Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Анри Файолнинг бошқарув тамойиллари


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Анри Файолнинг бошқарув тамойиллари
Т/р
Тамойиллар
Изоҳ
1.
Меҳнат тақсимоти
Ихтисослашув натижасида кўп миқдорда ва юқори сифатли 
маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга эътибор қаратилиши 
лозим бўлган мақсадлар сонини кескин қисқартириш эвазига 
эришилади.
2.
Ваколат ва 
масъулият 
Ваколат – бу буйруқ бериш учун берилган ҳуқуқ. Масъулият 
эса бунинг акси. Қаерда ваколат берилган бўлса, ўша ерда 
масъулият вужудга келади.
3.
Интизом
Интизом раҳбар билан ходим ўртасида ўзаро ҳурматни талаб 
қилиб, шартномаларнинг сўзсиз бажарилишини тақозо этади. 
4.
Яккабошчилик
Ходим бевосита бошлиғидан буйруқ олиши ва ҳисоб бериши 
керак.
5.
Йўналишнинг бир 
хиллиги
Ягона мақсад доирасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир гуруҳ, 
ягона режа асосида йўналиш ва битта раҳбарга эга бўлиши 
керак.
6.
Шахсий манфаат-
ларни умумий 
манфаатга 
бўйсундириш 
Айрим ходим ёки гуруҳдаги кишиларнинг манфаатлари бир-
бирига зид келмаслиги керак.
7.
Ходимларни 
тақдирлаш
Ходимларнинг ишончини қозониш ва ҳамкорлигини ошириш 
учун адолат юзасидан уларнинг барча меҳнатига ҳақ тўлаш 
лозим.
8.
Марказлашиш
Марказлашган ва марказлашмаган бошқариш ўртасида 
уйғунлашувга риоя қилиш керак.
9.
Бошқарувдаги 
иерархия
Бунда қуйи даража юқоридан назорат қилинади ва 
бошқарилади.
10. Тартиб 
Ҳамма ўз ўрнида бўлиши керак ва бурчини адо этиши лозим.
11. Адолат
Ташкилотда адолатнинг ҳукм суриши ва қонуннинг 
устуворлиги билан раҳмдилликнинг уйғунлашувидир.
12. Ходим учун 
иш жойининг 
доимийлиги
Юқори даражадаги қўнимсизлик ташкилот фаолияти 
самарадорлигини пасайтиради. Ўз иш жойининг мустаҳкам 
эгаси бўлиш ҳаракатида бўлган оддий раҳбар бир жойда 
муқим ишлашни истамайдиган истеъдодли раҳбардан минг 
чандон яхши.
13. Ташаббус
Ташаббус – бу тор маънода режали ишлаб чиқариш ва унинг 
ўз вақтида бажарилишини таъминлашдир.
14. Корпоратив руҳ
Иттифоқ – бу куч. У эса ходимлар ўртасидаги 
ҳамжиҳатликнинг ва манфаатларнинг ҳамоҳанглашуви 
натижасида бўлиши мумкин. Марказлашган ва 
марказлашмаган бошқариш ўртасидаги уйғунлашувга риоя 
қилиш керак.


151
«Илмий менежмент» ва «мумтоз менежмент» намо-
яндалари меҳнатни илмий ташкил қилиш тамойилла-
рини ишлаб чиқиб, меҳнат жараёнининг технократик 
бошқарилишига асос солишди. Бу тамойиллар асосида:
- раҳбарнинг ходимга бўладиган муносабатлари 
алоҳидалаштирилади;
- меҳнатни рағбатлантириш қатъий меъёрлаштирилади;
- меҳнатни режалаштириш ва уни назорат қилиш 
қатъийлаштирилади;
- ёлланма ишчидан фикрсиз робот сифатида фойдала-
ниш усули ўрнатилади.
Меҳнатни технократик бошқариш усули ёлланма иш-
чиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишда ғоятда 
самарадор ва мақбул усул сифатида кўп йиллар давоми-
да хизмат қилди. Айниқса, Г.Форд заводларида бу усул-
ни ривожлантиришга эришилди. Унинг бошқа компания-
лардаги издошлари ишлаб чиқаришни узлуксиз – конвейер 
усулида ташкил этишиб, бошқаришни марказлаштиришга, 
меҳнатни илмий ташкил этишга, унумдорликни кескин 
ўстиришга эришдилар.
1850-1860 йилларда фан-техника омилининг ку-
чайиши меҳнатни ташкил қилиш ва уни бошқаришда 
қўлланилаётган технократик усулнинг ҳам такомиллашти-
рилишини тақозо этди. Фан-техника тараққиёти янги тех-
нологиялар кириб келишини жадаллаштирди. Энди ишчи 
кучига бўлган муносабат тубдан ўзгарди.
Шундай бир шароитда «илмий» ва «мумтоз» ме-
нежментларга муқобил ҳаракат сифатида АҚШда 1820-
1830 йиллари «тейлоризм»га қандайдир даражада қарши 
турувчи янги назария – «Инсоний муносабатлар» макта-
би пайдо бўлди. Бу мактабга америкалик жамиятшунос ва 
руҳшунос Э.Мейо (1880-1949) асос солди. 
Мазкур мактаб нуқтаи назаридан ишчи – бу фикрсиз ро-
бот эмас, балки обрў-эътиборга, ўз-ўзини ҳурмат қилишга, 
ўз қадр-қимматини ҳис этишга, бошқа кишилар томони-
дан маъқулланишга, шахсий мақсадлар ва манфаатларга 
эришишга интилишда муайян ижтимоий эҳтимолларга эга 
бўлган индивидлардир.


152
Айни индивидлар компания ва фирмаларнинг даромад 
манбаи эканлигидан келиб чиқиб, «Инсоний муносабат-
лар» мактаби бошқарувнинг:
- ташаббускорликдан; 
- ишчилар билан ҳамкорликдан; 
- компанияда «бирдамлик руҳи» ва «муштараклик 
туйғуси»ни шакллантиришдан фойдаланиш ҳамда уларни 
рағбатлантиришга асосланган тегишли усулларни ишлаб 
чиқди.
Америкалик олим Д.Мак-Грегор (1906-1964) «Инсо-
ний муносабатлар» мактабининг атоқли намояндаларидан 
ҳисобланади. У инсон хулқ-атворининг икки модели – хо-
димнинг ўз меҳнатига икки хил муносабатда бўлиши мум-
кинлигини инобатга олиб, Х (икс) ва Y (игрек) назариясини 
яратди.
Х (икс) назариясига кўра, ёлланма ходим – табиатан 
ялқов бўлган киши. Шу сабабли у топширилган ишдан 
бўйин товлашга уринади, унда иззатталаблик бўлиб, масъ-
улиятни ҳис қилиш, фаҳм-фаросат етишмайди. Бундай 
ҳолатда ходимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазо-
лаш ва жарима солиш билан қўрқитиб туриш зарур. 
Y (игрек) назарияси биринчисига қарама-қарши: ёллан-
ма ишчилар табиатан фаол, уларга ташаббускорлик ва уд-
дабуронлик, масъулиятни ўз зиммасига олиш хосдир. Бун-
дай ҳолда менежернинг вазифаси кишилар ўз мақсадига 
ва қизиқишларига ғоят мақбул тарзда эришадиган шарт-
шароитни барпо этишдан иборат. Компаниянинг сиёсати 
ва истиқболи эса ходимларнинг хулқ-атворига асосланган 
ҳолда ташкил этилиши керак. Бу назарияга мувофиқ ке-
лувчи ишчини рағбатлантириш ва унга қулай муҳит яратиб 
беришгина кифоя қилади.
Албатта, ҳар иккала назария ҳам фақат назариядир. 
Амалиётда улар соф кўринишда бўлмайди. Инсон му-
раккаб ва зиддиятли мавжудот. У ўзида ҳам биринчи, 
ҳам иккинчи моделлар сифатини мужассамлаштиради. 
Бошқаришнинг юксак санъат эканлиги ҳам – ана шу икки 
жиҳатни уйғунлаштиришда. Инсон омили бошқариш та-
мойиллари таркибида энг асосийси бўлиб қолади.


153
ХХ асрнинг 60-80 йилларида Ғарбда замонавий ме-
нежмент ривожлана бошлади. Ғарб назариётчилари иж-
тимоий тизимлар мактаби бошқарувини ташкил қилиш 
мақсадида:
- тизимли ёндашув асосларини ишлаб чиқишади;
- яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари ма-
салаларини кўриб чиқишади;
- бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга бўлган 
таъсирини ўрганишади. 
Бу мактаб намояндалари (америкалик Ч.Бернард, 
Г.Саймон) замонавий менежментда қуйидаги тўрт ёнда-
шувни асослаб бердилар:
Замонавий менежментнинг мақсади қарор қабул қилиш 
жараёнида, электрон усуллар, ҳисоблаш техникасини ҳамда 
энг янги математик усуллар ва воситаларни қўллаган ҳолда 
тадқиқотлар ўтказишдир. Тизимли менежмент қарорларнинг 
оқилоналигини юксалтириш каби вазифани қўяди.
Ўзбекистонда менежментнинг назарий асослари ва 
унинг асосий тамойиллари ХII-XIV асрларга келиб, Амир 
Темур ҳукмронлиги давриданоқ шакллана бошлаган. 
Буюк саркарда «Темур тузуклари» асарида қандай қилиб 
ҳокимиятни қўлга киритгани, сиёсий ва ҳарбий фаолия-
ти ҳақидаги сирлар, унинг бошқариш санъати, шу билан 
бирга, истилочиликка қандай раҳбарлик қилганлигини ўзи 
изоҳлаб берган.
«Темур тузуклари» – жаҳонга машҳур асар. Унинг 
қўлёзма нусхалари дунёдаги деярли барча мамлакатлари 
кутубхоналарида мавжуд. Асар икки қисмдан иборат. Би-
ринчи қисм Амир Темурнинг ўз давлатини барпо этиши ва 
уни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, мукаммал қуролланган 
қудратли қўшин тузиш борасида татбиқ этган тузуклари, 
режаларидан иборат бўлиб, ҳатто қўшиннинг жанговар 
сафланиш тартиби ҳам махсус жадваллар орқали кўрсатиб 
берилган. 
Асарнинг ўн уч қисм (кенгаш)дан иборат иккинчи 
қисмида эса Соҳибқироннинг кучли феодал давлат барпо 
этиш, қўшин тузиш, душман лашкарини синдириш юза-
сидан тузилган кенгашлари ва амалга оширган ишлари ўз 
ифодасини топган.


154

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling