Ўзбекистон республикаси ахборот технологияларива коммуникациял арини ривожлантириш вазирлиги


Download 189.5 Kb.
bet6/7
Sana17.12.2022
Hajmi189.5 Kb.
#1025549
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мустакил иш 1

Адресларни динамик алмаштириш


Саҳифаларни кадрларга аксланиши саҳифаларнинг аксланиш жадвали (САЖ) ёрдамида амалга оширилади: тизим ҳар бир жараён учун битта САЖ ажратади. қурилмалар бу жадвалдан виртуал адресларни реал хотира адресларига алмаштиришда фойдаланади. Алмаштириш жараёни реал хотирани бошқаришдаги силжиш регистрини ишлатишга ўхшашдир. Виртуал адресларни реал адресларга бундай акслантиришни адресларни динамик ўзгартириш дейилади. Мисол учун, Программа узунлиги 1000 (16 саноқ тизимида) байтли саҳифаларга бўлинган бўлсин. Программанинг 0-саҳифасига 0000 дан 0FFF гача виртуал адреслар тегишли, 1-саҳифага 1000 дан 1FFF гача адреслар тегишли ва ҳакоза. Программма бажарилиши бошланганда оператив хотирага биринчи бажарилувчи буйруқ
бўлган 0-саҳифа қандайдир реал хотира кадрига юкланади. қолган саҳифалар
зарурат бўлганда хотирага юкланади.

Адресларни динамик ўзгартириш ва саҳифаларни хотирага юклаш қуйидаги расм 3 да келтирилган. Фараз қилайлик, 0-саҳифа реал хотиранинг 1D адресига юкланган бўлсин (реал хотиранинг 1D000-1DFFF адреси). 0103 адресдаги буйруқнинг операнд адреси 0420 бўлиб, у саҳифа ичида 420 силжиш билан жойлашган. Саҳифа 1D000 реал адресга эга бўлганлиги учун операнд адреси бўлади


.
Расм 3. Адресларни динамик алмаштириш

Айрим тизимларда ҳар бир саҳифага қилинган охирги мурожат ёзиб қўйилади ва узоқ вақт ишлатилмаган саҳифа хотирадан чиқариб юборилади.


Бошқа усул ҳар бир жараён учун у кўп ишлатиладиган саҳифалар тўплами аниқланади ва бу жараён актив пайтида хотирада айни шу саҳифалар тўплами бўлишига ҳаракат қилади. Саҳифалар билан ишлашда “бир жойда ҳаракатланиш” деб номланувчи ҳолат юзага келиши мумкин. Мисол учун, Программа ишлашида ташқи хотирадаги саҳифага 100 марта мурожат бўлсин. У ҳолда марказий процессордан сўнг мурожаат 1мкс, ташқи ҳолатидан саҳифани ўқишига 10000 мкс кетади деб ҳисобласак, жараённинг 99% вақти саҳифалар устида ишлашга 1% фойдаланиш ишига кетар экан. Бу ҳолда қутилишнинг яна бир усули локал мурожат усулидир. Одатда Программа кодида бажарилувчи буйруқларнинг гуруҳлашуви кузатилади. Бунга Программада буйруқларнинг кетма-кет жойлшуви, ихчам цикллар, берилганлар структурасини кетма-кет қайта ишлаш орқали эришиш мумкин. ОС томонидан Программани барча адрес соҳасини реал хотирага юкланмасдан, унинг маълум фрагментларини юклаш ва шу орқали минимал
саҳифа узилишларига эришиш мумкин.

Умуман, оптимал ечим ҳар бир топшириқ учун ўзгариб туради. Лекин кўп масалалар учун қандайдир W критик нуқта мавжуд. Агар хотирада W миқдордан кам саҳифа бўлса


Download 189.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling