Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Истеъмол саватчаси 
Бу алоҳида шахс ёки оила томонидан бир ой ёки йил 
давомида истеъмол қилинадиган маҳсулотлари ва 
фойдаланадиган хизматлари турлари ва миқдорининг 
ҳисоб-китоб 
қилинган 
тўпламидир. 
Жаҳоннинг 
ривожланган давлатларида истеъмол саватчаси инсоннинг 
тирикчилик кечириш учун зарур бўлган энг кам миқдорини 
аниқлаш учун фойдаланилади. У шунингдек, ҳар бир 
мамлакат валютаси харид қобилятини аниқлаш учун асос 
ҳам бўлади; 
Пенсияолди ёши 
Шахснинг давлат томонидан белгиланган пенсияга чиқиш 
ёшидан икки йил олдинги ёшга тўлиши; 
Турмуш даражаси 
Бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг 
ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни 
қондириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи 
комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир. 
III. МЕҲНАТ ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ 
БЕЛГИЛОВЧИ АТАМАЛАР 
Меҳнат 
Инсоннинг муайян эҳтиёжларини қондира оладиган ва 
ўзига керак бўладиган моддий ёки маънавий неъматларни 


19 
ишлаб чиқариш (яратиш) бўйича онгли, мақсадли 
тақиқланмаган фаолиятидир.
Ақлий меҳнат 
Замонавий усулдаги ахборот, мантиқ, умумлаштириш ва 
ижод унсурларини қамраб олади, аммо ходимнинг бевосита 
ишлаб чиқариш воситалари билан иш кўришини назарда 
тутмайди ҳамда корхона ва ташкилотнинг билим
ташкилотчилик ва бошқарувга эҳтиёжларини қондиришни 
ифодалайди; 
Жисмоний меҳнат 
Бу инсоннинг бевосита меҳнат воситалари билан ўзаро 
алоқадорлигини, унинг технологик жараёнларга бевосита 
жалб қилинганлигини, меҳнат жараёнида иштирокини 
назарда тутади; 
Мажбурий меҳнат 
Бирон-бир жазони ёки зўравонликни қўллаш билан таҳдид 
қилган ҳолда ишни бажаришга мажбурлаш (бундан қонунда 
белгиланган ҳоллар мустасно); 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling