Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/29
Sana06.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1435469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШИДА МАРКЕТИНГНИНГ РОЛИ

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти: Ўзбекистонда 
электрон тижоратни ривожлантиришда маркетингнинг ролини ошириш 
орқали фойдаланувчиларни кўпроқ жалб этишга олиб бориладиган чора 
тадбирлар ва амалий тавсиялар электрон тижорат билан шуғулланаѐтган 
корхоналарда қўлланилиши мумкин. 
 


Диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат

Электрон тижорат тизимининг иқтисодий моҳияти ва моделлари 
ҳамда уни ташкил этиш ва тартибга солишнинг хорижий тажрибаси 
ўрганилди; 

Ўзбекистонда электрон тижорат тизими ривожланишига таъсир 
этувчи омиллар ѐритилди; 

Электрон тижоратда интернет-маркетингни такомиллаштириш 
бўйича таклифлар ишлаб чиқилди
.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича хорижий 
тажрибани қўллаш имкониятлари келтирилди. 
Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистонда Республикасида электрон 
тижорат тизими ташкилотлари олинган. 
Тадқиқот предмети. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари 
соҳаси ва электрон тижорат билан иш олиб бораѐтган субъектлар 
тадқиқотнинг предмети саналади. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш қисми, уч 
боб, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Умумий ҳажми 
115 бетдан иборат. 


1-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ(E-COMMERCE) КОНЦЕПУТАЛ 
АСОСЛАРИ 
 
1.1. Электрон тижоратнинг ривожланиш тарихи 
 
Ҳозирги вақтда инсоният янги рақамли иқтисодиѐт остонасида 
турибди. 
Кўпгина иқтисодчи-олимлар электрон иқтисодга таъриф беришга 
интилишди. Жумладан, Н.А. Матвеев қуйидаги таъриф берган: ―Электрон 
иқтисодиѐт – бу ахборот жамиятнинг хўжалик фаолиятини юритиш шакли 
бўлиб, товарлар ва хизматларни рақамли ишлаб чиқариш, уларни тақсимлаш, 
алмаштириш ва истеъмол қилиш тизимидаги муносабатлар йиғиндисига 
тавсиф берувчи хўжалик фаолият юритиш шакли‖
2
. 1. 
Электрон иқтисодиѐт электрон бизнесда асосланади, электрон бизнес 
электрон тижоратда асосланади, электрон тижорат - электрон савдода, 
электро савдо эса – янги ахборот ва коммуникация технологияларда. 
Қуйида ҳозирги даврда иқтисод соҳасида асосий технологик 
ўзгаришларнинг оқибат-эволюцион боғлиқлигини яққол кузатиш мумкин 
(1.1-расм). 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling