Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Жаҳоннинг баъзи мамлакатлар чакана товар айланмасида электрон


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/29
Sana06.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1435469
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШИДА МАРКЕТИНГНИНГ РОЛИ

Жаҳоннинг баъзи мамлакатлар чакана товар айланмасида электрон 
савдонинг улуши
16
 
1.3-жадвал 
Мамлакат 
Чакана савдода 
электрон савдонинг 
улуши (%) 
Мамлакат 
Чакана савдода 
электрон савдонинг 
улуши (%) 
Буюк Британия 
10,5 
Бенилюкс 
4,3 
Германия 
7,9 
Польша 
2,6 
АҚШ 
6,6 
Россия 
1,6 
Скандинавия 
6,5 
Испания 
1,2 
Франция 
6,3 
Италия 
1,0 
Хитой 

Электрон тижоратни ташкил этилиш жаҳон амалиѐти шуни 
16
 
http://www.aup.ru/books/m269/6_1.html
; http://www.vestifinance.ru/articles/27535. 


кўрсатадики, 2014-йилда бу соҳада Буюк Британия, Германия ва АҚШ каби 
ривожланган мамлакатлар етакчилар қаторида эди. Бундан ташқари, Хитой 
каби ривожланаѐтган мамлакатда электрон савдонинг ривожланиш суратлари 
алоҳида қизиқиш ўйғотади. 
Буюк Британия бозори бошқаларга нисбатан илғор ҳисобланади, буни 
юқорида келтирилган жадвалда кўриш мумкин. Ривожланган мамлакатлр 
ичида электрон тижорат инглизларда иқтисодиѐтда энг юқори ўрин 
эгаллаган. Бозорнинг умумий ҳажми 2013-йилда 142 млрд. АҚШ долл. 
баҳоланади, бу эса фақатгина Хитой ва АҚШ каби мамлакатларнинг улкан 
иқтисодиѐтларидан кичик. Британия ритейлда онлайн-савдоларнинг улуши 
узоқ вақтдан бери 10% ошган ва тинимсиз ошиб бормоқда. Буюк Британияда 
интернет-фойдаланувчилар сони аҳолининг 80% дан зиѐд. Бундай 
муваффақият биринчидан, Британия бизнесининг анъанавий инновацион 
фаоллиги билан боғлиқ. Иккинчидан, Британия жамияти электрон 
харидларнинг қулайликларини тезда тушуниб олди: паст нархлар, вақтни ва 
эътиборни тежовчи масофадан хизмат кўрсатиш, танлов кенглиги. Ҳудди 
олдинги асрлардагидек Британия жамияти бутун жаҳонга келажакнинг 
ижтимоий-иқтисодий тузилиш моделини бутун жаҳонга кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон амалиѐти 
учун 
Хитойнинг 
электрон 
савдосини 
ривожлантириш бўйича самарали ѐндашув тарихи ўрнак бўлиши мумкин. 
Хитой ривожланган мамлакатларга қараганда интернет-эволюцияси тезроқ 
кечмоқда. Мустақил экспертларнинг таъкидлашича, АҚШ ва Буюк Британия 
15-20 йил босиб ўтган йўлни Хитой 5-10 йил ичида босиб ўтишга эришди. 
Электрон тижорат Хитой иқтисодиѐтининг йирик тармоқларидан бири 
ҳисобланади. Хитойнинг халқаро электрон тижоратдаги улуши 2016 йил 
охирига келиб 39,2% га етиб борди.
ХХР Савдо вазирлиги хабар беришича, транзакцияларнинг мамлакат 
бўйича ҳажми олдинги йилга нисбатан 19,8% га ошди ва 26,1 трлн. юаньни 
ташкил қилди. Хитойда Интернет фойдаланувчилар сони 2016 йилда 731 
млн. одамни ташкил қилди, бу эса мамлакат аҳолисининг 53,2% деганидир, 


умумий сонининг 53,8%, яъни 467 млн. фойдаланувчилар онлайн-
харидларни амалга оширишади, бу эса 2015 йилга нисбатан 12,9% га 
ошганини кўрсатади
17

Тадқиқотлар кўрсатадики, Хитойда электрон савдонинг ўсиш юқори 
суратини белгиловчи қуйидаги хусусиятлар ва омилларни ажратиш 
мумкин: 
- биринчидан, Хитой электрон чакана савдосининг 90% электрон 
рекламалар ҳисобига ҳомийлик қилинадиган махсус яратилган электрон 
бозорларда амалга оширилади. Масалан, АҚШ ва Европада бозорнинг 70% 
ўзининг веб-сайтларида жойлашган интернет-дўконлардан иборат; 
- иккинчидан, электрон тижорат иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқлари 
сингари аниқ тасдиқланган ҳукумат дастурлари бўйича ривожланади. 
Хусусан, Хитойнинг саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги, шунингдек 
тузилмасида Электрон тижорат ва ахборотлаштириш ихтисослаштирилган 
департамент фаолият юритадиган Хитой тижорат вазирлиги Интернет-
бизнесни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишмоқда. Сўнгги йилларда 
Хитой ИТ-технологиялар ва сервислар соҳасида дунѐ етакчиси бўлиш учун 
барча чоралар кўрмоқда. 2017-йил бошида қабул қилинган йўналиш 
доирасида ИТ-компанияларнинг давлат томонидан кенг кўламли қўллаб-
қувватлаш дастури ишга туширилган эди. Ушбу дастурнинг умумий 
инвестицион жамғармаси 14,56 млрд. АҚШ долл. ташкил қилди. Бундай 
йирик молиявий ѐрдам, давлат миқѐсда назорат қилинаѐтган 
IT-индустриясининг 
доимий 
ривожланиши 
ҳамда 
IT 
соҳасида 
стартапларни 
қўллаб-қувватлаш 
туфайли 
жорий 
йилда 
Хитой 
IT-технологиялар глобал бозорида ўзининг асосий рақобатчиси бўлган 
АҚШдан илгарилаб кетиши башорат қилинмоқда
18

- учинчидан Интернет фойдаланувчилар сонининг Хитойда динамик 
ошиб бориши электрон савдо ҳажмининг ўсиш муҳим омили бўлди. CNNIC 
17
https://hightech.fm/2017/05/31/china-ecommerce 
18
https://hightech.fm/2017/05/31/china-ecommerce 


томонидан тайѐрланган Хитой Интернети ривожланиш йиллик шарҳида 
хабар берилишича, 2014-йилда Интернетнинг Хитой ҳудудида дунѐ бўйича 
энг кўп фойдаланувчилар сони 649 млн. инсон рўйхатидан ўтган, шу билан 
бирга 2014-йил ичида фойдаланувчилар сони 31,17 млн. (2,1%) одамга 
кўпайди, қамраб олиш коэффициенти Хитой аҳолисининг умумий сонидан 
47,9% ташкил қилди. Мобил Интернет-фойдаланувчилар сони 557 млн. киши 
ѐки мамлакатда Интернет фойдаланувчилар умумий сонидан 85,8% ташкил 
қилди. 
Замонавий шароитларда халқаро электрон тижоратдан кенг кўламли 
фойдаланиш масалалари кўп ҳолларда устуворлар қаторига ўтади, унда эса 
аҳолининг Интернет глобал тармоғидан кенг фойдаланиш учун шароитлар 
яратиш муҳим аҳамият касб этади. 
Қуйида келтирилган 1.4-жадвалда Интернет-фойдаланувчилар сони 
Интернет тармоғида ахборотни узатиш тезлигининг ошишига қарамасдан 
жадал суратлар билан ўсмоқда. 
БМТ ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра дунѐда Интернет 
фойдаланувчилар сони 3,58 млрд. ни ташкил қилади (сайѐрамиз умумий 
аҳолиси 7,6 млрд. одам), яъни дунѐ аҳолисининг 48% Интернет-
фойдаланувчилар 
ҳисобланади. 
Энди 
фойдаланувчлар 
кўпчилиги 
ривожланаѐтган мамлакатларга тўғри келади – уларда 2,5 млрд. 
фойдаланувчилар, ривожланган мамлакатларда 1 млрд. ташкил қилади. Фоиз 
жиҳатдан Интернетнинг ҳаѐтга кириб келиши ривожланган мамлкатларда 
кузатилади – 81%, ривожланаѐтган мамлакатларда ушбу кўрсаткич 40% ва 
ривожланиши қолоқ бўлган мамлакатларда 15% ташкил қилади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling