Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети


Download 324.74 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi324.74 Kb.
#1405185
1   2   3   4
Bog'liq
4-мавзу МАТ

Синхрон рақамли иерархия
  • Хозирги кунда телекоммуникация тармоқларида плезиахрон рақамли иерархия (PDH) ва синхрон рақамли иерархияни (Synchronous digital hierarchy, SDH) мультиплексорлаш қурилмалари қўлланилмоқда.
  • SDH РУТни асосий афзаллиги ишончли, бошқарилувчи транспорт тармоқ ҳисобланади, улар қуйидагилар ҳисобига бажарилади:
  • ҳар бир сегментни назорат қилувчи сегментлаштирилган алоқа линияси;
  • қурилмаларни, қурилма боғламаларини, линияни захиралаш ва линияни автоматик захира линияга ўтказиш;
  • TMN бошқариш тармоғи ёрдамида транспорт тармоқни қайта тузиш имкони.

PDH ва SDH тизимларида рақамли оқимларни ажратиш / бирлаштириш жараёнларини қиёслаш
  • SDHда ташкил қилинадиган линияни захиралашни кенг тарқалган усулларидан бири бу тармоқни халқали топологиясини қўллаш хисобланади.
  • SDH қуйидагиларга имкон беради:
  • катта тўпламдаги, сифатли рақамли каналларни ташкил қилади;
  • регенераторларсиз линия трактини қуриш;
  • кросс-коннекторлар ва кириш-чиқишлимультиплексорларини қўллаш ҳисобига, осон реконфигурацияланадиган ва тақсимланадиган рақамли тармоқни яратиш;
  • оператив назорат ва уланиш қурилмаси хисобига фойдаланувчиларга ишончли каналлар ва трактларни тақдим этадиган, шунингдек ишончли тармоқ тузилиши;
  • тармоқни оператив бошқаришни амалга ошириш;
  • АТМ технологиясини қўллаб юқори ишлаб чиқарувчи рақамли тармоқ қуриш.

Бир йўналишли халқа
Тўлқинли зичлаштириш (WDM, DWDM, CWDM)
  • Internet тармоқларига уланувчи каналлар ҳажмининг ошиши ўз навбатида фойдаланувчиларга мультимедиялардан фойдаланиш имконини беради. Бу эса тармоққа уланувчи операторларнинг сонини оширишга мажбур килади ва натижада каналлар сони сингари уларнинг узатиш тезликлари ҳам ошади.
  • Алоқа соҳасида ахборотларни узатиш тезлигини ошириш нуқтаи назаридан талабларнинг ошиши, шунингдек янги регионларни қамраб олиши янги каналларни тўлқин бўйича мультиплексорловчи WDM технологияларни яратилишига олиб келди (WDM -wavelength division multiplexing) тўлқин узунлиги бўйича ажратишга эга бўлган мультиплексорлаш.
  • WDM технологиясининг авзаллиги:
  • - каналларнинг ўтказувчанлик қобилиятини юқорилиги;
  • - маълумотларни узатиш тезлигининг юқорилиги;
  • - битта оптик тола орқали трафикларни икки томонлама узатиш
  • имконининг мавжудлиги;
  • - тор оралиқли ярим ўтказгичли лезерлардан фойдаланиш имконига
  • эгалиги (спектрнинг нурланиш кенглиги 0.1 нм);
  • кенг полосали кучайтиргичлардан ва яқин каналларни ажратишда оптик фильтрлардан фойдаланиш имконияти;
  • қўлланиладиган мультиплексор ва демультиплексорларнинг нархини арзонлиги.
  • WDM мультиплексорлари уч турга бўлинади:
  • одатдаги WDM;
  • зичлашган WDM;
  • юқори зичлашган WDM.
  • Шу пайтгача бундай мультиплексир турларининг орасида аниқ бир бўлинган чегара йўқ эди, лекин Alkatel компанияси мутахассислари томонидан WDM тизимларини қайта ишлаш учун айрим чегаралар мавжуд ва G.692 стандарти бўйича “тўлқин режаси ёки частотавий режа” деб аталувчи канал режаси билан боғлиқ. Шунга боғлиқ ҳолда тўлқинли ёки частотавий канал режасининг шкаласи қўлланилади. Уларга куйидагилар киради:
  • - 200 ГГц дан кам бўлмаган каналларни частотавий кўчирувчи WDM тизимлари, улар 16 дан кўп бўлмаган каналларни мультиплексорлаш имконини беради;
  • - 100 ГГц дан кам бўлмаган каналларни частотавий кўчирувчи DWDM тизимлари, улар 64 дан кўп бўлмаган каналларни мультиплексорлаш имконини беради;
  • - 50 ГГц дан кам бўлмаган каналларни частотавий кўчирувчи HDWDM тизимлари, улар 64 дан кўп бўлмаган каналларни мультиплексорлаш имконини беради.


Download 324.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling