Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Бизнес режалаштиришнинг ташкилий турлари
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миқдорий кўрсаткичлар
- Сифат кўрсаткичлари
3.3. Бизнес режалаштиришнинг ташкилий турлари.
(Г.Хофстеденинг «Беш омил» назарияси) Саноат жиҳатидан тараққий этган мамлакатлар белгилари, гуруҳланиши ва ривожланиш моделлари. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар – иқтисодиётнинг асосий субъектларидан бири ҳисобланади. 63 Ушбу гуруҳга 30 дан ортиқ мамлакатлар киради. Саноати жиҳатидан тараққий этган мамлакатларга хос хусусиятлар- дан бири – даромадларнинг аҳоли қатламлари ўртасида ни- сбатан текис тақсимланиши ва мамлакат ҳудудларининг бир текис ўзлаштирилиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилган- лиги, хусусан, аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш, илм-фанни ривожлантиришга катта миқдорда маблағ сарфлаш (ЯИМга нисбатан 2-3 фоиз) ва унинг ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тиббиёт, таълим, маданият соҳаларига сарфланаётган харажатлар- нинг (ЯИМга нисбатан 3-4 фоиз) юқорилиги билан ажра- либ туради. Уларнинг ривожланиш кўрсаткичлари ва жаҳон иқтисодиётидаги ўрни қуйидаги миқдор ва сифат кўрсаткич- лари билан ифодаланади: - жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг 57 фоизи; - жаҳон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқа- ришининг 40 фоизи; - жаҳон тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришининг 80 фо- изига яқини; - жаҳон илмий тадқиқот ишланмалари ва юқори техно- логиялар ишлаб чиқаришининг 90 фоизга яқини; - аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ миқдорининг ўртача кўрсаткичга нисбатан 4,4 мартагача кўплиги (1962 йилда 3,6 марта, 2000 йилда 4 марта). Миқдорий кўрсаткичлар: - жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг 57 фоизи; - жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 40 фо- изи ушбу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Сифат кўрсаткичлари: - иқтисодиётнинг кўп тармоқли таркибига эгалиги хиз- матлар соҳаси ушбу мамлакатлар ЯИМнинг 60 фоиздан ортиғини ташкил қилади; - жаҳон тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги улуши- нинг юқорилиги (80 фоизга тўғри келади); - жаҳон илмий-тадқиқот ишланмалари ва юқори тех- нологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги улушининг юқорилиги (90 фоизга яқини); 64 - аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ ҳажмининг жаҳондаги ўртача кўрсаткичга нисбатан 4,0 марта (2014 йил). Ушбу кўрсаткич 12 400 доллардан (Венгрия) 98 880 минг долларгача (Норвегия) тебраниб туради; - жамиятнинг ижтимоий таркибида табақалашув дара- жасининг пастлиги ва юқори турмуш даражаси стандартла- рига эга ўрта синф мавжудлиги. XXI асрнинг бошида ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар гуруҳи иқтисодиётига эга мамлакатлар гуруҳи – Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Осиё, Австра- лия ва Океанияда жойлашган 40 та мамлакатни ўз ичига ола- ди. Уларнинг 34 таси Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲTT)га аъзо ҳисобланади. Ушбу мамлакатлар- нинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрнига қараб 3 гуруҳга бўли- нади. - 1-гуруҳни «Катта еттилик» мамлакатлари ташкил эта- ди. АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Канада ва Италия. Бу мамлакатлар жаҳон хўжалиги ти- зимининг ривожланиш йўналишларини ва барча давлат- ларда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тенденцияларини белгилаб беради. Бу етакчилик мамлакатлар ҳудудининг ҳажми ва аҳолисининг сони билан эмас, балки жаҳон иқтисодиётидаги ўрни, юқори меҳнат унумдорлиги, фан ва техника соҳасидаги улкан ютуқлар билан белгиланади - 2-гуруҳни ҳудудий жиҳатдан нисбатан катта бўлма- ган, юқори ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси- га эга (Австрия, Бельгия, Дания, Нидерландия, Швеция ва бошқалар) бўлган мамлакатлар ташкил этади. - 3-гуруҳга «Кўчириб ўтказилган капитализм» мамла- катлари (Австралия, ЖАР, Исроил) киради. Халқаро валюта фонди (ХВФ) мутахассислари ри- вожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар гуруҳига Европа Иттифоқининг 15 та мамлакатини, Жануби-шарқий Осиёнинг 4 та янги индустриал мамлакатини (Корея, Синга- пур, Тайвань, Гонконг) ҳамда АҚШ, Япония, Канада, Мекси- ка, Австралия, Исландия, Исроил, Янги Зеландия, Норвегия ва Швейцарияни киритганлар. 65 Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар жаҳоннинг уч иқтисодий ва сиёсий маркази (триада)ни ташкил этади. Шимолий Америка Жаҳон ЯИМнинг 25 фоизини, Ғарбий Европа Жаҳон ЯИМнинг 25 фоизини, Япония эса 8 фоизини ишлаб чиқаради. «Катта еттилик» (G-7) АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Канада ва Италия давлатла- ри ҳисобланиб, мутахассислар фикрича, 2014-2015 йил- ларда ривожланган мамлакатлар ҳиссасига жаҳон ЯИМ ҳажмининг 40 фоизи, товарлар ва хизматлар экспортининг 62 фоизи, жаҳон аҳолисининг 14,7 фоизи тўғри келган. 7 Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, 2001-2014 йилларда ривожланган мамлакатларнинг Жаҳон ЯИМдаги улуши 77,1 фоиздан 44 фоизгача, товарлар ва хизматлар экспортидаги улуши эса 64,3 фоиздан 62 фоизгача пасайган. «Катта ет- тилик» ва АҚШнинг жаҳон ЯИМда ҳам товарлар ва хиз- матлар улуши сезиларли қисқарган. Ушбу ҳолатда ривожла- наётган мамлакатларнинг улуши жаҳон иқтисодиётида ор- тиб бораётганини кўриш мумкин. Ривожланган мамлакатларда «Аралаш иқтисодиёт»нинг бир нечта моделини кўриш мумкин: Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling