25
Иш ҳақи
Меҳнатга пул шаклида тўланадиган ҳақ, қийматнинг
ўзгарган шакли, иш кучи тақдим этилган меҳнат
хизматининг баҳоси, иш кучи қиймати ва
нархи бевосита
иш ҳақида ифодаланади. Иш ҳақи даражаси бевосита
меҳнат бозорида келишилади. Иш ҳақи- ёлланма
ходим
даромадининг асосий манбаи,
унга тегишли иш
қобилиятига бўлган мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий
жиҳатдан рўёбга чиқариш шакли;
Иш ҳақи тизими ўз шаклига кўра 2 асосий
гуруҳга бўлинади:
Ишбай – бунда асосий кўрсаткич бажарилган ишнинг
амалдаги ҳажми, миқдори ҳисобланади;
Вақтбай – бунда иш бажаришга сарфланган вақт асосий
кўрсаткич бўлади;
Интизомий жазо
Ходимга меҳнат интизомини
бузганлиги учун иш берувчи
қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
Ҳайфсан;
Ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби
қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
жарима солиш
ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш
ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Меҳнат
Кодексининг 164-моддаси
талабларига риоя қилинган
ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
Меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: