156
4.
Саркора ҳисса
ва салтанат
ишларини
юритувчи вазир
Подшоҳга қарашли ер-сув ва мол-мулк, шунингдек,
давлат муассасаларининг фаолиятини назорат
қилиб турган.
5.
Қозикалон
Адлия муассасаларини бошқарган.
6.
Жалол ул-ислом
Подшоҳнинг фавқулодда ҳуқуқларга эга бўлган
назоратчиси.
7.
Вазири девони
иншо
Турли мамлакатлар билан олиб бориладиган
ёзишмалар девонининг бошлиғи.
Эл-юрт
ободлиги, салтанат устуворлиги кўп жиҳатдан
мана шу вазирларга боғлиқ бўлган. Бошқарув тизимининг шу
тариқа оқилона ташкил этилиши, унинг негизида инсон ман-
фаатлари ётганлиги, давлат сиёсатининг бошқарувга ижобий
таъсири дунёда буюк давлат пайдо бўлиши билан якунланди.
Марказлашган буюк, иқтисодий
баркамол, сиёсий
барқарор давлатнинг шаклланишига олиб келган бошқарув
назарияси фақат шу
давлатдагина эмас, балки бошқа ўлка-
ларда ҳам давлатни илмий бошқариш
назарияси сифатида
қўлланила бошланди.
Ҳозирги менежмент фанида таъкидланган бошқаришнинг
иқтисодий, инсоний, оқилона ва
самарали шаклини яратиш
борасида ҳаракатлар «Темур тузуклари»да ўз
аксини топиб,
ҳозиргача ҳам ўзининг қимматини йўқотмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: