Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Ривожланган мамлакатларда «Янги иқтисодиёт»-


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Ривожланган мамлакатларда «Янги иқтисодиёт»-
нинг шакл ланиши.
Ривожланган мамлакатларда «Янги иқтисодиёт»нинг 
шаклланиши XX аср охири – XXI аср бошларига тўғри 
келиб, жаҳон иқтисодиётидаги энг муҳим йўналиш-
лардан биридир. Ушбу ҳодиса асоси бўлиб глобал бо-
зор иқтисодиёти ҳисобланади. Бироқ бундай иқтисодий 
ҳодисанинг муҳим жиҳатини ахборот технологиялари ифо-
далайди. Янги иқтисодиёт бу – инсон капиталининг мод-
дий-ашёвий ресурслар – ер ва капиталга нисбатан катта 
улушга эгалиги билан тавсифланадиган соҳалар мажмуи-
дир. Янги иқтисодиёт қуйидаги соҳаларни ўз ичига олади:
- таълим (умумий ва махсус);
- ахборот ва коммуникациялар бозорлари;
- инновацияларни ишлаб чиқиш;
- юқори технологиялар;


67
- интеллектуал хизматлар, нейрокибернетика, мия ҳу-
жайраларини компьютерлаштириш (Стивен Хокинг).
Янги иқтисодиёт баъзида маҳсулотларни яратиш жараёни-
да ахборотлар ва билимларнинг етакчи ўрин тутишини эъти-
борга олган ҳолда, «ахборотлашган иқтисодиёт», «билимлар 
иқтисодиёти» ёки «интенсив иқтисодиёт» деб ҳам аталади.
Янги иқтисодиёт инсоният тарихидаги иқтисодий 
инқилоблардан биринчисидир.
Мутахассислар ушбу инқилобнинг ривожланган мам-
лакатларда бошланиши сабабларини, инвестицияларнинг 
умумий ҳажмида инсон капиталига сарфланган инвестици-
ялар улушининг ортиб бориши билан баҳолайдилар.
XX асрнинг иккинчи ярмида ривожланган мамлакатлар-
да ўрта ва катта ёшдаги аҳолининг таълим олиш давомий-
лиги узайди. Мисол учун, Италияда 5,5 йилдан – 13-13,5 
йилгача, Японияда 9-9,2 йилдан – 15-16 йилгача, АҚШда 
11,3 йилдан – 20 йилгача узайди.
Европа Иттифоқи давлатлари илм-фанни ривожланти-
ришга сарфланаётган маблағлар миқдорини ЯИМга нис-
батан 3 фоизга етказишни режа қилган. Маълумотларга 
қараганда, жаҳонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар-
нинг ярмини ишлаб чиқарадиган, 707 минг кишини иш би-
лан таъминлайдиган, дунё бўйлаб завод ва фабрикаларга эга 
АҚШ автомобиль саноатининг «катта учлиги» молия бозо-
рида мол-мулк, компьютерлар ва бир нечта офислардан ибо-
рат ёш интернет компаниялар учлигига қараганда уч баро-
бар паст ҳисобланади.


68

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling