Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Жаҳондаги меҳнат ресурсларининг потенциал
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
7.6. Жаҳондаги меҳнат ресурсларининг потенциал
захиралари. Ўзбекистонда 19,1 миллион меҳнатга лаёқатли кишилар мавжуд бўлиб, 11 миллиони иш билан банд. 32 миллиондан ортиқ аҳоли бор. 5 миллион нафарга яқин меҳнат ресурслари давлат бюджет идораларида ишламоқда. 6 миллион нафарга яқини моддий неъматлар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан банд. Солиқ тизимини ислоҳ қилиш керак. Мисол учун, бир кунлик тадбиркорлик билан банд бўлганлар умуман солиқ тўламайдилар. Шу сингари масалалар устида бош қотиришга тўғри келади. Хитойда 10 марта пилла териб олинади. Тут уруғини ерга сепадилар. Тут ўсиб чиқиши билан уни кесиб олиб қуртга егиза- дилар. Тут янги ўсиб чиқади ва жараён давом этиб бораверади. Ҳиндистонда 6 марта пилла ҳосили олинади. АҚШда 168 миллион киши тўла ва ярим иш билан банд. 8-10 миллион америкаликлар янги иш қидирмоқдалар. Ишчилар таркиби кўп миллатли ва турли динга мансубдирлар. Ишлаган ишлари учун иш ҳақи ва компенсация, турли тўловлар, мукофотлар ҳамда бошқа тўловлар оладилар. Бизнес турларида жуда кўп иш ўринларида тил эркинлиги, дин эркинлиги мавжуд. Турли хил маданиятга, урф-одатга мансуб одамлар тенг ҳуқуқда яшайди- лар ва маош оладилар. Халқаро ишчи кучи миграциясининг глобал оқими (2013 йил): дунё бўйича 231,5 миллион киши (жами аҳолининг 3,2 фоизи), ривожланган мамлакатларнинг 135,6 миллион аҳолиси (жами аҳолига нисбатан 10,8 фоиз), ривожланаётган мамлакатларда 95,9 миллион киши (жами аҳолига нисбатан 1,6 фоизни ташкил қилади). Халқаро миграциянинг 16,3 миллион қочоқлардан иборат бўлиб қолган 93 фоизи эса иқтисодий сабабларга кўра бошқа 141 мамлакатларда яшамоқдалар. Мутахассисларнинг фикрича, яқин келажакда миграциянинг сони ортиб боради. АҚШда 46 миллион мигрант бор. Россия давлатида 11 миллион, Герма- нияда 10 миллион, Саудия Арабистонида 9 миллион, БАА ва Англияда 8 миллион, Франция ва Канадада 7 миллион, Авс- тралия ва Испанияда 6 миллион мигрант мавжуд. АҚШга норасмий келаётган паст малакали ишчиларнинг ҳаммаси Лотин Америкаси мамлакатлари, Мексика, Кариб ҳавзаси давлатларидан кириб келмоқда. АҚШга юқори малакали ишчилар дунёнинг деярли барча мамлакатларидан келади. Ғарбий Европа, Лотин Америкаси, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлардан. Жум- ладан, 2013 йил АҚШга Мексикадан 13 миллион киши иш қидириб келган. Халқаро ишчи кучини жалб этувчи 2 та йирик марказ Ғарбий Европа ҳисобланади. Бу ерга 12 миллионгача ишчи кучи кириб келган. Яқин Шарқда нефть ишлаб чиқарувчи ва уни қайта ишловчи араб давлатлари жойлашган. Саудия, БАА, Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва Уммон давлатларига асосан Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва Филлипиндан иш ахта- риб келишади. Иқтисодиётда банд бўлганларнинг, хусусан, Саудия Ара- бистонида 90 фоизи, Қувайтда 70 фоизи, Баҳрайнда 40, Ум- монда 34 фоизи хориждан келган ишчилардир. 2013 йилда дунё мамлакатларида 232 миллионлан ортиқ халқаро мигран- тлар борлиги аниқланган. Бу 2000 йилга нисбатан 50 фоизга ўсганлигини билдиради. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling