Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги
Download 0.49 Mb.
|
ХИСОБОТ-2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2022-йил 1-май ҳолатига статистик маълумотлар таҳлили
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
2022-йил 1-май ҳолатига статистик маълумотлар таҳлили Устав капитали 4634513,9 млн.сўм, захира капитали 1611263,6 млн.сўм ва тақсимланмаган фойда 1394862 млн.сўмни ташкил етади. Банк активлари 55 601 323,7 млн.сўмни ташкил етади. Хусусан, ялпи кредит портфели ҳажми 42 834 828,5 миллион сўмга етди. Инвестициялар ҳажми 200248,8 млн.сўмни ташкил етди. Ликвид активлар 10 321 544,1 млн.сўмни ташкил етди. Ликвидликни қоплаш коеффициенти 233,4 фоизни ташкил етди. Мижозларнинг омонатлари 11 758 900,0 млн.сўмни ташкил етди. Ўз капитали 7 641 335,641 миллион сўмни ташкил етди. Капиталнинг йетарлилиги ва 1-даражали капиталнинг етарлилик коеффициентлари мос равишда 15,8% ва 12,8% ни ташкил етди.Фоиз даромадлари (даромадларга жами) 53,6% ва 1785370,2 млн.сўмни ташкил етди. Соф фоиз даромади (даромадга, жами) 26% ва 864 080,4 млн.сўмни ташкил етди. Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлашуви ва рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёни кечаётган бир вақтда тижорат банкларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг молиявий ресурсларини шакллантириш бевосита масофавий банк хизматлари кўрсатиш имкониятларини кенгаймоқда. Уларнинг сифатини ошириш ва чакана банк хизматлари турларини кенгайтиришда пластик карталари операциялари кўламини кенгайтириш билан боғлик долзарб масалаларни юзага келмоқда. Ўзбекистонда бозор ислохатларини чуқурлашуви тижорат банкларининг молиявий ресурсларини шакллантириш, жойлаштириш ҳамда уларни самарали бошқариш билан боғлик долзарб масалаларни келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўзининг "2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси" тўғрисидаги 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон фармонида ҳам Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш ва барча аҳоли пунктларида бир хил турдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши лозимлиги ва Банк тизимига замонавий сервис ечимлари асосида ахборот технологияларини, молиявий технологияларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш зарурлиги ва кераклигини айтиб ўтдилар1. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамон етарли даражада ривожланмаган. Аҳолига сервис хизмати кўрсатишнинг жаҳон стандартларига мос келадиган мижозларни жалб этиш, маҳсулот сотиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратадиган пластик карточкалардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича турли хил дисконт, бонус ва совринли лойиҳаларни жорий этиш. Банк фаолиятининг барқарор ривожланиши, авваламбор, Республикамизда яратилган қулай макроиқтисодий муҳит, молия-банк тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кўламини кенгайтириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси асосида мустаҳкамланиб бормоқда. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling