Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
VIII БЎЛИМ. КАРЬЕРАНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
VIII БЎЛИМ. КАРЬЕРАНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ 8.1. Карьера ҳақида тушунча. Карьера – эришилган мавқе (шуҳрат, муваффақият), мар таба (мансаб, хизмат даражаси)нинг юқорилашуви, кўтарилиши, шуҳрат (муваффақият) қозониш; жуда тез кўтарилмоқ, мартабаси ошмоқ; иш (хизмат) соҳаси, ҳунар, касб йўл, санъат йўли, ўзини илмий соҳада (фан соҳасида) ишлашга тайёрламоқ, илм-фан соҳасида ишлашни мақсад қилмоқ маъноларида ишлатилади. Ҳар бир инсон қачондир ўзининг келажаги, эртан- ги куни тўғрисида ўйлайди, карьерасини режалаштиради. Яъни ишини яхши томонга ўзгартириш, касб маҳоратини ошириш, малакасини юксалтиришни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Масалан, менежер карьераси ижодий, дина- мик тушунча бўлиб, инсон доимо – иш вақтида ҳам, ишдан ташқари, бўш вақтида ҳам ижодий изланишда бўлишини тақозо қилади. Карьера тушунчаси карьерага эришиш, унинг икир-чи- кир сирларини билиш, унинг чўққисига чиқиш учун инсон бир умр фаолият олиб боришига тўғри келишини билдира- ди. Фредерик Тейлор (1856-1915) ишни механик ёрдамчи- ликдан бошлади. Шу билан бирга, сиртдан технология ин- ститутида ўқиди, ҳам жисмоний, ҳам ижодий, ақлий ишни бир вақтда олиб борди. Меҳнат фаолияти давомида 100 та ихтиро яратди, уларга патент олди. Меҳнатни илмий асос- да ташкил қилиш, «сиқиб сувини чиқариш» илмий систе- маси, «темир интизом», меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари, инсон фаолиятини бошқариш каби масалалар ус- тида бош қотирди ва ўз карьерасига эришди. «Илмий ме- нежмент» мактабига асос солди. Металлургия комбинати- нинг оддий ишчилигидан то асосий, бош бошқарувчилик вазифасигача эришди. Бу карьерага эришиш учун Ф.Тейлор 144 ярим аср (50 йил) тинимсиз тер тўкди, ижод қилди: ўқиди, ишлади, профессионал ишчига айланди, раҳбар, бошқарувчи бўлди. Ф.Тейлор 83 ёшида вафот этди. Карьеризм – шуҳратпарастлик, амалпарастлик, ман- сабпарастлик, шуҳрат кетидан қувиш, мансабга инти- лиш. Мақсадни кўзлаб қилинган шуҳратпарастликдир. карьеризм салбий маънога эга бўлиб, ўз йўлида турган ки- шиларни янчиб ўтиш, амал ва шуҳрат учун ҳеч нарсадан қайтмаслик, пасткашлик деб қаралади. Карьера касаллигига дучор бўлганлар – «карьеристлар» ҳам учраб туради. Ма- салан, 1956 йили Озарбайжонда туғилган Тельман Исмо- илов – шуҳратпараст карьерист. Маълумоти ўрта бўлган Т.Исмоилов 1989 йили Москвага ишлаш учун келиб, тадбир- корлик (ҳатто ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси) билан шуғулланади. Бир неча йилда Москвадаги Черкизов бозо- ри раҳбарига айланади. Контрабанда, гиёҳванд моддалар савдоси, ноқонуний одам ишлатиш, фоҳишабозлик орқали жуда тез бойиб кетади. 1993 йилларда унинг бир кунлик да- ромади 1 млн. долларга етади. Бозор ҳудудидаги ер ости- га шаҳар қуради. Бу ерда нолегал ишчилар яшаб, ишлаша- ди, ноқонуний товарларни сақлайди, тунги клублар, казино, фоҳишахоналар туну кун фаолият юритади. Т.Исмоилов прокуратура, ички ишлар ходимлари би- лан «дўстлашади», улар даврасига суқилиб киради. Ҳатто Москва шаҳри мери унинг кундалик меҳмонига айланади. Эстрада ва кино юлдузлари катта маблағ (ҳар бирига 250 минг доллардан!) эвазига концертлар уюштиради. Бозордаги йиллик товар айланмаси 2-3 млрд. долларга чиқади. 2006 йили Черкизов бозорида катта ёнғин юз бериб, 15 киши ҳалок бўлади. Шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси текширув бошлайди. Т.Исмоилов Туркияга қочади. Орттирган бойликлари эвазига у ерда етти юлдузли меҳмонхона («Мардон Палас») қуради. Машҳур киноюлдуз- лар билан дўстлашади. Бироқ Т.Исмоиловнинг иши орқага кета бошлайди. Қисқа муддатда унинг банклардан қарзи 8 млрд. долларга етади. Солиқлар, коммунал тўловлардан ҳам қарзи улкан рақамларга айланади. Машҳур «карьерист» бу ердан ҳам қувғин бўлади. Шундай қилиб, тез келган карье- 145 ра Т.Исмоиловни ҳалокатга итаради, унга ҳеч ким ишонмай қўяди. Бизнес соҳасидаги карьера – тегишли соҳада салмоқли натижага эришиш учун қилинадиган ҳаракат. Бозорнинг солмоқли қисмини эгаллаб олишга қаратилган ҳаракат. Шу соҳадаги муваффақият. Карьера – итальян тилида – carrierа – чопмоқ, ҳаёт йўли, соҳа (фаолият) майдони. Бизнес, илм-фан ёки тиббиёт, ҳарбий соҳа, спорт ёки журналистика соҳаларидан бири йўлидан чопиб, юқорилаб бормоқ, алоҳида ўрин эгаллаш, ютуқларга эришмоқ. Қайси бир соҳада янги амал поғонасига кўтарилиш, та- нишиш, машҳур бўлиш, шон-шуҳратга эришиш, наф кўриш, бойликни қўлга киритиш. Муайян касбни эгаллаш. Маса- лан, бошқарувчилик карьерасини танлаб, белгилаб олиш. Карьера бу – ҳаёт, машаққат йўлидир. Карьерага эришиш учун бир неча даврларни босиб ўтилади, қийинчиликлар ен- гилади ва ниҳоят карьерага эришилади. Карьерани режалаштириш – ёшлар, шифокор, прокурор ёки иқтисодчи бўлиш учун, ўқув юрти ва таълим йўналиши- ни олдиндан танлаб, кириш имтиҳонларига репетиторларни ёллаб тайёргарлик кўришади, ҳарбий йўлланмалар олиб ке- лишади. Хитой фирмалари бозорни эгаллаш учун дастлаб жуда арзон нархларни таклиф қилишади. Ички ишлаб чуқарувчилар банкрот бўлиб, бозордан чиқиб кетишгач, нархларни босқичма-босқич кўтарадилар. Бунга мисол тариқасида электрон техника жиҳозлари бозорлари, кийим- бош ва маиший техника бозорларини кўришимиз мумкин. Карьера аналитик ва конструктив жараёндир. Аналитик – ҳозирги ҳолат. Конструктивлик – муаммони ҳал қилиш йўллари. Карьера – ҳаётда инсон ўзининг ўрни тезроқ топиб, меҳр-оқибат, ҳурмат, ишонч, кафолатни қўлга киритиш учун шошади-чопади. Бизнесда карьера қилиш яъни, ўз ўрни- ни топиш, мавқега эришиш учун тинимсиз изланади, кучи, вақти ва ҳатто соғлиғини ҳам ўйлаб ўтирмай интилади. Ма- салан, АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп камбағал 146 оилада туғилишига қарамай, умри давомида энг бой милли- ардерлар юзталигига кира олди. Шу – карьерага ёрқин ми- сол. Қатъиятли, изланувчан, меҳнаткаш ва таҳлилий фикр- ловчи, таваккал қила оладиган одам бизнесда катта ютуққа (карьерага) эриша олади. Карьера салбий тушунча эмас, карьеристлик салбий тушунча. Бардавом карьера – шерикка, дўстга, ҳамкорга садоқат, ўз-ўзига жавоб бериш, рақибини ҳурмат қилиш (на- зарга олиш), қонунларни билиш ва уларга риоя қилиш, ри- скларни унутмаслик, уларнинг олдини олиш учун хеджир- лаш (зарарсизлантириш), ўз устида тинимсиз ишлаш, катта меҳнат ва масъулият. Карьера бу – оддий аскарликдан генералликкача, оддий спортчидан – жаҳон чемпионлигигача, оддий тадбиркор- дан – миллиардер трансмиллий компания эгасигача, оддий ўқитувчидан – профессор, академиккача, оддий дастурчи- дан – дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариб сотувчи халқаро компания бошлиғигача, оддий шифокорликдан – соғлиқни сақлаш вазирлигигича эришмоқдир. Мисол учун, компьютерлар дастурий маҳсулотлари яра- тувчиси Билл Гейтс ёшлигида компьютер яратиш ҳамда улар учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш мақсадида таълим олади, бироқ Гарвард университети талабалигидан ҳайдалади. Икки йилдан сўнг «Microsoft» компаниясини таш- кил қилади. Шу компанияда Б.Гейтс «Microsoft» компанияси президентлигидан кетиб, «BGC3», яъни «Bill Gates Company Three» компаниясини тузади. Б.Гейтс жуда бағрикенг инсон, у камбағалларга кўп хайриялар қилади. Унинг фикрича, тех- нология – бизнес гарови. Ҳозирда Б.Гейтснинг даромадлари дақиқасига 6659 дол- лардан кўпаймоқда. «Forbes» журнали уни дунёнинг энг бой кишиси сифатида шахсий капитали 85 млрд. 300 млн. долларни ташкил қилиб, юқори ўринларда туришини эъ- лон қилган. Кейинги 15 йил ичида Б.Гейтс 28 млрд. дол- лар хайрия қилган. Хайрия йўналиши асосан камбағалларга уй-жой қуриш, ҳаётини яхшилашга, касалларни даволаш- га сарф қилган. Унинг «Бизнес ғоялар тезлигида» асари 25 тилда нашр қилиниб, 60 та мамлакатда ўқилмоқда. Бун- 147 дай муваффақиятга, карьерага Б.Гейтс 50 йиллик тинимсиз меҳнати орқали эришди. Америка менежменти тарихида Генри Форд ва Ки- чик Альфред Слоун карьерасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 1908-1930 йиллар ичида «Форд мотор» ком- панияси 15 млн. дан ортиқ автомобиль сотди ва «автомо- биль қироли» деган номга мушарраф бўлди. Г.Форд бир умр ўзи севган соҳада ишлади ва карьера қилди. Компания раҳбари сифатида у ўзига хос характери ва хулқ-атвори би- лан бошқалардан фарқ қиларди. У ўзини жуда севар, доим бир ўзи овқатланар, ёлғиз сайр қилар ва яхши кийинишни канда қилмасди. Жуда қайсар ва инжиқ характерли Форд ходимлар фикри билан ҳисоблашмас, улар билан йиғилиш ва суҳбатлар ўтказмас, лекин иш ҳақини юқори миқдорда тўларди. Яхши ишлаган ишчи-ходимларни қўшимча маош ва мукофотлар билан рағбатлантирарди. Кичик Альфред Слоун жуда камтар бўлиб, ҳамиша одамлар ичида юрар, улар билан гўё дўстдек муома- ла қиларди. У ҳатто илғор ишчиларга, моҳир усталарга мустақил қарорлар қабул қилишга рухсат берганди. У ижо- дий жамоа билан ҳамкорликда Модель «А»ни яратди. бу мо- дель Г.Форд моделидан анча фарқ қилиб, устун томонлари кўп эди. Бу модель «General motors» компаниясини дунёга танитди, машҳур қилди. Генри Форд ва Кичик Альфред Слоун бир-бири- га зид характерли, турлича дунёқараш, фикрлаш ва тур- лича бошқариш санъатига эга бўлишларига қарамай, улар Америка менежментида буюк ва машҳур раҳбарлар ҳисобланади. Уларнинг карьералари ҳурматга сазовор, ёшлар ҳавас ва орзу қиладиган даражада машҳур. Жамият ривожи учун тинимсиз меҳнат қилган бу шахсларни Аме- рика халқи ўз қаҳрамонлари сифатида севади ва ҳурмат қилади. Японияда карьера қилиш ўз хусусиятига эга. Олий мак- табни битирган шахсларга бир нечта мутахассислик бўйича диплом берилади. Чунки етук мутахассис универсал бўли- ши, компаниянинг турли соҳаларида ишлай олиши керак. Шу сабабли бу ерда карьерага эришиш универсал билим- 148 ларни пухта эгаллашни талаб қилади. Япон болалари боғча ёшидаёқ 4-5 та тилни билишади. Кунчиқар мамлакатда ҳар бир ходим компания ёки фирма ишига садоқатли бўлиши зарур, улар ишга умрбод ёлланадилар. Япониядан фарқли равишда Европа давлатларида му- тахассисдан бир соҳани чуқур ва атрофлича билиш талаб қилинади. Улардан ҳар беш йилда ўз билимларини, касб малакасини ошириш сўралади, карьера шу кўрсаткичларга боғлиқ бўлади. Ўзбекистон иқтисодий ҳаётида ҳам карьера қилаётган ёш мутахассислардан хорижий тилларни билиш, компьютер са- водхонлиги, маънавият ва маданияти, хулқ-атвори, ахлоқ- одоби турмуш тарзимизга мос келиши талаб этилмоқда. Карьера «пиллапояси»дан кўтарилишда мутахассисга замо- навий билимларга эга бўлиш, ўз ишининг устаси бўлиш, хушмуомалалик, дипломатик маҳорат, ватанпарварлик зарур бўлади. Карьера – интилмоқ, ўз фаолияти давомида юртига, мам- лакатига, жаҳон халқларига хизмат қилмоқ маъноларини берса-да, чуқур билиш, яхши ният, тинимсиз меҳнат ва шу- лардан лаззатланиб яшашдир. Карьера учун изланиш, би- лим, стратегия, тактика ва маҳорат керак. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling