Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

8.2. Менежмент ва унинг тамойиллари.
«Илмий менежмент» намояндалари ўз илмий ишлари-
ни, асосан, корхона, ташкилот бошқарувини такомиллашти-
ришга бағишлаган. Улар бошқарувда қуйи масалалар билан, 
яъни фақат ишлаб чиқариш даражасидаги бошқарув билан 
шуғулланишган. Маъмурий мактабнинг вужудга келиши 
муносабати билан мутахассислар энди умумташкилот дара-
жасидаги бошқарув муаммолари билан шуғуллана бошлади-
лар.
Ф.Тейлор ва Гильбердлар оддий ишчиликдан муваф-
фақиятга эришиб, шуҳрат қозониб, юксак мартабага 
кўтарилганлар. Айнан шу тажриба уларнинг бошқарув 
тўғрисидаги тушунчаларига кескин таъсир этган. Улардан 
фарқли ўлароқ, мумтоз маъмурий бошқарув мактабининг 


149
асосчилари йирик бизнес соҳасида машҳур, бошқарувнинг 
юқори бўғинида энг юксак тажрибали амалиётчи раҳбарлар 
бўлган.
Уларни ташвишлантирувчи бош масала – улуш, ташки-
лот миқёсидаги самарадорликка эришиш бўлган. Шундай 
мақсад қўйилган бўлса-да, улар ҳам бошқарувнинг социал 
жиҳатларига унчалик эътибор бермадилар. Устига-устак, 
уларнинг ишлари шахсий кузатувлар доирасидан чиқмаган. 
Шу сабабли бу ёндашув илмий-услубий асосга эга эмасди.
«Мумтоз»чилар ташкилотга кенг қамровли кела-
жак нуқтаи назаридан ёндашиш йўли билан ундаги уму-
мий хусусиятлар ва қонуниятларни аниқлашга уриниш-
ган. Мақсад – бошқарувнинг универсал тамойилларини 
яратиш ва шунинг эвазига муваффақиятга эришиш эди. 
Улар бошқаришнинг қуйидаги икки жиҳатига эътибор 
қаратадилар:
1. Ташкилотнинг оқилона бошқарув тизимини ишлаб 
чиқиш. Шу мақсадда ташкилотни бўлинмалар ёки ишчи 
гуруҳларга бўлиш, молия, ишлаб чиқариш ва маркетинг 
бошқарувни такомиллаштиришнинг муҳим томонлари деб 
ҳисоблашди.
2. Ташкилотнинг оқилона таркиби ва ходимларни 
оқилона бошқаришга эришиш. Шу сабабли бошқарувда як-
кабошчилик бўлишини, ходим фақатгина битта бошлиқдан 
топшириқ олиши ва унга бўйсуниши лозим деган ғояни ил-
гари суришди.
А.Файол бошқаришни:
- келажакни кўрувчи;
- фаолиятни ташкиллаштирувчи;
- ташкилотни идора қилувчи;
- фаолият турларини мувофиқлаштирувчи;
- қарор ва буйруқларнинг бажарилишини назорат 
қилувчи қурол деб атайди.
Бу фикрлар ҳозирги давргача бошқарув фани асосини 
ташкил этади.


150

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling