Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/42
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1739671
TuriМонография
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
talim tizimi boshqarish

Бошқариш структураси - “структура” лотинча сўз бўлиб, нарсалар 
таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашиши, ташкилий 
тузилиши. 
Бошқаришнинг 
мақсадлари, 
функциялари, 
вазифалари, 
объектлари ва унинг ташкилий тузилишини белгилаб беради.
Бошқарув - бу аниқ бир мақсадга эришиш учун бошқарилувчи 
тизимга фаол таъсир кўрсатиш. Ҳар қандай жамиятга хос бўлган, хаѐт ва 
турмуш заруриятидан келиб чиқадиган фаолият. 
Буйруқ – бир муассаса ваколати доирасида қонунлар, юқори ташкилот 
қарор ва фармойишлари асосида шу қарорларни бажариш учун 
чиқариладиган юридик хужжат бўлиб, уни ижро этиш мажбурий. 
Гуруҳ – бу муайян белгига асосланиб ажралиб турадиган инсоний 
умумийликдир. 
Демократик раҳбар – бу турдаги раҳбар ўз фаолиятини жамоа 
аъзоларига таянган холда, жамоа фикрини инобатга олиб, улар билан
маслахатлашиб, уларни рағбатлантириб бошқариш. 
Жамоатчилик ташкилотлари – ўқувчилар кенгаши, касаба уюшма 
қўмитаси, методик бирлашма, ота – оналар қўмитаси. 
Идентификация – бу билимлар, тушунчалар, тасаввурлар ва шахсий 
хислатлар орқали сухбатдошни тушунишга ҳаракат қилиш. 
Ижрочилар – ўқитувчилар, тарбиячилар, техник ҳодимлар ва 
ўқувчиларни хам мисол килиш мумкин. 
Интеграцион ѐндашув – таълимни бошқариш ва ташкил этишда бир 
неча ѐндашув (вазиятли, тизимли, инновацион,...)ларни биргаликда 
умумлаштирлиб қўллаш. 
Келишув – педагог ҳодимларни маълум муддатга фаолият кўрсатиш 
учун тузган шартнома. 
Бошқа таълим муассасалари билан илмий – амалий хамкорлик 
йўналишлари бўйича олдиндан шартнома тузиш тизими. 


126 
Қобилият – инсонларни сифат жихатидан бир – биридан фарқлайдиган 
индивидуал – психологик ҳусусиятларидир. 
Кўникма – белгиланган мақсадга мувофиқ равишда ҳаракат 
усулларини танлаш ва амалга ошириш учун мавжуд билимлар ва 
малакалардан фойдаланиш. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling