Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети


ХИЗМАТЛАРНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН МОДЕЛИ. Хизмат сифати концепцияси (Quality of Service, QoS)


Download 0.9 Mb.
bet4/7
Sana27.01.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1134346
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
05.Kafolatlangan xizmat modeli

ХИЗМАТЛАРНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН МОДЕЛИ. Хизмат сифати концепцияси (Quality of Service, QoS)

  • ITU-T I.112 тавсияси ҳолатига мос ҳолда, телекоммуникация хизматларининг барча мажмуаси икки турга бўлинган:
  • - маълумотларни элтиш (бўлиб етказиш) (Bearer Service, BS);
  • - алоқани тақдим этиш (Teleservice, TS).
  • Маълумотларни етказиш хизмати (Bearer Service), “фойдаланувчи-тармоқ” интерфейслари орасида фойдаланувчиларга маълумотларни ҳеч қандай тахлилсиз ва унинг таркибини қайта ишламасдан шаффоф узатишни таъминлайди. Алоқани тақдим этиш хизмати (Teleservice) бу шундай хизмат турики, терминал қурилмалар ва тармоқ протоколларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчиларни алоқанинг барча имкониятлари билан таъминлайди.

Маълумотларни элтиш (бўлиб етказиш) (Bearer Service, BS);

Алоқани тақдим этиш (Teleservice, TS).

Телекоммуникация хизматлари сохасидаги иерархия тушунчаси

Фойдаланиш тушунчасининг моҳияти

  • кириш – хизмат кўрсатиш хусусияти, фойдаланувчига зарур бўлганда ҳар қандай жойда ва лаҳзада тақдим этилиши керак;
  • бутунлик - операторнинг узатиш сифатини пасайтирмаган ҳолда хизматларни тақдим этиш қобилияти;
  • узлуксизлик –маълум бир эксплуатация шароитида, талаб қилинган вақт оралиғи давомида операторнинг узлуксиз хизмат кўрсатишни тақдим этиш хусусиятидир.
  • - таъминланганлик – фойдаланувчилар хизматларни қўллаганда алоқа операторининг хизматлар мажмуасини тақдим этиш ва ёрдам иятидирбериш қобилиятидир;
  • - фойдаланишнинг қулайлиги, қўллашнинг соддалигидан иборат бўлган хизмат кўрсатиш хусусиятидир;
  • - хавфсизлик-бу хизмат кўрсатишнинг, рухсат этилмаган киришлардан, ёмон ниятларда фойдаланиш ва нотўғри фойдаланиш, атайлаб (ғаразли) бузиш, табиий офатлар ва инсонлар хатоси кабилардан ҳимояланганлик хусусиятидир.

Узатиш сифати – бу, тайёр ҳолатда бўлган тармоқ объектининг қабул қилувчи пунктда сигнални қайта тиклаш сатхидир.

  • Узатиш сифати – бу, тайёр ҳолатда бўлган тармоқ объектининг қабул қилувчи пунктда сигнални қайта тиклаш сатхидир.
  • Тармоқ ресурси деганда коммутациялаш, маршрутизациялаш, қайта қабул қилиш, тармоқ объектида маълумотни сақлаш.
  • Ишончлилик - тайёрлик хусусиятини, тўхтамасдан ишлаш хусусиятини, таъмирлашга яроқлилик, техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни тавсифлашда қўлланилади.
  • Тайёрлик - тармоқ объектининг ихтиёрий вақт лаҳзаларида трафикни қайта ишлаш ва шу лаҳзадан бошлаб берилган вақт интервали давомида тўхтамасдан ишлаш қобилияти.
  • Рад этмасдан ишлаш- объектнинг, берилган вақт давомида ишга қобилиятлилигини узлуксиз сақлаш қобилияти.
  • Ишга яроқлилик - рад этиш сабабларини аниқлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўтказиш йўли билан ишга яроқлилик қобилиятини қайта тиклашдан иборат.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling