Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Лизинг операцияларини амалга ошириш босқичлари


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Лизинг операцияларини амалга ошириш босқичлари.
Лизинг операцияси тушунчаси, асл моҳиятига кўра, ли-
зинг компаниясининг ўз ҳисобига муайян техника ва техно-
логияларни, машина ва ускуналарни сотиб олиши, сўнгра 
эса уларни лизинг олувчи субъектга шартнома асосида ижа-
рага бериши муомалаларини ўз ичига олади. Лизинг опера-
цияси уч босқичга бўлинади.
1-босқич: Лизинг операцияларини амалга татбиқ этишнинг 
бошланғич босқичида лизинг компанияси умумий тайёргар-
лик ишларини олиб боради. Бунгача, албатта, лизинг компа-
нияси барча ҳужжатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга келти-
ради. Чунончи, лизинг лойиҳасининг барча хусусиятлари ва 
шартномаларини чуқур ўрганиб чиқиш шулар жумласидан-
дир. Мазкур босқичда лизинг олишга имконияти бор лизинг 
олувчиларнинг буюртмалари кўриб чиқилади ҳамда олган кре-
дит маблағларни ўз вақтида қайтара олиш имкониятлари тўла 
таҳлил қилинади, техника ва технологиялари сотиб олиш учун 
сарфланаётган маблағларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда 
уларнинг келгусида фойда келтириши билан боғлиқ ҳисоб-
китоблар амалга оширилади. Шунингдек, бу босқичда бизнес-
режа тузилиб, унда баён этилаётган маълумотлар тўла таҳлил 
қилинади.
2-босқич: Бу босқичда юқорида баён этилган барча 
ҳужжатлар расмийлаштирилади, яъни улар амалдаги қонун 
ва меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга келтирилади. Бун-
да зарурат туғилганда лизинг тўловларини кафолатлаш, бирор 
мулкни гаровга қўйиш бўйича шартнома имзолаш, шунинг-
дек, лизинг шартномаси ва лизинг бўйича Бош шартномани 
имзолаш, лизинг объектларини келтириш билан боғлиқ шарт-


377
номани имзолаш, лизинг операцияларини амалга ошириш 
учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўз маблағлари ёки қарз 
маблағлар ҳисобига молиялаш, келтирилган техника ва тех-
нология ҳамда ускуналарни ишлаб чиқаришга жорий қилиш 
билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, 
лизинг объектларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни 
суғурталаш каби қатор муомалалар амалга оширилади.
3-босқич: Бу босқич лизинг тўловларини тўлаш, монито-
ринг, яъни лизинг объектларининг ишлатилиши ҳамда ли-
зинг тўловларини вақтида тўлашни назорат қилиш, лизинг 
объектини лизинг берувчига қайтариш ёхуд уни лизинг 
олувчига бериш ҳамда лизинг компанияси томонидан сар-
фланган қарзларни қайтариш ва ҳоказоларни ўз ичига олади
Ҳар қандай лизинг жараёнида лизинг компанияси учун 
муҳим жиҳатлардан бири – бу мижозлар билан олиб бори-
ладиган иқтисодий иш жараёни ҳисобланади. Лизинг компа-
нияси лизинг операцияларининг барча босқичларини, яъни 
бирор ускунани олиш учун буюртма йиғишдан бошлаб, тў-
ловларнинг ўз вақтида тўланиши, лизинг объектларининг 
тўғри ишлатилиши, қолаверса, лизинг шартномаси муддати 
тугашига қадар бўлган даврнинг таъминланиши ҳамда улар-
ни назорат қилиши, шунингдек юқоридаги босқичларни ўз 
ичига олган бу ишларга жиддий муносабатда бўлиши лозим.


378

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling