14
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва
Олий аттестация комиссияси;
Давлат солиқ қўмитаси;
Ички ишлар вазирлиги;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;
Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги;
II. АҲОЛИНИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМЛАРИ
БИЛАН БОҒЛИҚ АТАМАЛАР
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш топишда
қийналаётган ҳамда меҳнат
бозорида тенг шароитларда
рақобатлаша олмайдиган шахслар;
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари
жумласига қуйидагилар киради:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бўлган
болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар;
умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими муассасаларини
тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
«Меҳрибонлик»
уйларининг
битирувчилари,
шунингдек олий таълим
муассасаларининг давлат
грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг,
Ички
ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар
вазирлигининг,
Миллий
гвардиясининг,
Давлат
хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги
муддатли
ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
пенсияолди ёшидаги шахслар;
15
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки
суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар;
Аҳолининг ижтимоий таркиби
Бу аҳолининг турмуш сифати ва
даромад даражасига
таълуқли кўрсаткичларига асосан тақсимланишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: