Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Ўзбекистон иқтисодиётининг глобал бизнес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

3.2. Ўзбекистон иқтисодиётининг глобал бизнес 
жараёнига кириши.
Ўзбекистон Республикасида янгитдан шаклланаётган 
йирик халқаро логистика марказлари, жумладан, Навоий 
халқаро аэропорти ҳудудидаги логистика маркази эътиборга 
моликдир. Ушбу аэропортнинг афзалликлари шуки, унинг 
Европа ва Осиёни боғлайдиган ҳаво йўлари чорраҳасида, 
ўта қулай минтақада жойлашгани (аэропортдан 2000 км 
узоқликдаги ён-атрофда 150 миллион аҳолига эга бўлган 40 
та шаҳар мавжуд), унга жуда яқин масофадан халқаро ав-
томобиль ва темир йўллари тармоқларининг ўтиши қўшни 
давлатлар, шунингдек, Россия, Европа ва Хитой билан за-
рур алоқаларни таъминлайди. Буларнинг барчаси Навоий аэ-
ропортининг минтақавий ва қитъалараро табиий логистика 
маркази сифатида ноёб мавқеага эга эканидан дарак беради.
Жумладан, Жануби-шарқий Осиёда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотлар Европага Бирлашган Араб Амирлиги орқали 
эмас, балки Навоий орқали ташилса, масофа 1000 километрга, 
вақт эса 1,5 соатга қисқаради ҳамда битта ҳаво лайнеридан 
15 тонна ёқилғи тежаб қолинади. Яна бир ижобий ҳолат, бу – 
Навоий эркин иқтисодий индустриал ҳудуди Европани Хи-
той билан боғлайдиган қисқа халқаро «УЕ 40» автомагистра-
лига, Марказий Осиё, Ҳамдўстлик мамлакатлари, Жанубий-
шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Форс кўрфази мамлакатлари билан 
боғлайдиган темир йўлларга яқиндир. Юкларни автомобил-
ларда Навоий шаҳри орқали Хитой – Европа йўналиши бўйи-
ча ташиш Россия – Хитой йўналишига қараганда масофанинг 
1000 километрга қисқаришига ва ҳар бир автомобилдан 800 
долларгача транспорт харажатларининг тежалишига олиб ке-
лади.
Ҳозирги кунда Навоий аэропорти орқали Франкфурт, 
Сеул, Брюссель, Милан, Дубай, Бангкок, Деҳли ва Мум-
бай каби дунёнинг йирик шаҳарларига парвозлар амалга 
оширилмоқда.
Юксак самарали, замонавий хориж асбоб-ускуналари ва 
техникаси, технологик тармоқлар ва моделлар, инноваци-
он технологияларни жорий қилиш ҳисобига юқори техно-
логияларга асосланган, жаҳон бозорларида рақобатбардош 


59
маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқариш Навоий эркин 
иқтисодий ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолия-
тининг асосий йўналиши этиб белгиланди.
Бу ҳудудда ишлаб чиқариш фаолияти истиқболининг 
йўналишлари кимё ва нефть-газ, замонавий қурилиш мате-
риаллари, енгил саноат, электроника, машинасозлик, озиқ-
овқат саноати, дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш соҳалари ҳисобланади.
Навоий эркин иқтисодий ҳудуди ташкил этилганидан буён 
унинг ҳудудида умумий қиймати 100 миллион доллардан кўп 
бўлган 19 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш 
корхоналари ишга туширилди. Жумладан, юксак технология-
лар асосида модем ва телевизорлар учун приставкалар, электр 
энергияни электрон ҳисоблагичлар, юқори кучланишга чи-
дамли кабеллар, иссиқлик ва сув иситгич қозонлари, мобил 
ва стационар телефон аппаратлари, тайёр дори воситалари ва 
бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
2013 йил якунларига кўра, ушбу эркин иқтисодий ҳудудда 100 
млрд. сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва бу бора-
даги самарадорликнинг ўсиши 2012 йилга нисбатан 25,8 фо-
изни ташкил этади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling