Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

6.2. Шахсий жавобгарлик.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодек-
сининг 2-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатла-
рини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали 
амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароит-
ларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя 
қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлиги ўсишига, 
иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг мод-
дий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади. 
Шундай экан, уларни бузиш аҳолининг моддий ва маданий 
турмуш даражасининг юксалишини, аксинча, айрим мурак-
каб муаммоли ҳолатларга, ҳаттоки унинг инқирозига олиб ке-
лиши мумкин. 
Президентимизнинг «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-
интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолия-
тининг кундалик қоидаси бўлиши керак» номли маърузаси-
да интизомнинг ҳар бир соҳадаги тутган аҳамияти хусусида 
атрофлича тўхталиб ўтилган. Унга кўра, «2017 йил ва ун-
дан кейинги даврга белгиланган вазифаларни амалга оши-
риш учта энг муҳим талабга ҳал этувчи даражада боғлиқдир. 
Биринчи – давлат раҳбари – Президентдан бошлаб барча 


123
бўғиндаги раҳбарларнинг якуний натижалар учун шахсий 
жавобгарлиги. Иккинчи – ҳамма соҳада аниқ тартиб ва қаттиқ 
интизомни таъминлашимиз даркор. Шу ўринда, «ишни бир-
галикда бажарамиз, натижа учун эса ҳар биримиз шахсан жа-
воб берамиз» каби асосда иш олиб борилиши белгиланган. 
Учинчи талаб – қаторларимиз ва кадрларимизнинг софлигини 
таъминлаш, ишдаги ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини 
олиш ва бундай иллатларнинг илдизини қуритиш».
Шу сабабли ҳам, ҳар бир соҳада бўлгани каби меҳнат 
қонунчилигида ҳам маълум бир ижтимоий муносабатлар-
ни ҳимоя қилиш мақсадида бузилган ижтимоий муносабат-
лар оқибати сифатида жавобгарлик белгилаб қўйилган. Ин-
тизомий жавобгарлик ҳам мазкур ҳолатнинг ёрқин бир тури 
ҳисобланади. Меҳнат қонунчилигида ўз меҳнат вазифаларини 
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун ин-
тизомий жазо чоралари белгиланган. Ходимларга нисбатан ин-
тизомий жавобгарлик чоралари қону нчиликда белгиланганли-
ги уларнинг руҳиятида ўз бурчи ва вазифаларини бажаришда 
масъулият уйғотади. Демак, интизомий жавобгарликни меҳнат 
интизоми бузилишининг оқибати дейишимиз мумкин. Ходим-
ларнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши интизомий жазолар 
қўлланишига сабаб бўлади, интизомий жазо чоралари бошқа 
жазо турларидан ўзига хос белгилари билан ажралиб туради.
Интизомий жавобгарлик интизомни бузган ходимга ни-
сбатан қўлланиладиган чорадир. Интизомий жавобгарлик-
нинг мақсади меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, тар-
тибга солиш ва муҳофаза этишдир. Интизомий жавобгарлик 
қонунийлик, мақсадга мувофиқлик, айб учун жавобгарлик 
каби тамойилларга асосланади. Интизомий жавобгарлик 
фақат қонунда белгиланган тартибда ва ваколатли шахснинг 
ёки органнинг тегишли буйруғи (фармойиши) ёки қарори 
асосидагина вужудга келади. Меҳнат қонунчилигида интизо-
мий жавобгарлик, аввало, шахснинг ўз мажбуриятларига, уни 
ижро этишга ҳалол ва виждонан муносабатда бўлиши, тарти-
ббузарликларнинг олдини олишга, улар содир этилишининг 
сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ходимларни 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат тартиб-қоидаларида 


124
белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилиш руҳида тарбияла-
шга йўналтирилган.
Шундай экан, меҳнат интизоми ишлаб чиқариш жараёни-
да объектив заруратдир. Меҳнат интизоми ҳуқуқий нормалар 
билан мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, ишлаб чиқариш ишти-
рокчиларининг ўзаро муносабатларини белгиловчи тартиб 
ҳисобланади. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 179-моддаси-
га биноан, ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофот-
лаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий 
ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш, ноинсоф ходим-
ларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминлана-
ди.
Интизомий жавобгарлик интизомий ҳуқуқбузарлик содир 
этганда вужудга келадиган ва меҳнат вазифаларини бажарма-
слик ёки лозим даражада бажармаслик, ички меҳнат тартиби 
қоидаларини айбли равишда бузганлик учун айбдор бўлган 
ходимга таъсир кўрсатадиган жавобгарлик тушунилади.
Интизомий жавобгарликнинг қўлланиш ҳолатлари Ўз-
бекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, ички 
меҳнат тартиб-қоидаларида, махсус низомларда, ман-
саб йўриқномаларида ҳамда техник қоидаларда белгилаб 
қўйилади. Ходимнинг ножўя хатти-ҳаракати, одатда, улар зим-
масига меҳнат шартномаси ёки корхонадаги ички меҳнат тар-
тибини белгиловчи норматив актлар (масалан, ички меҳнат 
тартиб-қоидалари, техника хавфсизлиги қоидалари, мансаблар 
ҳақидаги инструкциялар, низомлар ва бошқалар) билан юклан-
ган меҳнат вазифаларини бузишда ифодаланади. Ходимга 
боғлиқ бўлмаган ҳолатлар билан (малакаси ёки меҳнат лаёқати 
етарли эмаслиги, тегишли иш шароити таъминланмаганли-
ги ва ҳоказо сабаблар) меҳнат вазифасини бажармаслик ёки 
лозим даражада бажармаслик меҳнат интизомини бузиш деб 
қаралиши мумкин эмас.
Интизомга хилоф ножўя хатти-ҳаракати учун ходим, одат-
да, иш берувчи томонидан интизомий жавобгарликка торти-
лади. Бундай хатти-ҳаракат содир қилиш интизомий жазо бе-
ришга ёки бошқа таъсир чораларини қўллашга сабаб бўлади; 
агарда корхона, муассаса, ташкилотга моддий зарар етказил-
ган бўлса, ходим меҳнат ҳуқуқи нормалари бўйича моддий 


125
жавобгарликка тортилади. Шу билан бирга, зарар етказили-
шига сабаб бўлган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) учун ходим ин-
тизомий жазога тортилиши ёки тортилмаслигидан қатъи на-
зар, зарар ундириб олинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, интизомий жавобгарлик 
қуйидаги белгиларга эга:
- интизомий жазо сифатида ходимга фақат қонунларда ва 
интизом уставларида, низомларда кўрсатилган жазоларни бе-
риш мумкин;
- интизомий жазо чоралари фақат меҳнат шартномаси асо-
сида ишлаётган ходимларга нисбатан қўлланилади;
- интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган 
шахслар (органлар) томонидан қўлланилади;
- интизомга хилоф ножўя хатти-ҳаракат содир қилиш ин-
тизомий жазо қўллашга сабаб бўлади;
- ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизо-
мий жазо қўлланиши мумкин;
- интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя 
хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-
ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва 
хулқ-атвори ҳисобга олинади;
- интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат 
аниқлангандан кейин қўлланилади.
Меҳнат қонунчилигига кўра, меҳнат интизоми бузилиши 
натижасида ходимга қўлланиладиган интизомий жазонинг 
турлари қатъий белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 
181-моддасига биноан, ходимга меҳнат интизомини бузган-
лиги учун иш берувчи томонидан қўлланиладиган интизомий 
жазо чоралари берилган. Унда назарда тутилмаган интизомий 
жазо чоралари қўлланиши тақиқланади.
Ходимга асоссиз равишда интизомий жазо берилиши-
нинг олди олинадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Улар асоссиз 
интизомий жазо берилишига қарши ҳуқуқий кафолатлар 
ҳисобланади, яъни:
- интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма 
равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозимлиги ҳамда 
ходим тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда далолат-
нома билан расмийлаштирилиши кераклиги;


126
- интизомий жазо қўлланилиши мумкин бўлган даврнинг 
ўтиб кетганлиги сабабли интизомий жазони қўллаб бўлмас-
лиги;
- интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармой-
иш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олиниши;
- умумий интизомий жавобгарликка тортилганда меҳнат 
низолари комиссиясига, судга, махсус интизомий жавобгар-
ликка тортилганда эса бўйсуниш тартибида юқори органлар-
га шикоят қилиш мумкинлиги;
- интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо 
қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мум-
кин эмаслиги ва ходим шу муддат ичида яна интизомий жа-
зога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланиши 
(бошқа интизомий жавобгарик қўлланилаётган вақтда);
- интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси би-
лан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходим-
нинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил 
ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақлилиги.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида шуни 
таъкидлашимиз мумкинки, меҳнат қонунчилиги бўйича ин-
тизомий жавобгарлик масалаларини ҳал қилишда иш берув-
чилар томонидан ўз мажбуриятлар ини лозим даражада ба-
жариши ҳамда ходимларнинг ҳуқуқларини юқори даражада 
ҳимоя қилиш учун иш берувчиларнинг ички меҳнат тартиби 
қоидаларини таъминлаш, хусусан, корхона ва ташкилотларда 
ички меҳнат тартиби қоидалари ишлаб чиқилиши ва улар-
дан ходимларни хабардор қилинишига алоҳида қатъий талаб 
қўйилиш и муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, интизо-
мий жавобгарликка тортиш мақсадига ҳам мувофиқликни 
таъминлайди ва меҳнат интизомини самарали таъминлашга 
хизмат қилади.


127

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling