Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

III БЎЛИМ. ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЁТДА 
БИЗНЕСНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
3.1. Глобал иқтисодиётда бизнес.
Глобаллашув (лотинча globus – Ер курраси) жаҳон хў-
жалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий 
муносабатлар тизимининг ташкил топиши ва ривожла-
нишини билдиради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 
дунёнинг кўзга кўринган, танилган мутахассислари гло-
баллашувга иқтисодиётда кечаётган инқилобий жараён 
деб қарамоқдалар. Бу жараёнда иқтисодиёт майдони кичик 
тармоқлардан ягона маконга айланмоқда. Бунинг хусусияти 
тўғридан-тўғри инвестициялар, трансмиллий компаниялар 
фаолияти, мамлакатлар ўртасидаги молиявий оқим, халқаро 
ишчи кучи миграциялари, интернет орқали савдо, глобал 
АКТларда кўринади. Бир сўз билан айтганда, глобаллашув 
бизнеснинг яшаш қонунига айланиб бораяпти. Бизнес ягона 
иқтисодий маконда амалга оширилаётган бўлса-да, барибир, 
унда асосий фойдани юқори ривожланган мамлакатлар ўзла-
штиради. 
Глобаллашув жараёни сифат жиҳатидан янги бўлган иқ-
тисодий муносабатлар турининг таркиб топишига олиб кела-
ди. Буларга: 
1) мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви. Ҳозирда 
мулкий ўзлаштиришнинг мамлакатлар ҳудудидан четга 
чиқувчи, кўплаб давлатларнинг иштироки асосида рўй бе-
ради. Трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек 
ТМКнинг халқаро бирлашмалари;
2) кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори 
даражага ўтиши юқори даражада ривожланган мамлакатлар 
ҳозирги замон мураккаб меҳнат кооперациясига хос бўлган 
хўжалик ўзаро алоқаларининг жуда катта тармоғига кири-
шиб, чирмашиб кетганлар.


36
Энг мукаммал техника воситаларини яратишда турли 
мамлакатлардан етказиб берилувчи кўплаб (эҳтиёт қисмлар) 
бутловчи қисмлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШ «Бо-
инг» самолётини ишлаб чиқаришда бутловчи қисм ва детал-
ларни мингга яқин хорижий фирмалардан олади ёки Ўзбе-
кистонда ишлаб чиқарилаёган енгил автомобиллар бутловчи 
қисмлари ҳам шунақа кўплаб хорижий фирмалардан олина-
ди;
3) хўжаликни ташкил этишда бутунлай янги фирмаларнинг 
пайдо бўлиши ва ривожланиши, жаҳонда хўжалик алоқаларини 
ташкил этиш формаларининг тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан 
ахборот тарқатишнинг глобаллашуви билан боғлиқ. Жумладан, 
бутун жаҳонни тўлиқ компьютерлаштиришни тақозо этувчи 
глобал АКТ тизимлари интернетдан фойдаланиш оммавийла-
шади. Сунъий йўлдошлар имкониятларидан фойдаланишнинг 
янги тизими уяли телефон алоқасидан йўлдошлар орқали таъ-
минланувчи глобал алоқага ўтиш бошланди. Интернет орқали 
савдо-сотиқ тизими глобаллашди. Интернет иқтисоди тизими 
ривожланди;
4) халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга со-
лувчи роли ривожланди. Жаҳон хўжалиги субъектлари-
нинг ўзаро алоқаси, ўзаро боғлиқлиги кенгайиши ва кучай-
иши глобал муаммоларни ҳал этишда тобора кўпроқ дав-
латларнинг иштирок этишини тақозо этмоқда. Бунга жаҳон 
иқтисодий-молиявий инқирозидан чиқиш мақсадида 20 та 
ривожланган мамлакатлар иштирокида ўтказилган сам-
митларни мисол келтириш мумкин (2008 йил ноябрь ойи-
да Вашингтонда, 2009 йил апрелида Лондонда). Бу давлат-
лар жаҳон ЯИМнинг 85 фоизини ишлаб чиқаради. Жаҳон 
иқтисодиётини глобаллашуви жараёнларининг зиддиятлари 
ҳам мавжуд. Бу турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожла-
нишнинг бир текисда бормаслиги, нотекис ривожланиш 
ҳукмронлигидандир. Иқтисодий ўсишнинг жадаллашуви-
да илмий-техника инқилоби ҳал қилувчи роль ўйнайди. ХХ 
асрнинг охирларига келиб янги техника ва технологияларга 
«сакраб» ўтилиши ўзига хос «туташ занжир» ҳосил қилади. 
Глобал иқтисодиётдаги ахборотлаштириш, компьютерла-
штириш натижасида турли мамлакатларнинг технологик 


37
жиҳатдан туташиб-чирмашиб, барқарорлашуви тезлашиб 
кетди.
Компьютер техникаси, робот ва сунъий интеллект тех-
никаси, автоматик бошқарув тизими, глобал информацион 
техника – интернет XXI аср мўъжизаларидир. АКТ ва тран-
спорт воситалари ривожланишидаги техникавий юксалиш 
жаҳоннинг барча мамлакатларида илмий-техника инқилоби 
ютуқларини тезлик билан ўзлаштириш имконини берди. На-
тижада бир мамлакатда яратил-ган янги техника ва техноло-
гия, сунъий тўсиқларни бартараф қилган ҳолда жаҳон мам-
лакатларига тезлик билан тарқалмоқда;
5) бой ва иқтисодий қашшоқ мамлакатлар ўртасида-
ги фарқнинг кучайиши натижасида жаҳон миқёсида ишлаб 
чиқарилган маҳсулот ва даромадларнинг турли давлатлар 
ўртасидаги тақсимоти ўта даражада нотекис бормоқда. ХХ 
асрда Ер шари аҳолисининг энг бой чорак қисми ЯИМнинг 
ўртача жон бошига 6 баробар ўсишига эришган бўлса, энг 
камбағал чорак қисми эса бу кўрсаткичнинг 3 баробар ўсиши-
га эришган холос. Ёки XX асрда ялпи ички маҳсулоти тарки-
бида 20 фоиз қашшоқ мамлакатлар улуши бўлган бўлса, XXI 
асрга келиб 1-3 фоизгача камайган. Дунёнинг энг бой 20 фоиз 
аҳолиси билан энг қашшоқ 20 фоиз аҳолиси ўртасидаги тафо-
вут 1990 йилда 60:1 бўлган, 2015 йилга келиб бу фарқ 80:1 ни 
ташкил қилган
Энг бой давлатларнинг жаҳон ЯИМ даги ҳиссаси (1990 
йил) 78 фоиздан (2015 йил) 88 фоизга ошган бўлса, қашшоқ 
20 фоиз мамлакатларнинг улуши 2,5 фоиздан 1,5 фоизгача ка-
майган
1
. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, юқори ри-
вожланган давлатлар тобора бой бўлиб, иқтисодий қашшоқ 
давлатлар эса борган сари қашшоқлашиб бормоқда. 
Бошқа бир мисол. Дунёдаги энг катта ТМКлардан 33 таси-
нинг штаб-квартираси АҚШда жойлашган. Улар фонд биржа-
ларидаги энг катта қийматга эга бўлган акцияларнинг 72 фои-
зига эгалик қиладилар. Дунёдаги мавжуд 200 та катта саноат 
ва молия компанияларининг 90 фоизи АҚШ, Англия, Герма-
ния, Франция ва Япония давлатлари ҳиссасига тўғри келади
2
;
1
«Жамият ва бошқарув», 2015. №4. 38-39-бетлар.

Глобаллашув ва миллат. –Т.: «Янги аср авлоди», 2017. 43-бет.


38
6) экологик ҳалокат хавфининг кучайиб бориши. Тари-
хан инсоният тараққиёти давомида хўжалик фаолиятининг 
табиатга таъсири у қадар аҳамиятли бўлмай, табиат ўзининг 
экологик мувозанатини қайта тиклашга қодир бўлиб келган. 
Бироқ ҳозирга келиб, атроф-муҳитга кўрсатилаётган таъ-
сир шунчалик кучайиб кетдики, натижада табиат ўзини ўзи 
қайта тиклаш қобилиятини йўқотиб бормоқда. Мутахассис-
ларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги 200 йил ичида Ер 
юзидаги 900 мингга яқин турдаги ўсимлик ҳамда ҳайвонлар 
қирилиб кетган ва қайта тикланмаган.
Фойдали қазилмаларнинг баъзи бир қайта тикланмас захи-
ралари тугаб бораяпти. Ишлаб чиқаришнинг табиий муҳитга 
салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида тозалаш 
қурилмалари ва бошқа экологик ҳимоя воситаларини барпо 
этиш учун йирик капитал қўйилмалар талаб этилади;
7) турли мамлакатларда аҳоли сони (ёши) ўзгаришининг 
фарқланиши.
Яна бир глобал зиддият сифатида ХХ аср охири – XXI 
аср бошларида бошланган демографик «портлаш», яъни Ер 
шари аҳолиси сонининг жадал ўсиши ва бошқа давлатларда 
аҳоли табиий ўсишининг йўқлиги (туғилиш ва ўлим муво-
занати) ҳамда аҳолининг қариши кузатилган. Айниқса, ри-
вожланаётган мамлакатлар аҳолисининг тез ўсиб бориши, 
аҳолининг нисбий ортиқчалиги белгилари кўзга ташланади.
Ўзбекистонда Халқаро ТрансОсиё иқтисодий ҳамкорлик 
ташкилоти (ЭКО) доирасидаги ўзаро иқтисодий алоқаларни 
янада ривожлантириш доирасига Осиё қитъасининг 10 та 
давлатлари – Туркия, Эрон, Покистон, Афғонистон, Ўзбе-
кистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон 
ва Туркманистон киради. Бу глобал ҳамкорликнинг асосий 
мақсади транспорт, коммуникациялар, саноат, қишлоқ хў-
жалиги, савдо, туризм, ишчи кучи ресурсларини ривожлан-
тириш ва улардан ҳамкорликда фойдаланиш, халқаро 
иқтисодий муносабатларни янада ривожлантиришни йўлга 
қўйишдан иборат.
Россияда молия-саноат гуруҳлари реестрига 35 та молия-
саноат гуруҳи киритилган. Масалан, Урал заводи (Ижевск 
шаҳри), Сокол (Воронеж), Нижний Новгород автомобиль за-


39
води, Магнитогорск пўлат заводи ва бошқалар. Буларда иш-
чилар сони бўйича 10 минг кишигача – 30 фоиз, 10 мингдан 
100 минг кишигача – 59 фоиз, 100 мингдан юқори – 11 фоиз-
ни ташкил қилмоқда. Консолидациялашган капитал ҳажми 
бўйича: 1,0 млн. рублгача – 44 фоиз, 1,0 млн. дан 10 млн. 
рублгача – 42 фоиз, 10 млн. рублдан 50 млн. рублгача – 14 
фоиз. Тармоқлар сони бўйича: 3 тагача – 51 фоиз, 3 тадан 5 
тагача – 30 фоиз, 5 тадан юқори – 19 фоиздир
3
.
Ўзбекистонда саноат ва молия капиталининг қўшилуви 
асосида банк молия-саноат гуруҳи вужудга келмоқда. Бу 
ерда банк акционерлари ҳисобланган корхоналар ва ташки-
лотлар акциялар пакетининг асосий қисми банк ихтиёрида 
бўлган корхона ва ташкилотлар, ўз молиявий ҳолатини ях-
шилаш учун инвестиция қўйилмаларига муҳтож корхона ва 
ташкилотлардир. Бозор иқтисодиёти жараёнида молия-са-
ноат гуруҳларини ташкил этиш ривожланган мамлакатлар-
да кенг тарқалган. Масалан, АҚШда молия-саноат гуруҳи 
фаолияти банклар орқали бошқарилади. АҚШдаги 122 та 
йирик корпорацияларнинг 25 фоиз ҳал қилувчи овози банк-
лар томонидан берилади. Бу корпорациялар фаолиятини 
бошқариш, маслаҳатлар бериш ва молия сиёсатини олиб бо-
риш банклар томонидан амалга оширилади. 
Россияда бугунги кунда молия-саноат гуруҳлари фао-
лияти давлат томонидан назорат қилинади, аммо бундай 
гуруҳга бирлашган корхоналар акциялари гуруҳ ўртасида 
тақсимланмаган ёки улушга эгалик қилиш ҳуқуқи берилма-
ган. Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳлари акционерлик жа-
миятлари шаклида пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистоннинг глобал минтақавий даражадаги интег-
рацияси – бу умумий тарихга, ягона маданий анъаналарга, 
ўхшаш турмуш тарзи ва менталитетга эга бўлган қардош 
халқларни бирлаштирувчи ҳамкорликдан иборат.
3
Нешитой А.С. Инвестиции. 7-ое издание. –М.: 2008 г. стр-382.


40

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling