Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/26
Sana31.01.2024
Hajmi0.55 Mb.
#1818888
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
usmon nosir asarlarining toliq matnli malumotlar bazasini yaratish

ХУЛОСА 
 
Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан замон талаблари асосида 
олдимизга қўйилаѐтган вазифалар ахборот-кутубхона хизматини янада 
сифатли такомиллаштириш, электрон кутубхона ишини ташкил этиш, 
улардан аҳолини кенг ва самарали фойдаланишини ташкил этиш келгусида 
шу соҳада фаолияти кўрсатишини лозим бўлган биз ѐшлардан муаммал 
назарий ва амалий билим олишни талаб этмоқда. Электрон ресерслардан 
самарали 
фойдаланишни 
ташкил 
этишда 
ахборот-кутубхона 
муассасаларининг фаолиятини реклама қилувчи, ахборот-кутубхона 
ресерсларидан фойдаланиш самарасини оширувчи восита уларнинг web 
саҳифаларидир. 
Кейинги 
пайтда 
мамлакатимиз 
ахборот-кутубхона 
муассасаларида мультимедиали, анимацияли кутубхона сайтларини замон 
талабларини, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг сифат ва самарасини 
ошириш учун талабларни ҳисобга олган ҳолда яратиш мусобақаси бошланди. 
Уларнинг кўпчилиги қайсидир томони билан устун бўлса, бошқа томони 
билан ҳали қайта ишлашни, ўзгартиришни талаб этади. Шунинг учун 
мамлакатимизда мавжуд сайтларни таҳлил қилишга, ўрганиш билан бирга, 
келгусида яратилиши лозим бўлган дастурларни ишлатишнинг қулайлигига 
эътиборни қаратдик. Чунки, бу дастурларнинг қулайлиги шундан иборатки, 
маълумотлар базаси билан ишлаш осон, web саҳифа яратиш қулай дастурида 
маълумотлар базасини яратиш ва уларни тўлдириб бориш, чекланмаган 
миқдорда маълумот қўшиб бориш имконияти, маълумотлар билан ишлаш 
тезлиги катта, бошқа дастурлар билан осон боғланади ва улар билан ишлай 
олади. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АСОСИЙ КУТУБХОНАСИнинг 
Усмон Носир асарларига оид электрон кўринишидаги карточкалари ҳамда 
тўлиқ матнли маълумотлар базаси мавжуд эмас эди. Фойдаланувчиларга 
замон талабларига мос равишда тезкорлик билан етказиш ҳамда уларни 
электрон кўринишга ўтказиш вазифасини ушбу БМИда бажаришни асосий 


83 
мақсад қилиб олдим. Кутубхонанинг кейинги фаолияти давомида ушбу 
маълумотлар базаси Усмон Носир асарларига оид маълумотлар билан 
тўлдириб, бойитилиб, шаклланган кўринишига айланиб бораверади.
БМИда Усмон Носир асарларининг электрон каталоги маълумотлар 
базасини шакллантириш ғояси, қидирув алгоритми, маълумотлар киритиш 
алгоритми ишлаб чиқилди. БМИда Усмон Носир асарларининг электрон 
каталоги маълумотлар базасини шакллантириш функционал ва ташкилий 
тузилмаси ишлаб чиқилди ҳамда базанинг АРМАТ тизимида ишлатиш 
бўйича қўлланма берилди.
Xулоса сифатида шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси 
мустақилликка эришгандан сўнг тарихни қайта холисона ѐзиш талаби 
қўйилди. Буюк бобокалонларимиз эса тарихнинг ажралмас қисми бўлиб 
мамкатимизнинг миллий қадриятлари, анъаналари, маънавияти, этник 
тузилиши каби халқнинг кўзгуси сифатида намоѐн бўлади. Бу эса 
ѐшларимизни ватанпарварлик руҳида тобланишида муҳим аҳамият касб 
этади. Мен яратган ушбу маълумотлар базаси ўзгарувчан ва тараққий этиб 
борувчи хусусиятга эга. 


84 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling