Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
usmon nosir asarlarining toliq matnli malumotlar bazasini yaratish
Электрон ва йиғма каталоглар. Карточкали катологлар кутубхоналарда керакли китобни қидиришда беқиѐс ѐрдам кўрсатди. Аммо ахборот манбалари йилдан-йилга кўпаймоқда ва карточкали каталогда қидириш мураккаблашмоқда. ЭХМларининг пайдо бўлиши билан ахборотларни каталоглаштириш ва қидиришнинг анча илғор усулларига ўтиш имконияти пайдо бўлди. Электрон каталоглаштириш - бу кутубхоналарни автоматлаштиришнинг мухим ажралмас қисми хисобланади. Аввалом бор шуни таъкидлаш керакки, электрон каталог турли хил қидирув белгилари (калит сўзлар, муаллифлар, китоб номи, йиллар) бўйича қидирувни чегаралаш имкониятининг мавжудлиги ва кўпгина бошқа белгилар бўйича ахборот қидирувининг кенг имкониятини беради. Электрон каталог самарадорлигининг асосий кўрсатгичи қуйидагилар ҳисобланади: 1.Карточкали каталогларга нисбатан электрон ѐзувларда юқори даражали тезликда қидириш; 2.Электрон каталогни тез суръатларда кўпайтириш имкониятининг мавжудлиги, яъни зарурат туғилганда ЭК ни керакли нусхада кўпайтириш мумкин; 3. Электрон каталогга теледоступ имконияти (ахборотларга масофадан туриб кириш ); 4. Электрон каталог керакли ахборотни топишни ва унинг тўлалигини таъминлайди; 5. Электрон каталог қисқа вақт оралиғида катта хажмли ахборотларни кўриб чиқиш ва керакли адабиѐтни танлаб олишга имкон беради. 30 Ҳозирги вақтда карточкали каталогдан электрон кўринишли каталогга ўтиш бир нечта йўллар орқали амалга оширилмоқда: 1. Матн, библиографик карточкадан электрон каталог маълумотлар базасига клавиатура билан терилади; 2.Библиографик карточка (БК) нусхаси "сканер" қилинади ва ЭКда библиографик ѐзувлар бўйича қидирув амалга ошириш хамда мос библиографик карточкаларнинг тасвирини қоғозга босиб чиқариш учун уларнинг асосий элементлари клавиатура орқали тахрир қилинади; 3.Карточка тасвирини сканерлаш йўли билан киритиш ва уларни ЭКда оддий қидирув белгилари (алифбодаги харфлар, ББК индекслари) бўйича содда, кетма-кет кўриб чиқиб қидирилади; 4. Библиографик ѐзувлар БК дан ѐки кейинчалик аниқлаш (распознование образов) мақсадида босма каталоглар сахифаларини сканерлаш йўли билан киритилади. Биринчи йўл катта машаққати билан фарқланса, иккинчиси фақатгина юқори сифатли матн бўлганда яхши натижа беради. Учинчи усул электрон каталогнинг, уни анъанавий каталог маъноси билан солиштирганда, қидирув имкониятларини чегаралайди. Каталоглардан БКнинг кўпмилионлик массивини қайта ишлашнинг энг самарали усули-бу белгиларни кейинчалик аниқлаш мақсадида сканерлаш йўли билан киритиш хисобланади. Бу келтирилган усулдан фойдаланишда қолган усуллар билан солиштирганда маълумотларни киритиш таннархи камаяди, унинг тезлиги, ишончлилиги ошади. Аммо бу усулни қўллаш бир қатор муаммоларни хал қилишни талаб қилади. БКни кейинчалик табиий образини аниқлаштириш шарти билан киритиш икки босқичга бўлинади: сканер қилиш, аниқлаштириш. Хозирги вақтда маълумот киритишнинг техник муаммоси хал қилинган: Махсус сканер, шу жумладан, БКнинг етарлича аниқликдаги электрон образини яратишни таъминловчи икки томонлама сканерлаш қурилмалари мавжуд. ЭК яратишдаги асосий муаммо аниқлаштириш муаммосидир. Охи-оқибат, 31 аниқлаштириш жараѐнини ташкил қилиш маълумот киритишнинг тезлигини, ишончлилигини ватаннархини аниқлайди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling