Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Меҳнатда майиб бўлиш 
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимнинг 
касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун 
йўқотиши; 
Ноқулай ишлаб чиқариш омиллари 
Зарарли ишлаб чиқариш омилининг ва (ёки) хавфли ишлаб 
чиқариш омилининг мавжудлиги
Хавфли ишлаб чиқариш омили 
Таъсири ходимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин 
бўлган ишлаб чиқариш омили; 
Шахсий ҳимоя воситалари 
Ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли 
ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни 
камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш 
учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа 
воситалар. 
XI. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ 
ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ АТАМАЛАР 
Ҳалқаро меҳнат ташкилоти 
БМТнинг ихтисослашган муассасаси 1919 йилда Миллатлар 
лигаси ҳузурида меҳнат қонунлари ва меҳнат шароитларини 
яхшилаш масалалари бўйича конвенция ва тавсияларни 
ишлаб чиқиш учун ҳалқаро комиссия сифатида тузилган. 
Ҳалқаро меҳнат ташкилоти 8 соатлик иш куни, оналикни 


85 
ҳимоя қилиш, болалар меҳнатига оид қонунлар ва иш 
ўринларида хавфсизликни таъминлаш юзасидан ҳалқаро 
меъёрлар ишлаб чиқилишига, иш билан бандлик 
дастурларини тайёрлашга катта ҳисса қўшди. Ўзбекистон
1992 йилда Ҳалқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг муносиб 
меҳнат концепцияси 
Халқаро меҳнат конференциясининг 1999 йил июнида 
ўтказилган 87 сессиясида Муносиб меҳнат дастурини эълон 
қилди. Мазкур дастурга мувофиқ Муносиб меҳнат деб, 
эркин адолатли иш ҳақи тўланадиган, хавфсиз, ижтимоий 
ҳимояланган, инсоннинг кадр қимматини камситмайдиган, 
меҳнат фаолиятини бошлашда ҳамма учун тенг имконият 
яратадиган, бошқарув қарорларини қабул қилишда иштирок 
этишни ва шахснинг ўзини ўзи ривожлантиришини 
кафолатлайдиган меҳнатга айтилади. 
Конвенция 
Конвенция - (lot. Convention-шартнома битим) ҳалқаро 
шартнома, битим келишув шакли бирор махсус масала 
юзасидан давлатлар ўртасида тузилади ва уни имзолаган 
томонлар муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммасига 
олади; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling