Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги


Download 0.49 Mb.
bet5/13
Sana28.12.2022
Hajmi0.49 Mb.
#1009451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ХИСОБОТ-2021

Банк карточка эгаси – Банк карточкага вақтинча фойдаланиш учун эга бўлган ва банк карточкасидан фойдаланган/фойдаланмаган ҳолда тўлов операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Транзакция – Банк карточкаси эгаси томонидан амалга оширилган ҳаракат бўлиб,
a) унинг натижасида Банк карточкасидан фойдаланган ҳолда пул маблағларининг ўтказилиши амалша оширилади - молиявий транзакция;
б) пул маблағларининг ўтказилиши билан боғлиқ бўлмайди (банк сўрови, ПИН-код ўзгартирилиши ва бошқ.) – молиявий бўлмаган транзакция.
Клиринг – молиявий операциялар йиғилишини, ишлов беришни амалга ошириш ва ўз таркибига, келгусида Тўлов тизими иштирокчилари ўртасидаги банклараро ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган, Тўлов тизими нинг битта иштирокчисининг БК эгалари томонидан бошқа иштирокчисининг хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида бажарилган банклараро транзакциялар бўйича маълумотларнинг юборилишини ҳамда банк карточкаси бўйича амалга оширилган ҳар бир молиявий операция бўйича маълумотни олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
БИР (Банкнинг идентификацион рақами) - банк карточкасида жойлаштирилган рақамнинг қисми. Авторизация, процессинг ва клирингни амалга оширишда Тўлов тизими иштирокчисининг шахсини тўлов тизими доирасида аниқлаш учун ишлатилади;
PIN-код – Банк карточкаси эгасининг, карта ҳисобида ҳисобга олинадиган пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминловчи ва буйруқ банк карточка эгаси томонидан берилганлигини тасдиқловчи шахсий идентификацион рақам.
Операцион кун – операцион кун ёпилишининг олдинги ва навбатдаги жараёнларни ишга тушириш орасидаги вақт оралиғи.
Фронтал тизим — тўлов тармоқлари билан ўзаро таъсирни, POS-терминаллар ва банкоматлардан авторазация сўровларига ишлов беришни, овоз орқали авторизация ва бошқа тизимлар модулини (мисол учун, интернет-банк, электрон тижорат тизимлари), белгиланган созлаш меъёрларига мувофиқ хостларга бўлган авторизация сўровларининг маршрутизациясини, терминал мосламалар ҳолатини мажмуали бошқариш ва назорат қилишни таъминлайдиган, реал вақт режимида транзакцияларни бошқариш тизими;
Бэк-офис тизими – мижозлар, карталар ва савдо ташкилотлар бошқарувини амалга оширади, операцияларнинг иштирокчилари ўртасида ҳисоб-китобларни, АБС ва бошқа тизимлар билан ўзаро таъсирни, турли ҳисоботларни шакллантиришни бажаради. Бэк-офис тизими картанинг тўлиқ циклини, банк томонидан юбориладиган аризага ишлов беришдан бошлаб, амал қилиш муддати якунлангач, картани ёпишгача бўлган бошқаруви учун мўлжалланган. Комиссиялар ва фоиз ставкалари механизми карта ва ҳисоб бўйича комиссияларнинг мослашувчан ҳисобланишини ва йиғим ва мукофотларнинг мукаммал тузилмаларини шакллантириш имкониятини таъминлайди. Шу билан бирга, тизим Фронтал тизимга топшириладиган ва авторизация сўровларига ишлов беришда қўлланиладиган картанинг маълум параметрлари базасида чекловлар ўрнатиш имкониятини тақдим этади.
BTRT- карталарни чиқаришга аризалар ва тизимда рўйҳатдан ўтказиладиган савдо-сервис корхоналари, РOS – терминаллар ва Е-POS терминалларнинг аризаларини сақловчи файллар.
Posting-файл— молиявий транзакциялар ва авторизацияланган ёзувлар билан файл. Ушбу файл таркибида маълум муддат ичидаги молиявий транзакциялар ва авторизацияланган ёзувлар (авторизациялар) рўйҳати мавжуд бўлади. Posting-файл фронтал тизимда, транзакциялар ҳажмига боғлиқ ҳолда, операцион кун мобайнида кунига камида бир марта шаклланади;

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling