Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/26
Sana31.01.2024
Hajmi0.55 Mb.
#1818888
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
usmon nosir asarlarining toliq matnli malumotlar bazasini yaratish

Интернетда 
электрон 
кутубхоналар. 
Электрон 
кутубхона- 
Интернетнинг ажойиб имкониятларидан биридир. Бу кутубхонанинг 
электрон шаклидир. Кутубхона деганда одатда кўз олдимизга китоблар 
турган узундан узок китоб жавонли катта хоналар келади. Электрон 
кутубхонада жавонлар вазифасини жилдлар, китоблар вазифасини Интернет 
сахифалар бажаради. Бу кутубхона маълумотлари электронкўринишда 
бўлади ва компьютерда жойлашади. Бу кутубхонадан фойдаланиш жуда 
қўлай. Сиз дунѐнинг ихтиѐрий нуктасидан электрон кутубхона 
маълумотларидан фойдалана олишингиз мумкин. Яна бир қўлай томони 
зарур маълумот нусхасини кўчириб олишингиз мумкин. Электрон 
кутубхонадан фойдаланишингиз учун компьютер, модем, Интернет тармоғи 
бўлиши етарли. 
Фараз килайлик, электрон кутубхонадан фойдаланмоқчисиз. Бирор 
маълумот билан танишмоқчисиз. Компьютер ва Интренет ѐрдамида 
маълумотни бир неча дақиқада топиш мумкин. Маъулумот дунѐнинг 
ихтиѐрий нуктасидан бир пастда экранда тасвирланади. Бунинг учун Сиз 
компьютернинг тугмачасини босишингиз ва электрон кутубхонага 


27 
киришингиз етарлидир. Бир неча дақиқада маълумот кўз олдингизда намоѐн 
бўлади. Бу мўжизани эслатади. Бу мўжиза виртуаллик деб аталади. Унга 
фақат компъютер ва махсус тармоқ орқали эришиш мумкин. Бир неча йил 
аввал бир маколани топишга бир неча ой вақт сарфлаш зарур эди. Бугун 
бунинг учун бошка шаҳарга бориш ва вақт сарфлаш зарурати йуқолди. 
Электрон кутубхоналар ѐрдамга келди. Электрон кутубхоналарни турлича 
номлашади: 
Электрон кутубхона 
 Виртуал кутубхона 
 е-кутубхона 
 е-library 
 digital library 
Виртуал кутубхона ўзи нима? Охирги пайтда виртуал дунѐ, виртуал олам, 
виртуал дуст каби сўзлар пайдо бўлди. Виртуал сўзнинг маъноси бу 
тасаввур қилишдир. Виртуал кутубхона бу одатдаги кутубхонанинг 
абстракт кўринишидир. Бу кутубхона китоблари, журналлари ва 
рузномалари китоб жавонларда эмас, балки компьютер хотирасига 
жойланган бўлади. Бу компьютерда ѐки компьютер махсус 
қурилмаларида рақамли форматда сақланадиган маълумотларнинг 
тўпламидир. Бу : босма, аудио, видео ва мультимедиа маълумотлардир. 
Маълумотлар ҳажмига қараб Серверлар битта ѐки тармоқ билан 
боғланган бир неча компьютерлардан иборат бўлади. Электрон 
кутубхонада кутубхоначи бўлмайди, шунинг учун зарур китоб ѐки 
маълумотни компьютер жавонларидан сиз ўзингиз қидирасиз.
Электрон кутубхона одатдаги кутубхонадан бир қанча қулайликларга 
эга: 

Жойнинг тежамланиши, яъни китобларни сақлаш учун махсус 
жойнинг зарурати йўқлиги. 


28 

Нодир асар ва маълумотларни сақлаш ва улардан фойдалана олиш 
имкониятининг мавжудлиги 

Фойдаланишнинг қулайлиги ва енгиллиги. 

Қидирув тизимларининг мавжудлиги . 

Маълумотлар ҳажмининг чекланмаганлиги. 

Маълумотнинг аудио, видео ва компюьтер графикаси ѐрдамида 
сифатли ва яхшироқ акс эттириш мумкинлиги. 

Вақтнинг тежалиши ва чекланмаганлиги, яъни ундан 24 соат 
мобайнида фойдаланишингиз мумкин. 

Қўшимча хизматларнинг мавжудлиги. 
Демак, электрон кутубхона бу турли маълумотлар жамланган интернет 
сахифасидир. Бу саўифани кутубхоналардаги махсус марказ 
мутахассислари маълумотларни мунтазам равишда компьютерга 
киритади ва йиғади. Яъни маълумотлар доимо янгиланиб турилади ва 
кутубхона ҳажми кенгайиб боради.
Кутубхона билан қандай ишлаш мумкин. Бунинг учун кутубхона 
адресини Адрес майдонига ѐзишингиз зарур. Одатдаги кутубхона 
сингари электрон кутубхона маълумотлари мавзу ѐки алфавит бўйича 
тартибланади. Шунинг учун зарур маълумотни шу тартибда топиш 
мумкин.
Ҳозирги кунда электрон кутубхоналар сони сонғсаноқсиздир. 
Кутубхоналар, университетлар, баъзи ташкилотлар ўз электрон 
кутубхоналарига эга. Ўзбекистонда ҳам кутубхоналар мавжуд. Қуйида 
баъзи электрон кутубхона манзиллари ва тавсифини келтирамиз: 
Конгресс Виртуал кутубхонаси.
http://lcweb
.loc.gov- Конгресс Виртуал кутубхонасининг электрон 
кўриниши бўлиб, у дунѐдаги энг йирик виртуал кутубхоналардан 
биридир. 
WWW Виртуал кутубхонаси. 


29 
http://www
.vlib.org- WWW Виртуал кутубхонаси турли туман
маълумотларни ўз ичига олади. 
GPO Access. 
http://gpo.gov-US
Government Printing Office маркази миллионлаб 
маълумотларни ўзида мужассамлаган. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling