Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/29
Sana06.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1435469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШИДА МАРКЕТИНГНИНГ РОЛИ

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Ривожланган мамлакатларда 
электрон тижоратни ташкил қилиш ва тартибга солиш илғор усуллар ҳақида 
ахборот таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистонда электрон тижорат билан боғлиқ 
мавжуд муаммоларнинг ечимларини топиш ҳамда Ўзбекистонда электрон 
тижорат тизимини ривожлантиришда маркетингнинг ролини ошириш бўйича 
илмий амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Ушбу мақсадга 
эришиш учун қуйидаги вазифалар аниқланди: электрон тижорат тизимининг 
концепутал асосларини ѐритиш; электрон тижорат тизиминингнинг 
иқтисодий моҳияти ва моделлари; Ўзбекистонда электрон тижоратни ташкил 
этиш ва тартибга солишнинг ҳозирги вақтдаги ҳолатини таҳлил қилиш; 
Ўзбекистонда электрон тижорат тизими ривожланишига таъсир этувчи 
омилларни 
ўрганиш; 
электрон 
тижоратда 
интернет-маркетингни 
такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;. Ўзбекистонда электрон 
тижоратни 
ривожлантириш 
бўйича 
хорижий 
тажрибани 
қўллаш 
имкониятлари кўриб чиқиш. 
Тадқиқот объекти ва предмети. Ўзбекистонда Республикасида 
электрон тижорат тизими ташкилотлари олинган. Ахборот технологиялари ва 
коммуникациялари соҳаси ва электрон тижорат билан иш олиб бораѐтган 
субъектлар тадқиқотнинг предмети саналади. 
Тадқиқот услубияти ва услублари. Тадқиқотни олиб бориш 
жараѐнида таққослашга асосланган , график, таҳлилий, иқтисодий-математик 
услублардан фойдаланилди. 
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: 
Электрон тижорат тизимининг иқтисодий моҳияти ва моделлари ҳамда уни 


ташкил этиш ва тартибга солишнинг хорижий тажрибаси ўрганилди; 
Ўзбекистонда электрон тижорат тизими ривожланишига таъсир этувчи 
омиллар 
ѐритилди; 
Электрон 
тижоратда 
интернет-маркетингни 
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда 
электрон тижоратни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибани қўллаш 
имкониятлари келтирилди. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling