Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг жалб


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг жалб 
қилиниши (миллиард АҚШ доллари ҳисобида):
2010 йил 
– 
9,7;
2011 йил 
– 
10,8;
2012 йил 
– 
11,7;
2013 йил 
– 
13;
2014 йил 
– 
14,3;
2015 йил 
– 
15,8;
2016-2021 йиллар

40,8.
Республикамиз иқтисодиётида барча молиялаш манба-
лари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 
2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга ошиб, 16,6 млрд. АҚШ 
долларини ташкил этди. Бунда ўзлаштирилган инвес-
тицияларнинг 53,3 фоизи корхоналар ва аҳолининг ўз 
маблағлари, 15,3 фоизи хорижий инвестициялар ва кре-
дитлар, 10,3 фоизи тижорат банклари кредитлари ва бошқа 
қарзлар, 4,5 фоизи давлат бюджети, 4,7 фоизи давлат 
мақсадли жамғармалари ва 4,7 фоизи Ўзбекистон Респу-
бликаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси манбалари 
ҳисобидан молиялаштирилди. 
2016 йил якунлари бўйича мамлакатимиз ялпи ички 
маҳсулоти (ЯИМ)нинг реал ўсиш суръати 2015 йилга ни-


112
сбатан 7,8 фоизни ва унинг номинал ҳажми 199,3 трлн. 
сўмни ташкил қилди. 2016 йилда 32 мингта (2015 йилга 
нисбатан 18 фоизга кўп) янги кичик бизнес субъектлари 
рўйхатдан ўтказилди. Кичик бизнес ва оилавий тадбиркор-
лик, ҳунармандчиликнинг мамлакат ЯИМдаги улуши 56,9 
фоизгача, саноатда эса 45 фоизгача ошди. Ҳозирги кун-
да иқтисодиётда иш билан банд аҳолининг 78 фоизи маз-
кур соҳада меҳнат қилмоқда. 2016 йилда Ўзбекистондан 
экспорт қилинган жами товарлар ва хизматлар миқдори 
2015 йилга нисбатан 0,5 фоизга ошиб, қарийб 12,6 млрд. 
АҚШ долларини ташкил этди. Оилавий тадбиркорлик 
ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 367,2 млрд. 
сўм, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 
1647,0 млрд. сўм, озиқ-овқат истеъмоли маҳсулотлари 
ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2752,6 млрд. сўм, ноозиқ-
овқат истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 2993,0 
млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожла-
нишини молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини 
ошириш ҳамда республика ҳудудларида янги иш ўринла-
рини яратиш мақсадларига 2017 йилда тижорат банклари 
томонидан жами 18,8 трлн. сўм ёки 2016 йилга нисбатан 
25 фоиз кўп кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, ои-
лавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш 
учун (2017 йил) 455,4 млрд. сўм миқдорда ёки 2016 йил-
га нисбатан 27 фоизга кўп, хотин-қизлар тадбиркорлигини 
ривожлантириш учун 2,0 трлн. сўм (25 фоизга кўп), хиз-
мат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 3,1 
трлн. сўм (28 фоизга кўп) кредит маблағлари ажратилди. 


113

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling