Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Мотивлаштиришнинг оқилона модели
Бу ерда мотивлаштириш учун молиявий дастак – муко-
фот ва жазо қўлланилади. Бу «ширин кулча» ва «қамчи» 
тактикасидир. Баъзи ҳолларда бундай ёндашиш тўғри 
бўлар, аммо унинг самараси жуда қисқа бўлади. Бошқа 
ҳолларда эса у кишилар ўртасидаги муносабатга путур узоқ 
муддатга зарар етказиши мумкин.
Инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели 
11-чизмада берилган. Бу моделнинг муаллифи америкалик 
руҳшунос Эмерсон Мэйо бўлиб, унинг негизида қуйидаги 
ғоя ётади.
Ички омиллар: шуҳрат топиш, ижрони яхшилаш ва иж-
тимоий эҳтиёжларни қондириш ишдан қониқишга олиб ке-
лади. Ишдан қониқиш эса меҳнат унумдорлигини оширади. 
Бундай ёндашув энг муҳим ташқи омилни, яъни иш ҳақини 
инобатга олмайди. Гўёки «мамнун» (эҳтиёжи қондирилган) 
киши, бу – унумли (самарали ишлайдиган) киши эмиш. 
Бундай ўйлаш – нотўғри ва соддадилликдир.


165
Инсоний муносабатларни мотивлаштириш
Ўзини-ўзи мукаммаллаштиришни мотивлаштириш моде-
ли қуйидаги чизмага эга.
Ўз-ўзини мукаммаллаштиришни мотивлаштириш модели
Бу модел Маслоу ва Хецберг ёндашувларига асосланган 
бўлиб, узоқ муддатли мотивацияни таъминловчи омиллар си-
фатида нафақат ички омиллар, шунингдек ташқи омиллар ҳам 
муҳим деб қаралади. 
Мотивлаштириш стратегиясини танлашда учта ёндашув 
мавжуд:
1. Рағбатлантириш ва жазо стратегияси, яъни кишилар 
мукофот олиш учун ишлайдилар:
- ким кўп ва яхши ишласа, унга ҳақ тўланади;
- ким ундан кўп ишласа, шунчалик кўп ҳақ тўланади;
- ким сифатсиз ишласа, у жазоланади.
2. Иш орқали мотивлаштириш: ходимга уни қониқти-
радиган ишни берсангиз бас, ижро этиш сифати юқори бўлади.


166

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling