларга етган.


41
Wal-Martга рақобат. Дунёда Wal-Mart чакана савдо 
орқали иш юритувчи энг йирик компаниядир. 2002 йилги 
чакана савдо айланмаси 218 млрд. доллар, 2010 йили 255 
млн. доллар савдо тушумига эга бўлиб, жаҳонни ларзага 
келтирди. 2013 йили Америка ҳудудида Wal-Mart озиқ-овқат 
маҳсулотлари савдосида, АҚШ савдосидаги улуши 35 фо-
изни ташкил қилди. Дори-дармонлар сотиш (фармацевтика) 
бўйича Wal-Mart АҚШ савдо бозорида иккинчи ўринда бў-
либ, тиш порошоклари ишлаб чиқариш бўйича 26 фоиз, бир 
марталик болалар тагликларини ишлаб чиқариш ва сотиш 
бўйича 33 фоиз, енгил саноат матолари бўйича 16 фоизга 
эришди.
«Fortune» журнали бу ҳолатни «Америка мўъжиза-
си» деб таърифлади. Бу компанияни Sem Wolten 1962 йил-
да АҚШнинг Арканзас штатида ташкил қилган, кейинча-
лик бу компания ўз фаолиятини кенгайтирди. Олтин, ку-
муш тақинчоқлар, дори-дармон, автомобиллар, озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан бойитди. 2002 йилда АҚШ ҳудудида 
Wal-Martга қарашли 1650 та йирик савдо мажмуалари, мин-
гдан ортиқ савдо марказлари бўлиб, 1985 йилда Wal-Mart 
улгуржи бозорга «Sam’s Club» савдо маркаси орқали кирди. 
Тез орада, 1991 йилда хорижий давлатларда ўз филиаллари-
ни оча бошлади. Масалан, Мексика ва Канадада Sem Wolten 
ўзи савдо мажмуаларини назорат қилиб, истеъмолчилар би-
лан суҳбат олиб борди, истеъмолчиларнинг харидларини 
томоша қилди. Мексика, Канада халқи ва маданияти билан 
яқиндан танишди. 1992 йилда «Америкада ишлаб чиқилган» 
(«Made in USA») номли китобини ёзди. Бунда Wal-Mart 
истиқболлари тўғрисида айтиб ўтди. 
Wal-Mart 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling