Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети


Download 324.74 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi324.74 Kb.
#1405185
  1   2   3   4
Bog'liq
4-мавзу МАТ


4 МАъРУЗА
 
МУЛЬТИМЕДИАЛИ АЛОҚА СТАНДАРТЛАРИ
 
РЕЖА:
  • Халқаро электр алоқа тавсиялари ва стандартлари;
  • Европа телекоммуникация стандартлаш институти стандартлари;
  • Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) стандартлари;
  • Халқаро электротехник комиссия (IEC) стандартлари;
  • IETF (Intrernet Engineering Task Force)–Интернет тармоқлари стандартларига жавоб берувчи ва бир қанча консорциум ва Форумлар.
  •  
  • .

Халқаро электр алоқа тавсиялари ва стандартлари  
  • ITU-эски халқаро ташкилот бўлиб, турли мамлакатларнинг телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғланишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган тавсияларни ишлаб чиқариш билан шағулланади.
  • 1855 йил майда Парижда Халқаро телеграф иттифоқини яратиш ҳақидаги конвенцияга қўл қўйилган эди. 1990 йил Мадридда ўтказилган конференцияда Халқаро телеграф бирлашмасини шунга ўхшаган радиоалоқа саволлари билан шуғулланадиган ташкилот билан бирлаштириш ҳал қилинди.Натижада ITU (International Telecommunication Union) номи пайдо бўлди. Бу ўзгартириш инглиз тилида ITU абервиатурасини ўзгартиришни талаб этмади. 1947 йилдан бошлаб ITU статуси ўзгарди. У, бирлашган миллатлар ташкилотининг махсус муассасасига айланди. 1948 йилдан бошлаб ITU нинг масштаб квартираси Женевада жойлашган. Ўзбекистон Республикаси 1992 йил июлдан бошлаб ITU аъзоси ҳисобланади ва аъзолик вазифасини бажариш, ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлигига юклатилган.
  • телекоммуникацияни стандартлаштириш (ITU-T);
  • радиоалоқа (ITU-R);
  • телекоммуникацияни ривожлантириш (ITU-Д).
  • 3 та секторнинг ҳар бири асосий фаолият юритадиган, ITU тавсияларини ва бошқа хужжатларни ишлаб чиқарувчи бир қатор тадқиқот комиссияси ҳосил қилинган. Шуниям айтиш жоизки, ITU, алоқа соҳасида стандартларга тегишли бўлган бошқа бир қатор халқаро, Европа, Шимолий Америка ва Осиё ташкилотлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда иш олиб боради.
  • ITU томонидан чиқариладиган, электр алоқа стандартлари секторининг тадқиқот комиссияси рўйхати ва тавсияларнинг серия номларини http://www.itu.int сайтидан топиш мумкин. Шу сайтда ITU томонидан ишлаб чиқилган фойдали хужжатлар жойлаштирилган.

ITUнинг асосий ишчи органларининг 3 та сектори
ETSI стандарти
1988 йил Телекоммуникация стандартларининг Европа институти – ETSI тасис этилган. Унинг стандартлари турли миллий телекоммуникация тизимларини мослашувчанлигини таъминлаш билан боғлиқ, бу эса ўз навбатида Европадаги интеграцион жараённинг самарали шарти каби қаралади.
Расман ETSI стандартлари фақат Европа давлатлари учун мўлжалланган. Европадан ташқарида жойлашган айрим ташкилотлар ETSI аъзоси бўлиб қолди. Бу бир қатор сабаблар билан боғлиқ, шуларнинг ичида ETSIнинг самарали иши ва Европани халқаро телекоммуникацияни ривожлантиришдаги муҳим ҳиссасини айтиб ўтиш жоиз.
Ўзбекистон Республикасидан ETSIнинг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш бўйича вазирлик –UNICON.UZ, Илмий техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази (ЦНТМИ) ҳисобланади.
Стандартлаштириш соҳасида ETSIнинг асосий ишини техник комитет олиб боради. Унинг рўйхати http://www.etsi.org сайтида келтирилган. Шу сайтда яна ETSIнинг ташкилий ва техник аспекти ишларига тегишли бўлган мукаммал маълумотларни ҳам олиш мумкин.
  • ITU ва ETSI кўпгина муаммолар бўйича уйғунликда ишлаши мумкин. Бундан ташқари улар бошқа халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликда ишлайди. Кўп ҳолларда ITU ва ETSI ўзининг ишини, Интернет тармоқлари учун шунингдек консорциумлар ва форумлар учун стандартлар ишлаб чиқишга жавоб берувчи, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Халқаро электротехник комиссия (IEC), IETF (Internet Engineering Task Force) ташкилотлари билан мувофиқлаштиради.

ITU ва ETSI стандартлари ҳамкорлиги
  • ITU-T ва ETSI стандартлари тавсияларига мисоллар.

Е.800 га қўшимча, QoS саволлари, Е.860 тавсиясининг “Хизмат кўрсатиш сатхи тўғрисидаги келишув тузилиши”, ITU-Tнинг Е.430 “Хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш аспекти” тавсиясини, ITU-Tнинг Y1514 “Алоқа хизматларини тақдим этиш учун тармоқни ишлаш параметрлари” тавсиясини, ITU-Tнинг Y1540 “IP-пакетларини кўчиришни сифат параметрлари” тавсиясини, шунингдек ITU-Tнинг Y1541 тавсияларини мундарижасини мисол сифатида олиш мумкин.
ETSIда QoS саволлари бўйича сезиларли даражада ишлар олиб борилмоқда ва шунинг натижасида, алоқа хизматларининг сифатига бўлган талабларни аниқловчи ETR 003, телефон алоқаси тармоқларининг белгиланган умумий талабларини аниқловчи (бир йилдаги абонент линияларига тушган шикоятлар, мувоффақиятсиз чақириқлар, уланишни ўрнатиш вақти, телефон ўрнатиш буюртмаси муддати, носозликларни созлаш вақти, келишилган муддатда тузатиш) каби ETR 138 техник ҳисоботлар пайдо бўлди.
IP-тармоқларида ва ТУФ тармоқларида конвергенцияни қўллаб қувватлаш учун, IP-тармоқлари, фойдаланувчиларнинг турли туман иловалари учун, телефония билан биргаликда, QoSнинг дифференциалланган ишончлилигини таъминлаш зарур. У бошдан бу бошгача QoSни таъминлаш учун, IP-тармоқларининг провайдерлари IP-пакетларини узатиш ва QoS масаласини ишлаб чиқариш параметрларини умумий мажмуасини келишиши лозим.
  • МСЭ-Т стандартлари

Халқаро Электр алоқа Иттифоқи (телекоммуникацияни стандартлаштириш сектори) - МСЭ-Тнинг 13 тадқиқот гурухи, иккита халқаро стандартни яқинда чиқарди.
Y.1540 биринчи тавсияси IP-тармоқларида пакетларни узатиш учун ишлаб чиқилган стандартларни аниқлайди.
Y.1541 иккинчи тавсияси тармоқ интерфейсларини туташтиришга бўлган талабларни ( тармоқ интерфейси network-interface-tonetwork-interface, NI-NI Y.1540 тавсиялари параметрлари учун) стандартларини аниқлайди ва IP-тармоқлари учун QoSнинг 6 та синфи бўйича талабларни гурухлаштиради.
ITU-T Y1540 тавсияси
  • Кейинги 5 та тармоқ характеристикаси, икки томонлама хизмат кўрсатиш сифатига (манбадан фойдаланувчигача) уларнинг таъсири нуқтаи назаридан энг муҳим бўлган ITU-T Y1540 тавсиясида қараб чиқилади. Уларга қуйидагилар киради:
  • тармоқнинг ўтказувчанлик қобилияти;
  • тармоқ ишончлилиги/тармоқ элементлари;
  • кечикиш;
  • кечикиш вариацияси (джиттер);
  • пакетларнинг йўқолиши.
  • Тармоқнинг ўтказувчанлик қобилияти (ёки маълумотлар узатиш тезлиги), секунддаги битларда ўлчанадиган, узатишнинг самарали тезлиги каби аниқланади. ITU-TY1540 тавсиясида турли иловалар учун ўтказувчанлик қобилиятининг қийматлари келтирилмаган. Лекин унинг ўрнига ўтказувчанлик қобилияти билан боғлиқ бўлган параметрлар ITU-T У1221 тасияси ёрдамида аниқланиши мумкин.
  •  

Тармоқ ишончлилиги/тармоқ элементларибир қатор параметрлар билан аниқланиши мумкин, шуларнинг ичида объектнинг ишга қобилиятлилик вақтининг кузатиш вақтига нисбати билан аниқланувчи тайёрлик коэффициенти энг кўп қўлланилади. Идеал ҳолатда тайёрлик коэффициенти 1 га тенг бўлади, бу эса тармоқнинг тайёрлиги 100% эканлигини билдиради.
IP пакетларини етказиш параметрлари. Умумий ҳолда алоқа сеанси учта фазадан ташкил топган: уланишни ўрнатиш, ахборотни узатиш ва ажратиш. ITU-TY.1540 тавсиясида бу фазалардан фақат иккинчиси IP пакетларини етказиш фазасигина қараб чиқилади. Бундай ёндашиш IP тармоқларининг табиатини акс эттиради ва у уланишни ўрнатишга мўлжалланмаган
ITU-TY.1540 тавсияси бўйича IP-пакетларини етказиш параметрлари
ITU-TY.1540 тавсияси IP-пакетларини етказишнинг қуйидаги параметрларини аниқлайди:
IPTD (IP packet transfer delay) пакетларни етказишнинг кечикиши, икки ҳодиса орасидаги t2-t1 вақт яъни тармоқнинг кириш нуқтасига t1 лаҳзада пакетнинг кириши ва тармоқнинг чиқиш нуқтасидан t2 лаҳзада пакетнинг чиқиши каби аниқланади.Бу ерда t2 > t1 ва t2-t1 ≤ Тmax.
Умуман, IPTD барча пакетлар учун манбадан фойдаланувчигача пакетни етказиш вақти каби аниқланади. IP пакетларини етказишнинг ўртача кечикиши, танланган мажмуада узатилган ва қабул қилинган пакетларнинг ўртача арифметик кечикиши каби аниқланади. Юкламанинг ошиши ва уланадиган тармоқ ресурсларининг камайиши, тармоқ узелларида навбатнинг ошишига олиб келади, натижада етказишнинг ўртача кечикишини оширади.
Овозли маълумот ва бирмунча видеоахборот, кечикишга сезувчан бўлган трафикга мисол бўлиши мумкин, айни шунда маълумотлар иловаси каби асосан кечикишга сезувчанлиги кам. Унда пакетларни етказиш кечикиши маълум бир қийматдан Тmax ошади ва пакет ташланади. Реал вақт иловаларида (масалан, IP-телефонияда, видеоконференция тизимида) овоз сифатини пасайишига олиб келади.
Эталон модель ва Y.1540 тавсиясига мос келувчи соҳа
Хизмат кўрсатиш синфлари бўйича тақсимланган IP тармоқ характеристикалари учун меъёрлар

Download 324.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling