Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Ишлаб чиқариш муҳити 
Меҳнат фаолияти жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи 
кимёвий, биологик, физик ва ижтимоий омилларнинг 
йиғиндиси; 
Меҳнат шароитлари
Ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи 
ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари 
йиғиндиси; 
Зарарли ишлаб чиқариш омили
Таъсири ходимнинг касалликка чалинишига олиб келиши 
мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили; 
Хавфли ишлаб чиқариш омили 
Таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши 
мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Миқдорий 
тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ 
равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли 
бўлиши мумкин; 
 


82 
Меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари
Зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг 
ходимга таъсири истисно этиладиган ёхуд уларнинг таъсири 
даражаси белгиланган нормативлардан ортиқ бўлмаган 
меҳнат шароитлари ҳолати; 
Ишлаб чиқариш фаолияти
Хом ашёнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш ва қайта 
ишлашни, қуришни, ҳар хил хизматлар кўрсатишни ўз 
ичига оладиган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси; 
ЯТҲВ(якка тартибдаги ҳимоя воситалари)
Зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омилларининг 
ходимларга таъсирининг олдини олиш ёки камайтириш, 
шунингдек 
ифлосланишдан 
ҳимоя 
қилиш 
учун 
фойдаланиладиган техник воситалар (махсус кийим, махсус 
пойабзал ва якка тартибдаги ҳимоянинг бошқа воситалари); 
Меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг 
жароҳатлаш 
хавфлилиги 
юзасидан 
иш 
ўринларини аттестациядан ўтказиш (аттес-
тация)
Иш жойларида меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнлари-
нинг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг 
жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш, зарарли ва хавфли 
ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш, шунингдек меҳнат 
шароитларини, 
меҳнат 
жараёнининг 
оғирлиги 
ва 
тиғизлигини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга 
мувофиқлаштириш мақсадида ўтказиладиган комплекс 
тадбирлар; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling