Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Аҳоли даромадлари ва харажатлари рейтинги


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Аҳоли даромадлари ва харажатлари рейтинги. Ушбу 
рейтингни аниқлаш учун асос қилиб олинган кўрсаткичлар-
нинг энг муҳими – аҳоли даромадларидир. Унинг энг юқори 
даражаси Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро ва Тошкент ви-
лоятларига тўғри келади. Аҳоли даромади даражасини ижо-
бий ўзида акс эттирувчи яна бир кўрсаткич – бу ҳудуддаги 
иш ҳақининг Ўзбекистон бўйича ўртача даражасига нисба-
ти ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич бўйича Андижон, Фарғона, 
Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри олдинги ўрин-
ларда, қайсиким ушбу ҳудудларда 2015 йилда ўртача ой-
лик маош унинг республикадаги даражасидан 5-10 фоизга 
юқори бўлган.
Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ички талабни 
ўзида мужассам этувчи кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу кўрсат-
кич Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Бухоро ва Андижон ви-
лоятларида энг юқори даражага эгадир. Унинг қиймати ушбу 
ҳудудларда ўртача республика даражасидан анча баланд.
Аҳоли пул даромадлари инвестиция ресурсларининг 
муҳим манбаи ҳисобланади. Аҳоли умумий даромадининг 
2015 йилда 5,8 фоизини ёки 4539,6 млрд. сўмини инвести-
цияларга сарфланган. Бу шу даврда жами инвестициялар 


371
20,6 фоизини ташкил этади. Аҳоли даромадларининг 94,2 
фоизи истеъмол харажатлари ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 
Тошкент шаҳрида даромадлар миқдоридан 2,1 фоизга ошиқ. 
Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида эса аҳоли хара-
жатлари даромадларнинг 90 фоиздан ортиғини ташкил эта-
ди.
Инвестициявий фаолликни тавсифловчи яна бир кўрсат-
кич – бу уй-жойларни ишга тушириш ҳисобланади. Ушбу 
кўрсаткич 2015 йилда Самарқанд, Наманган, Сурхондарё 
ҳамда Қашқадарё вилоятларида энг юқори даражада бўлган. 
Нисбатан энг кам уй-жойлар ушбу даврда Сирдарё ҳамда 
Навоий вилоятларида ишга туширилган. Умуман олганда, 
аҳоли даромадлари ва харажатлари рейтинги бўйича Тош-
кент шаҳри 2001 йилдаги 3-ўриндан 2015 йилда 1-ўринга, 
Андижон вилояти 6-ўриндан 2-ўринга кўтарилган. Фарғона 
вилояти 2001 йилдаги 1-2 ўриндан 2015 йилда 3-ўринга 
тушган, Самарқанд вилояти 11-ўриндан (2001 й.) 2015 йил-
да 4-ўринга кўтарилган. Навоий вилояти 2001 йилда Тош-
кент шаҳри билан 1-2 ўринларда бўлган, 2015 йилда эса На-
манган вилояти билан биргаликда 10-11 ўринларга тушиб 
қолган.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling