Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва
Дарсларни комп ьютерда ташкил этиш ва ундан фойдаланиш
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
photoshop cs6 dasturida matn formati bilan ishlash asosij matn effektlari mavzusida laboratoriya mashgulotlarni tashkil qilish
1.2. Дарсларни комп ьютерда ташкил этиш ва ундан фойдаланиш
методикаси Таълим жараѐнида компьютер технологиясидан фойдаланиш ўқитишнинг замонавий педагогик технологияси ҳисобланиб, бунда компьютер ѐрдамида таълим жараѐнини турли усулларда ташкил қилиш ва талабаларнинг кўп холатларини назорат қилиш мумкин булади. Компьютер технологиясидан фойдаланиб, олий ўқув юртларида таълимни ташкил қилиш мобайнида турли ахборотларни ѐзиш ва уларни кайта ишлаш, зарур булганда керакли маълумотларни олиш мумкин. Компьютер ѐрдамида назорат килинадиган параметрлар тўплами кенг, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни курсатиш мумкин: талабанинг масалани ечишга сарфлаган вақтини назорат қилиш; саволларга талаба томонидан берилган жавобларнинг тўғри ѐки нотўғрилигини тезликда аниқлаш; саволларга жавоб беришда талабанинг қўшимча. имкониятларига ва ўтилган мавзуларга мурожаатини аниқлаш; берилган масалани ечишга неча марта уринганликларини аниқлаш. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим жараѐнини компьютерлаштириш орқали янгидан учрайдиган қўшимча параметрларни назорат қилишни ташкил этиш мумкин. Бундай назоратни ташкил этиш фан ўқув дастурини тузувчига ва фойдаланилаѐтган компьютер имкониятларига боғлик. Ўқув жараѐнини компьютерлаштириш асосида фанларни ўқитиш учун мос дастурий таъминот зарур. Ўқитиладиган фанларнинг компьютер дастурларини ишлаб чикишда фаннинг мақсади, мазмуни, услуби, воситалари ва ўқитишни ташкил этиш шакллари эътиборга олиниши зарур. Компьютер ѐрдамида талабаларнинг фанлардан ўзлаштирган билимини синашнинг афзаллик томони шундаки, талабада компьютер билан мулоқот қилиш кўникмаси ҳосил қилинади, компьютер ѐрдамида олинган натижа асосида талабаларнинг дарс мобайнида йўл қўйган хатоликлари аниқланади, уларни ўзларининг йўл қўйган хатолари устида ишлаши ва йўл қўйилган камчиликларини тузатишлари учун имконият яратилади. Талаба компьютер технологиясидан фойдаланиб, ташкил этилган дарсда фан мавзусини мустақил ҳолда ўзлаштираѐтганида, тушунмаган жойларини ўқитувчидан сўрайди, ўқитувчи билан якка тартибда суҳбатлашиш имкониятига эга булади. Ўтилаѐтган янги мавзуни мустаҳкамлаш қисмида тушунарли бўлмаган материалларни қайтадан кўриб чиқиш имкониятига эга бўлинади. Ўқитувчи учун эса ҳар бир дарс охирида барча талабаларни баҳолаш имконияти яратилади. Компьютер орқали тест ўтказилганда талаба ўқув фани юзасидан берилган саволларга мустақил жавоб беради ва тест охирида ўзининг ўтилаѐтган ўқув фани хакида қандай билимга эга эканлигини мустақил аниқлай олади. Маълумки, компьютер технологиясидан фойдаланиб, ташкил этилган ўқитиш ва талабаларнинг олган назарий билими назоратини ташкил килганда, талабага мўлжалланган ўқув материалини тўла етказиш ва ўқув фани дастурига мос ўзлаштирилган назарий билими, эгалланган амалий кўникма ва малакаларни бир вактнинг ўзида тез ва аниқ текшириш учун кам вакт сарфланади. Бу эса ўз навбатида кўпгина нарсаларни, жумладан, вактни, талаба энергиясини, маблаFни ва бошкаларни иқтисод қилишга. олиб келади. Фан юзасидан ўқув материалини тайѐрлаш компьютер технологияси имкониятларига асосланган холда ишлаб чиқилиши лозим. Ўқув материалини ўқитувчи томонидан маълум мавзуларга ажратилиб, ҳар бир мавзуда бериладиган билимлар ўзлаштирилиши осон ва қийин бўлган тушунчаларга ажратилиши керак. Чунки компьютер орқали талабаларга етказиб бериш қийин бўлган тушунчалар мавжуд. Бу тушунчалар ўқитувчи томонидан аниқланиб, алоҳида тушунтириш учун белгилаб кўйилади. Ҳар бир мавзунинг ўзи асосий ва элементар тушунчалар, аксиома, теорема ва тасдиқлар, изоҳ ва хулосалар, машқлар ва мисоллар, ўтилган янги мавзуни талабалар томонидан ўзлаштирилганлигини аниқловчи назорат саволларига ажратилиши ва шу тушунчаларга асосланиб, компьютерда мавзуни талабаларга беришни ташкил қилиши керак. Таълим жараѐнини компьютер технологияси ѐрдамида бошкқариш муаммосини хал этиш учун ўқитувчи бажарадиган амаллар кетма- кетлигини моделлаштириш ѐрдамида дастурлаш керак булади. Компьютер технологиясидан фойдаланиб, таълим жараѐнини ташкил этиш ва талабалар томонидан материалларни ўзлаштиришини аниқлаш учун ―Электрон дастур‖ тизимидан фойдаланамиз. ―Электрон дастур‖ асосида талабаларга ўзлаштирилиши керак булган мавзуга мос асосий тушунчалар, қонунлар, таърифлар ва бошка элементлар олдиндан компьютер хотирасига алохида мезонлар ѐрдамида киритилади. Ҳар бир ўзлаштирилиши керак булган материал барча параметрлари оркали компьютер хотирасига жойлаштирилганлигига ўқитувчи ишонч хосил қилгандан кейин, дастур асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш мумкин бўлади. Компьютер технологиясидан фойдаланиб, ―Электрон дастур‖ ѐрдамида талабаларни ўқитиш жараѐнини ташкил этиш ва мос билимларни ўзлаштиришини назорат қилиш ҳамда ўзлаштириш даражасини аниқлаш бир вақтнинг ўзида дастурнинг барча жараѐнларни таҳлил ва синтез этишини талаб этади. Дастурчининг асосий вазифаси таълим бериш ва талабалар олган билимини назорат қилиш жараѐнларининг барча мезонларини аниқ ва равшан тарзда компьютерга киритишга мўлжалланган ўқув дастурини ишлаб чикишдан иборат. "Электрон дастур‖ асосида талабалар томонидан ўзлаштирилаѐтган материалларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш алгоритми қуйидаги кўринишда булиши мумкин: 1-кадам. Асосий маълумотлар тўплами аниқланиб, мавзуларга ажратилсин. 2-кадам. Мавзунинг баѐни ―Электрон дастур‖ асосида талабага етказиб берилсин. 3-кадам. Мавзуни талаба томонидан умумий ўзлаштириш даражасини аниқловчи тест саволларини бериб, талаба тестдан ўтказилсин 4-кадам. Ҳар бир саволга берилган жавоб таҳлил қилиниб, хато жавоблар аниқлансин ва 5-қадамга ўтилсин, акс холда, агар барча жавоблар тўғри бўлса, 6-қадамга ўтилсин. 5-кадам. Жавоблари хато олинган саволларнинг утилган мавзуларга боFликлик даражаси аниқланиб, ўзлаштирилмаган саволларни ташкил этувчи тушунчалар билан таништириш ташкил этилсин. 6-кадам. Талабанинг мавзу юзасидан ўзлаштириш даражаси тўғри жавоблар сонига асосан фоиз билан аниқлансин. 7-кадам Талабалар ҳакидаги маълумотлар умумлаштирилиб, маълумот сифатида чоп этилсин. 8-кадам Янги мавзугача булган тушунчаларнинг ўзлаштирилмаган кисмлари алохида кўрсатилиб, ‖Электрон дастур‖ асосида мавзуни ўзагини ташкил этувчи тушунчаларни ўргатиш кайта ташкил этилсин. Барча тушунчалар ўзлаштирилгандан сунг 10- қадамга ўтилсин акс холда кейинги кадамга ўтилсин. 9-кадам 8-кадам маълумотлари асосида юкоридаги жараѐн 3-кадамдан бошлаб, кайта такрорлансин. 10- кадам. Талабанинг мавзу юзасидан ўзлаштириш даражаси аниқланиб, натижа сифатида чоп этилсин 11-кадам Тамом. 1.3Лаборатория машғулотларини ўтказишнинг умумий асослари, тузилиши ва унинг компонентлари Таълим жараѐни сифати таълим стандартлари, таълим дастурлари, таълим жараѐнига жалб қилинган профессор- ўқитувчилар илмий cалоҳияти, таълим олувчилар салоҳияти, -таълим бериш жараѐни техник воситалари, таълим технологиялари, таълим жараѐнини бошқаришнинг сифат даражаси каби омиллар билан таъминланади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернетнинг таълим соҳасига кенг кириб келиши таълим хизматларининг глобаллашуви учун ҳам катта йўл очмоқда. Ривожланган давлатлар таълим соҳасида бўлаѐтган бундай ижобий жиҳатларни эътиборга олган ҳолда таълим сифатини юксалтириш учун ахборот-коммуникация технологияларидан оммавий равишда кенг фойдаланиш давр талабага айланиб бормоқда. Таълимда янги иннновацион педагогик технологиялар ва замонавий ахборот- коммуникация воситаларидан фойдаланилаѐтган бир вақтда таълимнинг ташкилий шакллари қандай бўлиши лозим?. Бундай шароитда лабораториялар қандай ўрин тутади? Олий таълимда ўқитишнинг ташкилий формаси деб таълим жараѐнида ўқувчи билан ўқитувчининг турли вариантлардаги ўзаро педагогик мулоқати тушунилади. Маълумки, олий ўқув юртларида таълим жараѐнининг ташкилий формаси маъруза, семинар, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, талабаларнинг мустақил ишлари ва турли амалиѐтлардан ташкил топган. Ҳар қандай ташкилий форма таълим мақсади, мазмуни ва бошқа элементларни ўз ичига олган таълим моделини аниқлайди. Таълимнинг ташкилий формаси таълим моделининг моҳиятини очиб беради. Таълим модели ва ташкилий форма ўртасидаги бундай симметрик боғланиш профессор-ўқитувчига ўзининг касбий муҳитида кўплаб тенденцияларни фарқлашга ҳамда ўз фаолиятида таълим жараѐнини қандай ташкил этишни тўғри танлашга ѐрдам беради. Ҳозирги замонавий таълим жараѐнида таълим модели ва ташкилий формаси ўртасидаги бундай боғланишни кўрсатувчи кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Масалан, юқори суръатда ривожланаѐтган очиқ масофавий таълим бошқа таълим моделларида учрамайдиган янги, жумладан виртуал тъюториал, синхрон видеоконференция кабиларни ўз ичига олган ташкилий шаклларни юзага келтирди. Лекин, олий таълим ташкилий шаклларининг ташкил этувчи элементлари номи қандай янги шакл олмасин, барибир асосий элементлар бўлиб маъруза, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, семинарлар, мустақил ишлар ва амалиѐтлар бўлиб қолмоқда ва булар ичида маъруза талабаларни назарий билим олишларида, амалий кўникмалар ҳамда малакаларини шакллантиришларида муҳим ўрин тутмоқда. Маърузаларнинг турли кўринишлардаги шакллари таълим жараѐнида ўзига хос йўналиш касб этиб, талабада билишнинг анъанавий мантиқий кетма-кетлигини (қабул қилиш, тушуниш, уқиш, фикрлаш, қайта ишлаш, мустаҳкамлаш) ҳосил бўлишига олиб келади. Шу сабабли, олий таълимда ўқиладиган маърузаларнинг сифати таълим сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда. Махсус техника фанларини ўрганишда ўзлаштирилган назарий билимларни илмий жиҳатдан қўллаш усулларидан бири лаборатория машғулотларидир. Лаборатория машғулотларини ўтиш жараѐнида талабалар ўқитувчи раҳбарлигида мустақил ишлайдилар, назарий билимлари асосида илмий тадқиқот ишларини олиб боришда уни ишлатиш амалиѐтга ускуналардан татбиқ этиш масаласини йўлларни ўрганадилар, айниқса, ўлчов асбобларидан тажриба жараѐнида фойдаланиш маҳоратини эгал-лайдилар. Шунингдек асбоб- ускуналарни ростлаш, созлаш ҳамда ишлаб чиқариш интизоми, машина, ускуна, асбоб, компьютер техникасига нисбатан қандай муносабатда (тўғри ва тежамли) бўлиш руҳида тарбияланадилар. Лаборатория ишлари ўзларининг вазифалари ва ўқув жараѐнида тутган ўрнига кўра бевосита ишлаб чиқаришдаги ишлар характерига эга бўлмай, назарий таълим билан ишлаб чиқариш таълими ўртасидаги оралиқ вазиятни эгаллайди. Лаборатория машғулотлари - нормал санитария ҳола-тига ва зарур ѐруғликка эга бўлган ўқув хоналарида ва ўқув иш дастурларида кўзда тутилган лаборатория ишларининг изчиллигига амал қилган ҳолда олиб борилиши лозим. Лаборатория - лаборатория ишларини олиб боришда зарур бўладиган асбоб-ускуналар (текшириш-синаш, ростлаш стендлари ва ўрганилаѐтган техника фанининг асосий қисмлари тадқиқот қилинадиган қурилмалар) ва бошқалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Лаборатория машғулотларининг сифатли бажарилиши нафақат ўқитувчининг мазкур машғулотларга пухта тайѐргарчилик кўришига, балки талабаларнинг ҳам бу ишларга етарли даражада тайѐргарчилик кўришларига ва бу машғулотларни ўқитувчи томонидан тўғри ташкил этили-шига ҳам боғлиқдир. Лаборатория машғулотларига раҳбарлик қилишни ташкил этишда ва уларнинг методик масалаларини (ишни олиб бориш методикасини) кўриб чиқишда ўқитувчи қуйидаги асосий масалаларга эътибор бериши керак: Биринчидан - талабаларнинг мустақил билимларини оширишларини назарда тутган ҳолда, лаборатория машғулотларининг мақсад вавазифаларини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг мазмунини тушунтириб бериш; Иккинчидан - хавфсизлик техникаси масалаларини ва бошқа кўпчилик жараѐнларни ѐритиш лозим. Лаборатория машғулотларини ўтказишга, ўтказиш ме-тодикасига оид асосий масалаларга таъсир кўрсатувчи омил-лар билан бирин-кетин танишиб чиқамиз.«Педагогик веб дизайн» курсида лаборатория машғулотлари ўтказишнинг ташкилий шакллари. Лаборатория машғулотларини ташкил этиш усуллари: а) бир хил бажариш усули- фронтал машғулотлар; б) турли лаборатория ишлари бажариш усули - ноф-ронтал машғулотлар (звеноли, якка тартибдаги). Ушбу усул ўқитувчининг мазкур машғулотларга тайѐргарчилик кўришини енгиллаштиради.Фронтал машғулотлар ўтказишнинг қатор камчиликлари ҳам бор. Бунда ўрганилаѐтган фаннинг назарий қисмини мустаҳкамлашга қаратилган стенд, ускуна ѐки қурилмаларнинг етарлича бўлмаслиги ѐки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Лаборатория машғулотларини нофронтал тарзда ташкил этганда, лабораторияда талабалар звеноларга бўлинади ва ҳар бир звено мавжуд бўлган ускуналарда лаборатория машғулотларини ўтказади. Камчиликлари: раҳбарлик қилишнинг қийинлиги, мураккаблиги, чункибунда ўқитувчи ҳамма талабалар учун умумий йўриқнома (тушунтирув) ўтказиш ва машғулотлар якунини коллектив тарзда таҳлил қилишимкониятига эга эмаслигидадир. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling