83
Аттестация комиссияси
Аттестациянинг барча босқичларида меҳнат шароитлари ва
асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича иш
ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, унга
раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ
бўлган масалаларнинг бутун комплексини амалга ошириш
учун корхона раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган
комиссия;
Аттестациядан ўтказувчи ташкилот
Ушбу Низомда белгиланган меҳнат шароитлари ва асбоб-
ускуналарнинг жароҳатлаш
хавфлилиги юзасидан иш
ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни
амалга ошириш учун талабларга
жавоб берадиган ва
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишлаб
чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни
омилларини
ўлчайдиган ва меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза
қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолайдиган юридик
шахс.
Жамоавий ҳимоя воситалари
Тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси
ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган,
ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли
ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни
камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш
учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар;
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
Ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам,
унинг
ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан
боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан
берилган транспортда иш жойига келаётган ёки
ишдан
қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки
84
соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган
ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у
касбга оид
меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд
вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;
Do'stlaringiz bilan baham: