16
паррандачилик, сабзавот-полиз экинлари, шахсий томорқа,
оилавий эҳтиёжлар учун тайёрланадиган
махсулотларни
қонуний равишда харид этиш;
Аҳолининг умумий даромадлари
Мажбурий тўловлар ва бошқа ажратмаларни амалга
оширгунга қадар бўлган ялпи даромадни ифода этади.
Аҳолининг умумий даромадига пул даромадлари ва натура
шаклидаги даромадлар киради ҳамда
доимий асосда,
такрорланувчи ҳусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам
вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида
аъзоларига тушадиган тушумлардан иборат;
Ижтимоий соҳа
Аҳоли турмуш тарзи,
унинг фаровонлиги, истеъмол
даражасига бевосита боғлиқ бўлган ва
уларни белгилаб
берувчи тармоқлар, корхоналар ва ташкилотлар мажмуи.
Ижтимоий соҳага энг аввало хизмат кўрсатиш соҳаси
(маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот,
жисмоний тарбия, умумий овқатланиш, коммунал хизмат
кўрсатиш, йўловчи транспорти, алоқа ва бошқалар) киради;
Do'stlaringiz bilan baham: