Давлат харидларини ташкил этишда коррупсияга қарши курашиш усуллари


Download 24.04 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi24.04 Kb.
#1517845
Bog'liq
20 ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИ


ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИ
Коррупсия тарихи инсоният тарихи каби кўҳнадир.
Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган эди: ―Ҳар қандай давлат тузумида энг муҳими –конунлар ва тартиб-қоидалар воситасида ишни шундай ташкил этишки, мансабдор шахслар қинғир йўл билан бойлик орттира олмасин‖. Пора олиш ва бериш Қадимги Римда амал қилган 12 жадвал қонунларида тилга олинган. Ибтидоий ва илк синфий жамиятларда коҳинга, қабила оқсоқолига ёки ҳарбий бошлиққа муайян имтиёзни қўлга киритиш учун ҳақ тўлаш табиий бир ҳол сифатида қаралган. Давлат аппаратининг мураккаблашуви ва профессионаллашувига қараб вазият ўзгариб борган. Олий мартабали амалдорлар қуйитурувчи ― хизматчилар фақат тайинланган маош билан қаноатланишларини талаб қилганлар.
Қуйи даража амалдорлар эса, аксинча, ўз хизмат вазифаларини бажарганлик учун арзгўйлардан яширинча қўшимча ҳақ олишни (ёки талаб қилишни) маъқул кўрганлар.
Коррупсия ҳақидаги энг қадимги қайдлардан бирига қадимги Бобилнинг миххатда ёзилган битикларида дуч келинган. Милоддан аввалги учинчи минг йилликнинг ўрталарига тааллуқли бўлган матнларда айтилишича, шумер подшоси Урукагин ўша замонлардаёқ қонунга хилоф ҳақ олишга ружу қўйган судялар ва амалдорларнинг қонунбузарликларига чек қўйиш муаммосини ечиш йўлларини излаган.
Шунга ўхшаш масалаларга қадимги Миср ҳукмдорлари ҳам дуч келган. Археологик тадқиқотлар жараёнида топилган ҳужжатлар милоддан аввалги 597-538 йилларда, яҳудийлар Бобил подшоси томонидан асирга олинганидан кейинги даврда, Иерусалимда коррупсия айниқса авж олганидан далолат беради.
Профессионал давлат амалдорлари ҳали мавжуд бўлмаган антик жамиятлар тарихининг илк босқичларида (қадимги юнон шаҳар-давлатлари, республика Рими) коррупсия деярли бўлмаган. Бу ҳодиса антик давр таназзулга юз тутган босқичдагина вужудга келган. Бу даврда коррупсия домига илинган давлат амалдорлари ҳақида: ―У бой вилоятга камбағал бўлиб келиб, камбағал вилоятдан бой бўлиб кетди‖, дейишган. Айни шу даврда рим ҳуқуқида "cоррумпире" деган махсус атама пайдо бўлган, у ―бузиш, ―пора эвазига оғдириш ибораларининг синоними ҳисобланган ва мансаб мавқеини суиистеъмол қилишнинг ҳар қандай кўринишларини ифодалашга хизмат қилган.
Марказий ҳукумат ҳокимияти заиф бўлган жойларда (масалан, илк ўрта аср даврида Европада) хизмат мавқеидан аҳолидан ўз чўнтагига ҳақ ундириш учун фойдаланиш аксарият ҳолларда умум эътироф этилган меъёрга айланган.
Давлат марказлашгани сари у фуқароларнинг мустақиллигини қаттиқроқ чеклаган ва шу тариқа қуйи ва олий бўғин амалдорларига қаттиқ назоратдан қутулишни истаган фуқаролар фойдасига қонунни хуфёна бузишга туртки берган. Коррупсия домига илинган амалдорларни бошқаларга дарс бўлсин учун оломон кўз ўнгида жазолашлар одатда ҳеч қандай самара бермаган, чунки амалдан четлатилганлар (лавозимидан олинганлар ёки қатл этилганлар) ўрнини янги порахўрлар эгаллаган. Марказий ҳокимият амалдорлар фаолияти устидан ялпи назорат ўрнатиш учун одатда зарур куч ва воситаларга эга бўлмагани боис, у коррупсиянинг ўта хавфли кўринишларинигина жазолаш билан кифояланган.
Ўрта асрларда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган давлатларда қабул қилинган одат ҳуқуқи меъёрлари асосан замирида ислом маданияти принциплари ётувчи қонунчилик анъаналари билан белгиланган. Хусусан, Амир Темур давлатида амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш, тергов ўтказиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий равишда ичкилик ичиш, маиший бузуқлик каби қилмишлар оғир гуноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Тарихий манбаларда келтирилишича, Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ, неваралари Пирмуҳаммад ва Ҳалил Султонлар юқорида зикр этилган меъёрларни бузганлик учун халқ олдида жазога тортилганлар.
Ўша даврда Ўзбекистон ҳудудидаги феодал жамиятларда ҳозирги талқиндаги коррупсия учун жавобгарлик назарда тутилмаган. Шунга қарамай, Ўзбекистон Россия томонидан истило қилинган давргача коррупсия қонунийлаштирилган институсионал шаклларда намоён бўлган, хусусан ҳукмрон давраларнинг вакилларига у ёки бу тарзда ҳақ бериш феодал мажбурият хусусиятини касб этган. Масалан, оддий деҳқонлардан хонлар, султонлар, бийлар ва зодагонларнинг бошқа вакиллари фойдасига мунтазам равишда―ушбу солиғи ҳосилнинг ўндан бир қисми ундирилган.
Чорвадорлар ―закот солиғи тўлаганлар – бу солиқ миқдори у ёки бу турдаги чорва молининг муайян бошига тенг бўлган. Бундан ташқари, зодагонларнинг вакилларига ва оқсоқолларига ҳар хил турдаги совға-саломлар берилиши лозим бўлган.
Мамлакатимизда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган, глобаллашув жараёнлари авж олиб бораётган бир вақтда коррупсия аталмиш даҳшатли иллатнинг бир давлат эмас, балки бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солаётганлиги хавотирли. Таъкидлаш лозимки, коррупсия демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.
Download 24.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling